Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ж.Саттаров ва бошқалар. Агрокимё. Т.: Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа 
ижодий уйи, 2011. – 552 б. 
2. Л.А.Ғафурова, С.А.Абдуллаев, Х.Қ.Намозов. Мелиоратив тупроқшунослик. 
“Тошкент миллий энсклопедияси”. – Т.: 2003. – 190 б. 
3. М.Хамидов ва бошқалар. Сув тежамкор суғориш технологиялари. Т.: ТИМИ, 
2014. – 245 б.
4. О.Мирзамаҳмудов, К.Боймирзаев. Наманган вилояти адирларининг ландшафт-
экологик шароитини баҳолаш. Т.: 2011, - 122 б. 
5. Ҳ.Х.Турсунов. Воха тупроқлари. Тошкент. 62 б. 
 
НУРОТА ТУМАНИ ГЕОМОРФОЛОГИК ҲУДУДДАРИ 
Қўнғиров Хайрулло Нормухаммадович. 
Биология фанлари номзоди
 
Нормухаммедова Мохинур Хайрулло қизи. 
Навоий давлат педагогика институти
Аннотация: Нурота тумани литологик тузилиши ва релефининг хилма-
хиллигини ҳисобга олган ҳолда беш геморфологик ҳудудга ажратилган ва улар 
текислик ва баландликлар асосида тавсифланади. 
Калит сўзлар: Литологик, геоморфология, релъеф, ланшафт, микроагрегат, 
эрозия, шўрланиш, палеозой ва мезазой. 
Abstract: Nurota district separated five territory because of its litologic structure 
and differences of texture. They differentiate between plain and high. 
 Key words: lithological, geomorphology, relief, landscape, micro aggregate, erosion, 
desertification, Paleozoic, Mesozoic
.
 
Нурота тумани ва унга чегарадош ҳудудларнинг геологияси, геоморфологияси, 
релъефи ҳамда тоғли ва тоғ олди ланшафлари тадқиқотчиларнинг кўпгина илмий 
асарлари мавжуд. Бу тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, Нурота тумани ҳудудининг 
геологик тузилишида палеозой ва мезазой даврларининг ётқизиқларидан ташкил топган
оҳактош ва сланецлар кенг тарқалган. 
Литологик тузилиши ва рельефининг хилма-хилигини ҳисобга олган ҳолда Нурота 
тумани 5 геоморфологик ҳудудга ажратилган: 
1.
Оқтоғ ўрта тоғлари; 
2.
Қоратоғ ва оқтоғ паст тоғлари; 
3.
Қоратоғ тоғларининг тоғолди ёнбағрлари; 
4.
Оқтоғ, Пашат паст тоғлари ва тоғолди қия текисликлари; 
5.
Тоғ этагидаги кенг тўлқинсимон текислик. 
Биринчи геоморфологик ҳудуд – Оқтоғ ўрта тоғлари, унинг жануби-шарқий қисмида 
жойлашган Оқтоғнинг энг баланд чўққиси 1580 метрли тизмаси мавжуд. Оқтоғ тоғлари 
жанубий-шарқдан шимолий шарқга томон чўзилган. Ғарбга томон Бахилтоғ тизмаси 


100 
чўзилган бўлиб, унинг баланд нуқтаси 1855,3 м. Унинг тармоқларининг йўналиши 
шимоли-ғарбий, шимолий, баъзи жойларда ғарбий томондан баландлик белгилари денгиз 
сатхидан 918,2 м гача пасаяди.
Иккинчи геоморфологик ҳудуд – бу ҳудудга Қоратоғ ва Оқтоғ тоғлари киради. 
Ҳудуд шимолдан ғарбга томон чўзилган. Шимолий қисми Оқтоғ паст тоғларидан, ғарбий 
қисми эса Қоратоғ тизмасидир. Оқтоғ тоғлари шарқда 1200 м ва ғарбда, 950 м баландликка 
эга. Қоратоғ тоғлари ҳам деярли шундай баландликлар билан тавсифланади - шарқда 
1100 м, марказда 1178, 3 м ва ғарбда 867,6 м. 
Учинчи геоморфологик ҳудуд - Бу ҳудуд Қоратоғ тоғларининг тоғ олди қиялиги, 
тузилиши бўйича 2 қисмга бўлинади. Улар Шарқда Оқтоғ паст тоғлари билан, Шимолда 
Ботиқсой билан чегарадош. Тоғолди рельефи-баландликлардан иборат бўлиб, турли хил 
қалинликдаги сариқ тупроқ қатламларидан иборат. Тизмалар шимолий ва шимолий-ғарбий 
йўналишга эга. Жанубдан 900 м баландлик Шимолдан 650 м. тоғ тизмалари асосан 
шимолдан ғарбга томон чўзилган. Тоғлар экспозицияси асосан, ғарбий ва шарқий йўналишга 
эга. Шарқий ёнбағирлар қияроқ бўлса, ғарбий ёнбағирлар эса тикроқдир. Ёнбағирларнинг ғарбга 
чўзилганлиги 100-125 м, шарқ томони эса 200-250м. Тоғлардаги сойлар, жарликлар асосан 
симметрик баъзида эса ассимметрик жойлашгандир. 
Тоғолди нишаблик сой ва жарликлар билан ажратилган бўлиб, жанубда 857 м 
баландликка, шимолда эса 600 м баландликка эга. Қоратоғ паст тоғларининг адирларга 
ўтишда (денгиз сатҳидан 500-800 м баланд) - рельефи тепаликлар билан қопланган, сўнгра 
тепаликли – ўнқир-чўнқирли ва 1,7-2,2 км дан сўнг шимолга томон қияланади.
Тўртинчи геоморфологик ҳудуд – ушбу ҳудуд туманнинг катта қисмини ташкил этиб, 
Оқтоғ ва Пашат паст тоғларининг тоғолди ёнбағрларидаги текисликлардир. Бутун ҳудуд 
бўйлаб Оқтоғнинг паст тоғлари ва унинг тармоқлари чўзилган бўлиб, шимолда ва шимоли-
шарқда паст ўткир чўққили Пашат тоғлари жойлашган. 
Ҳудуднинг жануби-ғарбий томонидаги чегараси Ботиқсой: Ярасойдир, шимолда - 
Пашат тоғларининг ёнбағирлари, шарқда-паст ва баланд тепаликлар - лалмикор ерлар бор, 
текисликлар ва жанубий шарқда Оқтоғнинг паст тоғлари чўзилган текисликлардан иборат.
Жануби-шарқда 669 м бўлган баладлик шимол томонда пасайиб теккисликка ўтиб 
кетади. Баландликлар фарқи 135 м. Шарқда тепаликлар билан қопланган лалмикор ерлар 
ҳайдалган майдонлардан иборат текислик мавжуд. Жанубий-ғарбда катта баландлик 651 м, 
шимолда эса баландлик 640 м гача пасаяди. 
Пашат тоғлари шимолда тикка, баъзи жойларда тик жарли, жанубда эса қияроқ 
ёнбағрларга эга. Тикка қияликлар 200-250 м узунликка эга. Тоғларнинг баландлиги белгилари 
марказий қисмида 618 м гача, ғарб ва шарқда 478 м ва 488 м гача пасаяди. 
Бешинчи геоморфологик ҳудуд– бу ҳудуд тоғ ёнбағрларидаги паст-баланд бўлиб, 
ҳудуднинг ғарбий қисмига тарқалган табиий чегара Орасой, литологик тузилиши ва рельеф 
шарт-шароитлари бўйича қатъий қиялкка эга бўлмаган текисликдир. Денгиз сатҳидан 
баландлиги шимолда 403,8 м, жанубда 535,4 метрни ташкил қилади. 
Ғарбий қияликлар – тармоқли рельеф сифатида бўлади. Шимоли-ғарбда у текисликка 
ўтиб кетади. Жанубий-ғарбда энг катта баландлик 651 м, шимолда эса баландлик 460 м гача 
пасаяди. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Нурота туманида шундай мураккаб геоморфологик ва 
литологик шароитнинг мавжудлиги албатта бу ўлкада ўзига хос тупроқ қатламини вужудга 
келтиради. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish