Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Баратов П. Ўзбекистон табиий географияси. Тошкент. Ўқитувчи, 1996.
2.
Мўминов А. ва бошқалар. Ўзбекистон табиий географияси. Тошкент, Ўқитувчи,
1984.
3.
Почвы Узбекистана Тошкент, Фан, 1975.
АДИР ТУПРОҚЛАРИ ВА СУВЛАРИНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ВОСИТАЛАР БИЛАН
ИФЛОСЛАНИШИ ҲАМДА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Қориев Мирзоҳид Рустамжонович
Таянч докторант
Наманган давлат университети
e-mail: qoriyevmirzohid@mail.ru
Аннотация. Мазкур мақолада адир минтақаси тупроқлари ва сув ресурсларининг
турли экинларга тартибсиз, меёридон ортиқ минерал ўғитларни солиш ҳамда
пестицидларни қўллаш оқибатида ифлосланиб бораётганлиги баён этилган. Шунингдек,
ушбу муаммони олдини олиш учун бир қатор таклифлар берилган.
Калит сўзлар: адир минтақаси, агрокимёвий воситалар, минерал ўғитлар,
пестицидлар, тупроқ ва сув ресурсларининг ифлосланиши.
Аннотация. В статье обсуждается загрязнение почвы и водных ресурсов
адырной зоны в результате беспорядочного внесения минеральных удобрений и
использования пестицидов выше нормы и даны некоторые рекомендации по их
профилактики.
97
Ключевые слова: адырная зона, агрохимические средства, минеральные удобрения,
пестициды, загрязнение почв и воды.
Annotation. The article discusses contamination of the soil and water resources of the
adyr zone as a result of inordinate application of mineral fertilizers and the use of pesticides
above the norm and gives some recommendations on their prevention.
Key words: adyr zone, agrochemicals, mineral fertilizers, pesticides, soil and water
pollution.
Наманган вилоятининг шимолий тоғолди минтақасидаги 418 минг гектар майдонда
адирлар шаклланган бўлиб, қишлоқ хўжалигини юритиш учун етарли шароит
мавжудлиги боис унинг катта қисмида суғорма деҳқончилик ишлари олиб борилмоқда [4].
Бугунги кунда деҳқончиликни турли агрокимёвий воситаларсиз, жумладан минерал
ўғитлар ва пестицидларсиз тасаввур этиш қийин. Чунки улар, тупроқ унумдорлигини
ортишига ва ўсимлик касалликларига қарши курашишда самарали таъсир кўрсатади.
Аммо, уларнинг таркибида тирик организмлар учун хавфли бўлган захарли кимёвий
моддалар кўплиги сабабли улардан тартибсиз ва меёридан ортиқ фойдаланиш тупроқ
ҳамда сув ресурсларининг ифлосланишига олиб келмоқда.
Адирларда суғорма деҳқончилик майдонларини кенгайиши билан бир қаторда
минерал ўғитлардан фойдаланиш хажми ҳам ортиб кетти. Бироқ, деҳқончилик ўғитлардан
тўғри ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Адирларда буни инобатга олинмади ва узоқ
йиллардан бери суғорма деҳқончилик майдонларига (ҳосилдорликни кескин оширишга
бўлган интилиш сабаб) меъёридан ортиқ минерал ўғитларни солиш ишлари давом
эттирилди. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ўсимликлар ҳозирги кундаги маълум
фосфорли ўғитларнинг 15-20 % ини, азотли ва калийли ўғитларнинг 40-60 % ини
ўзлаштиради холос[1]. Минерал ўғитларнинг ўсимликлар ўзлаштира олмаган катта қисми
эса йиллар давомида тупроқ қатламларида тўпланиб, унинг физик, кимёвий ва биологик
жараёнларига ўз салбий таъсирини кўрсата бошлади. Жумладан, тупроқнинг кимёвий
таркиби ўзгариб, унда турли тузлар миқдори ортмоқда, айрим кимёвий элементларнинг
харакатчан шакли экинлар ҳосилида тўпланиб, махсулот сифати ёмонлашмоқда,
экинзордаги ўсимликларнинг пояси нимжон бўлиб, хосилдорлик пасайиб бормоқда,
микроорганизмлар қабул қилиб тўплайдиган молекуляр азот, органик азот бирикмасига
айланишга улгурмасдан, атмосферага қайтиб чиқиб кетмоқда.
Экинларни суғориш учун келтирилган сув эса тупроққа солинган минерал
ўғитларнинг катта қисмини ювиб, экин майдонларидан олиб чиқиб кетмоқда. Таркиби
турли агрохимикатлар билар бойиган ушбу сувлар оқова ҳамда ер ости сувларига
қўшилиб, уларни ифлосланишига олиб келмоқда. “Дунё бўйича бериладиган ўғитлар,
агрокимёвий воситаларнинг учдан бир қисми тупроқдан ювилиб ариқларга, кўлларга ва
ниҳоят дарёларга тушиши мумкин. ...” – деб ёзган эди А.Виноградский [1].
Тупроқларга солинаётган азотли ўғитнинг ортиқча миқдори, айниқса унинг нитрат
формаси хавфли бўлиб, тупроқда сорбцияланмайди, енгил харакатланади ва сизот сувлари
ёрдамида грунт сувларига етиб боради. Азотнинг аммонийли бирикмалари тупроқни ва
табиий сувларни ифлослантиришнинг манбаи бўлиб хизмат қилмоқда[2]. Калий хлорид
минерал ўғитларидан фойдаланиш натижасида тупроқда хлор ионини тўпланиши
кузатилади. Тупроқларда йил сайин тўпланиб бораётган агрохимикатларнинг салбий
таъсири (тупроқларни ифлосланиши ва шўрланиши) ўлароқ ҳосилдорликнинг сифат ва
миқдор кўрсаткичлари пасайиб кетмоқда.
Адирларда учрайдиган геоэкологик муаммолардан яна бири тупроқларни пестицидлар
билан ифлосланиб боришидир. Бугунги кунда пестицидлардан (гербицид, инсектицид, фунгицид,
дефолиант ва б.лар) деҳқончиликда турли зараркунандалар ва ёввойи ўтларга қарши курашда
асосий восита сифатида кенг фойдаланиб келинмоқда. Пестицидлар захарли кимёвий моддалардан
таркиб топган бўлиб, улардан қишлоқ хўжалигида мунтазам ва меъёридан ортиқ фойдаланилиши
натижасида адир тупроқлари захарли химикатлар билан турли даражада ифлосланиб бормоқда.
Пестицидлар жуда ҳаракатчан бўлиб, улар тупроққа тушгандан сўнг тупроқ микроорганизмлари,
ўсимлик, озиқ-овқат ва чорвачилик маҳсулотлари орқали инсон ва ҳайвонлар организмига ўтади,
98
ҳамда турлича
касалликларни
вужудга келтиради. Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки,
қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицидларнинг меъёри 100г/га бўлиб, бу миқдор
Ўзбекистоннинг пахтачилик майдонларида 37 кг/га (АҚШда 200 г/га, Россияда 2 кг/га) ни ташкил
этмоқда. Академик М.В.Муҳаммаджонов 1987 йилда пахта майдонининг ҳар гектарига 54,4 кг
заҳарли моддалар сепилаётганлигини таъкидлаб ўтган[5]. Ўзбекистонда пестицидлардан
фойдаланиш бўйича белгиланган меъёр чегарасидан бир неча 100 баробар ортиқ фойдаланиб
келинаётганлиги жуда ташвишланарли ҳолдир. Пестицид бирикмаларининг парчаланиш даври
бирнеча ўн, юз, ҳатто минг йилларни ташкил этиши, бу муаммо қисқа муддатда бартараф этиб
бўлмаслигини англатади.
Кузатув натижаларига кўра, адир минтақасининг суғориладиган майдонларида пахтадан
кейинги энг кўп пестицид қўлланиладиган экин турларига, сабзавотлардан пиёз, помидор, булғор
қалампири, сабзи, туганак мевалилардан картошка, полиз экинларидан қовун, тарвуз, донли
экинлардан буғдой, шоли кабиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Шулардан пиёз
далаларида
бегона ўтларга қарши гербицидлар, зарарли ҳашоратлар ва уларнинг
личинкаларига
қарши
инсектицидлар
,
замбуруғлар
билан
касалланишга
қарши
фунгицидлар, бактериялар билан касалланишга қарши бактерицидлар каби
пестицид
турларидан энг кўп фойдаланилмоқда. Помидор ва булғор қалампири экинларининг ҳосилига энг
кўп зарар етказадиган хашарот личинкаларига қарши курашишда инсектицид
лардан кенг
фойдаланилмоқда. Картошка далаларида ўсимлик барглари билан озиқланадиган
колорадо қўнғизига қарши курашишда ҳам инсекцидлар қўлланилмоқда. Полиз
пайкалларида, асосан, шира касалликларини келтириб чиқарувчи майда хашаротларга
қарши
инсектицид
лар ҳамда замбуруғли касалликлар (энг кўп учрайдигани ун-шудринг ва
сохта ун-шудринг касаллиги)га қарши фунгицидлар қўлланилмоқда. Барча суғориладиган
донли экин майдонларида асосан бегона ўтларга қарши гербицидлар ва замбуруғли
касалликлар (қоракуя, занг, ун-шудринг ва б.)га қарши фунгицидлар қўлланилмоқда.
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, адир минтақасининг суғорилаётган
майдонлари пестицидлар билан турли даражада ифлосланган. Пестицидлар тупроқ
биотасида тўпланиб, биологик моддаларнинг
озиқ занжирига ўтиши
натижасида қишлоқ
хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ва сифати пасайиб кетмоқда. Шунингдек,
инсонлар
соғлигига ҳамда экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, адир тупроқлари ва сувларини
захарли кимёвий воситалар билан ифлосланишини олдини олиш соха мутахассислари
олдида турган долзарб масалалардан бири саналади. Шу мақсадда олиб борилган
изланишлар натижаси ўлароқ қуйидаги бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш
ижобий натижаларни қўлга киритишга катта ёрдам беради:
1. Минерал ўғитлар ва пестицидлардан режа асосида ва меёрида фойдаланишни
қатъий тартибда йўлга қўйиш;
2. Тупроқ унумдорлигини ошириш учун минерал ўғитлар билан маҳаллий (гўнг,
торф, турли компостлар ва б.) ўғитларни биргаликда, комплекс ҳолатда фойдаланишни
кенг кўламда жорий этиш;
3. Минерал ўғитлар билан ёнма-ён холатда табиий органик ўғитлар – биогумус
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва фойдаланишга жорий этиш (минерал ўғитлар
таркибига яқин бўлган, таъсири жихатдан улардан қолишмайдиган табиий, экологик
хавфсиз, соф гўнгдан ҳам аълороқ, ўсимликлар учун зарур бўлган микроэлементларга бой
модда – биогумус органик ўғити ўзбек кимёгарлари томонидан яратилган бўлиб,
таркибида 5% азот, 4% гача фосфор, 4,5% гача калий, 50% гача органик модда ва 27% гача
гумус бор [1]);
4. Тупроқ унумдорлигини яшил ўғитлар – сидерат экинлар (жавдар, нўхат,
горчицса, берсима, арпа, рапс, шабдар, мош, ловия, қоплама беда ва хантал)дан
фойдаланиб ошириш эвазига минерал ўғитларни қўллаш миқдорини қисқартириш (яшил
ўсимликларни ишлатилиш шароитига қараб ҳар гектар ерга 35-45 т органик масса
(сидерат экинлар) хайдаб юборилса, тупроққа 150-200 кг азот тушади. Бу ўртача 35-40 т
гўнгга тенгдир [1]);
99
5. Адир минтақасида замонавий сув тежамкор технологияларни (томчилатиб,
ёмғирлатиб, туман хосил қилиб, тупроқ остидан (субирригация) суғориш) жорий этиш ва
минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш (суғоришга берилаётган сувга минерал
ўғитларни қўшиб экинларни озиқлантириш эвазига 50% гача минерал ўғит тежаб
қолинади [3]) тизимини йўлга қўйиш;
6. Ўсимлик касалликларига қарши биологик усулда курашишни қўллаб-қувватлаш.
Юқорида келтириб ўтилган бир қатор таклифларни амалиётга жорий этиш адир
тупроқларининг агрокимёвий воситалар билан ифлосланишини олдини олади,
тупроқларнинг унумдорлиги оширади, тупроқларда кечадиган физик, кимёвий ва
биологик жараёнларни фаоллашишига олиб келади. Натижада, тупроқлардан яна узоқ
вақт қишлоқ хўжалик экинларидан катта миқдорда экологик тоза махсулотлар
етиштирилиши кафолатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |