Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


АСОСЛАРИ  Қаюмов Абдуҳаким Абдуҳамидович



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   292
Bog'liq
1-392

АСОСЛАРИ 
Қаюмов Абдуҳаким Абдуҳамидович 
г.ф.д., профессор 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 
Аннотация: Мақолада шаҳарлар ва шаҳар агломерацияларининг шаклланиши ва 
ривожланиши ҳамда бу борадаги ҳозирги замонга тегишли муаммолар тўғрисида сўз 
юритилган. Жумладан, Ўзбекистон шаҳарлари, уларнинг ҳудудлар бўйича тарқалиши ва 
уларга хос хусусиятлар илмий таҳлил қилинган. 


12 
Таянч сўзлар: шаҳар, агломерация, ўсиш, тарқалиш, минтақа, Зарафшон, 
Фарғона, Қуйи Амударё. 
Annotation: The article deals with the formation and development of cities and urban 
agglomerations, as well as current problems in this area. In particular, the scientific analysis of 
the cities of Uzbekistan, their distribution across the regions and their features were made. 
Key words: city, agglomeration, growth, distribution, region, Zarafshan, Fergana, Kuyi 
Amudarya. 
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув шароитида шаҳарлар ва урбанизация 
жараёни тўғрисида фикрлар жуда кўп тадқиқотлар дунёни кун сайин урбанизациялашиб 
бораётганлигидан далолат бермоқда. Маълумки, урбанизация даставвал шаҳарларнинг, 
айниқса катта ва йирик шаҳарлар сонининг, шаҳар аҳолиси улушининг ўсишини, шаҳар 
турмуш тарзининг тарқалишини англатади. “Ўсиш”, “тарқалиш” каби сўзлар урбанизация 
жараёни билан биргаликда “шаҳар” тушунчасига бориб тақалади. Бунда шаҳар бошқа 
аҳоли пунктларидан қайси белгилари билан фарқ қилиши масаласи ҳам аҳамиятлидир. 
“Шаҳар” тушунчасида унга хос белгилардан – катта кичиклиги, таркибий 
тузилиши ёки бажараётган функцияларидан қайсиниси энг муҳимҳисобланиши асосий 
масаладир. Шаҳарлар сонининг кўпайиб, урбанизация жараёнининг чуқурлашиб бориши 
мобайнида “шаҳар” тушунчаси, унинг функциялари ўзгариб боради. Ҳозирги кунда фақат 
иқтисодий, ижтимоий ёки маъмурий - сиёсий вазифани бажараётган шаҳарни топиш 
қийин бўлиб қолди. 
Иқтисодиёт нуқтаи назардан шаҳар – бу энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқариши билан алоқадор бўлмаган аҳоли пунктидир1. Россияда ушбу белгилари ичида 
энг муҳими ҳисобланади. 
Айрим “қишлоқ хўжалиги шаҳарлари”, “агрошаҳарларнинг”нинг мавжудлигига 
қарамасдан ушбу белги ҳозирги кунда ҳам ўзининг аҳамиятини сақлаб қолган. Бунда 
функцияси индустриал меҳнатга ихтисослашган шаҳарлар бошқа турдаги шаҳарлардан 
фарқланиши асос қилиб олинади. Шу биланбир вақтда кейинги, айниқса, давлат 
мустақиллиги йилларида қишлоқ жойларда ҳам индустриал меҳнатга ихтисослашган 
шаҳар аҳоли сони ва салмоғи ошиб бормоқда. Бундай тенденция Президентнинг саноатни 
қишлоқ жойларга фаол равишда олиб кириши зарурлиги кўрсатмаларининг амалий 
ифодасидир. Мазкур ҳолат айниқса, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга 
асосланган ёки маҳаллийлаштириш дастури доирасида маҳаллий минерал хом ашёдан 
аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқлари учун зарур ҳисобланганмаҳсулотларни ишлаб 
чиқаришга ихтисослашган корхоналарни қишлоқларда барпо этилиши ва ишга 
туширилиши билан боғланган. Ундан ташқари баъзи бир қишлоқлар транспорт, савдо, 
туризм ва рекреация, косибчилик ва ҳунармандчилик марказлари вазифасини ҳам бажариб 
келмоқда. 
Шу ўринда шаҳар тўғрисидаги қуйидаги сўзлар эътиборга лойиқ: “шаҳарлар 
ҳудуднинг иқтисодий каркаси, аҳоли пунктлари тизимида рахбар, қўмондон бўлиб хизмат 
қилади”2. 
П.Мерлен эса шаҳарни алоқадор, ахборотлар маркази деб ҳисоблайди3. У шаҳар 
таърифини 
қуйидагича 
ифодалайди. 
Шаҳарлар 
мавжудлигини 
инсонларнинг 
кооперациялашуви ва фаолияти орқали кўрсатади. Ана шундай йўл билан улар меҳнат 
тақсимоти ва ижтимоий фаолият шакллари орқали ишлаб чиқаришни самаралироқ 
бўлишини таъминлайди4. 
Шмёдт 
– 
Реннер 
Г. 
“... 
шаҳарни 
жамият 
ривожланишининг 
локал 
концентрациялашган, мураккаб шакли сифатида таърифлайди, унда жуда кўп социал 
воқеа ва жараёнлар бир – бири билан қўшилиб, қатлам ҳосил қилади; шаҳар ҳосил 
1Хорев Б.С. Проблемы городов. – Москва, :Мысль, 1975. С. 49. 
2 Лаппо Г.М. Рассказы о городах. – М., Мысль. 1972. С. 3. 
3Мерлен П. Город. Количественные методы изучения. – М., «Прогресс», 1977. С. 18 
4Ўша жойда С. 18 


13 
қилувчи меҳнатнинг нафақат ижтимоий тақсимоти, балки ҳудудий кооперациялашуви 
тизимнинг таркибий элементи сифатида намоён бўлади” – деб таъкидлайди5. 
Шаҳар цивилизациясининг тарафдорлари ҳам, унинг танқидчилари ҳам шаҳар 
моддий ва интеллектуал қадриятлар билан алмашиниб туриши учун қулай шароитлар 
яратиб берар экан, у ўз ўрнида туради ва тараққий этади деб, таъкидлашган6. Мазкур 
алмашиниш доираси ва шароитларини тушуниш учун шаҳар таркиби ва морфологиясини, 
унинг ривожланиш жараёнларини ҳамда унда истиқомат қилувчи шаҳарликларнинг 
кундалик турмуш тарзи, иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини албатта талқин этиш зарур. 
Шаҳарлар доирасида амалга оширилаётган фаолиятлар ичида корхоналар ва меҳнат 
ресурслари ўртасидаги иқтисодий фаолият, иқтисодий муносабатлар бошқарув 
хизматлари билан биргаликда шаҳарларнинг ривожланиши, урбанизация жараёнининг 
вужудга келиши ва чуқурлашиб боришини бегилаб беради. Шаҳар фаолияти уни 
бажарадиган вазифалари (функцияси), типологияси шаҳарга хизмат кўрсатувчи ва шаҳар 
ҳосил қилувчи (базавий тармоқлар), шаҳар ичида ва унинг атрофида фаолиятини иерархик 
ташкил этилганлиги каби белгилар билан бир - биридан фарқланиб туради. 
Фаолият турлари ва уларни шаҳарлар ўртасида ҳамда ичида таҳлил этиш аҳоли 
пунктида бир ёки бир неча устун аҳамиятга эга функцияларни ажратишни ва шу йўл 
билан шаҳарларнинг функционал классификациясини ишлаб чиқишга имконият яратади. 
Шу орқали шаҳарлар тизими ёки агломерациясида мавжуд шаҳарлар қисмлари ўртасида 
вазифаларнинг тақсимланиши масаласини ҳам ҳал этиш мумкин. 
Машҳур географ ва минтақашунос олим Ж.Кабо “Одамлар ўзига юклатилган 
маълум вазифаларни яхшироқ амалга ошириш учун шаҳар типидаги аҳоли пунктларини 
ташкил этади” – деб таъкидлаган7. У “шаҳар функцияси” тушунчасини “шаҳар 
фаолиятининг мазмун-моҳияти деб аниқлади”. Демак, “шаҳар функцияси” тушунчаси 
шаҳарни таъсир доирасидаги ҳудуд ҳамда бошқа шаҳарлар иштирокида амалга 
оширилаётган муносабатлари билан бевосита боғлиқдир. Мазкур муносабатларнинг ўзи 
эса шаҳарлар тармоғи тушунчаси билан алоқадордир. 
Шаҳарлар функциялари уларни ўраб турган макон билан, даставвал табиий муҳит 
билан алоқадор ҳолда шаклланади. Бундай шаҳарлар қаторига тоғ-кон саноати шаҳарлари, 
порт шаҳарлар,курорт шаҳарлар ёхуд “чорраҳа шаҳарлар”, “кўприк шаҳарлар” ва 
бошқаларни киритиш мумкин.
Шаҳар бир ёки бир неча функцияларни бажаради. Одатда қайта ишловчи саноат 
марказлари, тоғ-кон саноати марказлари ёки савдо, транспорт марказлари ёхуд маъмурий, 
сиёсий, ҳарбий функцияларни амалга ошираётган марказлар, рекреация (туризм, 
соғломлаштириш, дам олиш) марказлари, маданий, илмий, инновацион, диний марказлар 
вазифаларини бажараётган шаҳарлар мавжуддир. Минтақавий иқтисодиёт ва иқтисодий 
географияда шаҳарларнинг шаҳарларнинг функцияларига ҳам, уларнинг иқтисодий 
базасига ҳам катта эътибор қаратилади. Шаҳарнинг иқтисодий базаси – бу унинг ташқи 
иқтисодий фаолиятини ифодаловчи фаолиятдир. 
Демак, шаҳар базавий (шаҳар ҳосил қилувчи ёки ташқи) ҳамда иккиламчи (шаҳарга 
хизмат кўрсатувчи ёки ички) соҳалардан ташкил топади. 
Шаҳарларни функциялари бўйича классификациялаштириш масаласи дастлаб 
АҚШлик олим Чанси Д. Гаррис томонидан 1943 йилда аҳолисининг сони 25 мингдан 
ортиқ 377 та шаҳар мисолида ишлаб чиқилган8. 
Гаррис ёндашувининг мазмуни ҳар бир шаҳарда банд аҳоли таркибини таҳлил 
этиб, етакчи функцияни аниқлашга йўналтирилган эди. Мазкур ёндошув Гаррисга 
шаҳарнинг 9 та категориясини ажратишга имкон берди: 
5Хорев Б.С. Проблемы городов. – Москва, :Мысль, 1975. С. 49. 
6Мерлен П. Город. Количественные методы изучения. – М., «Прогресс», 1977. С. 18 
7 Chabot G. – In: Tralte de geographieurbaine. Op. cit. 
8 Harris (chancy) D. A functional classification of cities. – In: The United States. Geographical Review. New York, 
1943, P. 86-99. 


14 

соф саноат шаҳарлари (уларда банд аҳолининг камида 45 фоизи саноатга тўғри 
келади); 

саноати олдинги гуруҳдан пастроқ бўлган шаҳарлар (юқори кўрсаткичдан 30 
фоиздан кам эмас). 

тоғ-кон саноати шаҳарлари (юқоридаги кўрсаткич тоғ-кон саноатида камида 15 
фоизни ташкил этади); 

чакана савдо ривожланган шаҳарлар (ушбу тармоққа банд аҳолининг камида 50 
фоизи тўғри келади); 

склад хўжалиги (улгуржи савдо) ривожланган шаҳарлар (улгуржи савдога банд 
аҳолининг 20 фоиздан кам бўлмаган қисми тўғри келади); 

шаҳарлар - коммуникация марказлари ва алоқада 15 фоиздан ортиқ аҳоли банд; 

университет шаҳарлар (университетларда банд аҳолининг камида 15 фоизи тўғри 
келади). 

курорт шаҳарлар; 

кўп функцияли шаҳарлар. 
Ундан кейинги даврларда шаҳарларни классификациялаштириш муаммолари 
билан швециялик Г.Александрссон, россиялик Н.Н.Баранский, франциялик Ж.М.Гриффин 
каби олимлар шуғулланишган9. 
Шаҳарларни классификациялаштириш масалаларига бўлган эътибор ХХ асрнинг 
70-80 йилларидан кейинги даврда яна ҳам ошди. Айни ана шу йилларда қатор АҚШ, 
Франция, Германия ва бошқа мамлакатларнинг олимлари шаҳаршунос ва урбанолог 
сифатида салмоқли тадқиқотларни амалга оширди. Мазкур даврнинг ўрталаридан бошлаб 
шаҳар агломерациялари уларнинг жамият ривожланишидаги ўрнини аниқлашга 
бағишланганқатор тадқиқотлар чоп этилди. Уларда илмий ғоя ва фикрлар оддий шаҳар ва 
иқтисодий районлардан шаҳар аҳоли пунктлари ва ишлаб чиқариш, айниқса саноат ишлаб 
чиқаришининг концентрациялашуви юз берган ареаллар - шаҳарлар агломерацияларни 
таҳлил этишга бағишланган. Мана шундай ишларнинг ичида ўзининг чуқур мазмунга 
эгалиги билан Г.М.Лаппо асари ажралиб туради. Унинг фикрига биноан шаҳар 
агломерациялари – бу “шаҳар аҳоли пунктларининг компакт тўпламидир”10. 
Шаҳарлар ривожланишининг асосий назариялари ва концепциялари уларга хос 
функциялар хилма-хиллиги кучайиб, социал омиллар аҳамияти ошиб, макон доирасидан 
таркибий элементлар ўзаро алоқадорлигини ифодаловчи шакллари мураккаблашиб, 
модернизациялаш жараёнларида ахборотлар аҳамиятининг ўсиб боришини ўзида акс 
эттиради. 
Россия ва бошқа мамлакатларда амалга оширилган тадқиқотлар тажрибасининг 
таҳлили 
шаҳарларни 
ўрганишда 
турли 
хил 
ёндошув 
ва 
методлардан 
фойдаланилмаётганлигини кўрсатмоқда. Россияга алоқадор тадқиқотларда кўпроқ шаҳар 
аҳоли 
пунктларининг 
ҳудуди 
шаклланиб, 
уларнинг 
ижтимоий 
– 
иқтисодий 
ривожланишига кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Ғарб мамлакатларининг тадқиқотларида 
асосий эътибор аҳолининг ҳаётий шароитлари ва ижтимоий муҳитнинг сифат жиҳатдан 
ўзгариши, шаҳарлар ролини умумжаҳон доирасидаги ахборот ва капитал алмашинуви 
тизимида кескин ошиб бораётганлиги каби масалаларга йўналтирилган11. Умуман 
олганда хорижлик ва Россиялик тадқиқотчиларнинг аксарияти шаҳар фаолиятини (шаҳар 
муҳити,планировкаси, урбанистик таркиби, экологик ҳолати, ижтимоий алоқалари ва 
бошқалар) тадқиқ этишга бағишланган. 
9Alexadersson (Gunnar). The Indusyrial Structure of Amerikan cities. Lincoln, 1956. 
Griffon (Jean-Marie). Les activites tertiaries. – In “consammation”, 1963, N3, p. 23-60. 
Баранский Н.Н. Экономическая география. Экономическая картография. – М. :география, 1956. 
10Лаппо Г.М. Рассказы о городах. М.: Мысль. 15 с. 
11Сидоренко А.А. Автореферат на соискании учёний степени кандидата географических наук. М., 2010. 
С.10 


15 
Охирги йилларда амалга оширилган тадқиқотларда шаҳарнинг катта кичиклиги ва 
мақомни ўта аҳамиятли бўлаётганлигини кўрсатмоқда12. Амалга оширилган тадқиқотлар 
шаҳарнинг социал-иқтисодий ривожланиши кўп жиҳатдан унинг катта-кичиклигига 
(агломерация самараси) ҳамда Россия шароитларида жуда муҳим-мақомига боғлиқдир13. 
“Шаҳарнинг аҳоли сони ривожланишнинг таҳлил этилаётган бара ривожланиш 
компонентларига таъсир қилибгина қўймасдан, балки кўп жиҳатдан информацион, 
сиёсий, иқтисодий ривожланишларни синхронлаштиради”14. 
Ўзбекистонда жаҳон мамлакатларининг кўпчилигида бўлгани каби иқтисодиётни 
барқарор ривожланишини таъминлаш кўп жиҳатдан мамлакатнинг урбанистик 
салоҳиятидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ. Бунда иқтисодиётнинг катта қисми 
тўпланган “ривожланиш қутблари”, катта ва йирик шаҳарлар жуда муҳим, ҳал қилувчи 
аҳамият касб этади. Иқтисодий тараққиётида эришган улкан муваффақиятлар билан 
жаҳонни лол қолдирган. Япония, Корея Республикаси, Тайван каби мамлакатлар 
ислоҳотларининг дастлабки босқичларида асосий эътиборларини катта ва йирик 
шаҳарлардаги саноатнинг бир икки тармоғини ривожлантиришга қаратган. Бу йўналишда 
эришган ютуқлари эса бошқа нисбатан қолоқ тармоқларнинг ривожланишига туртки 
бўлганлигини мазкур мамлакатларнинг тажрибалари кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси юқорида номлари келтирилган мамлакатлар каби денгиз 
ва океанларга бевосита чиқиш йўлига, улкан шаҳарлар ва улар асосида ташкил этилган 
қатор махсус (очиқ) иқтисодий зоналарга эга бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда нисбатан 
ривожланган шаҳарлар ва шаҳарчалар тизимига эга. Шаҳар аҳоли пунктлари тизими 
мамлкатнинг ижтимоий 

иқтисодий ривожланишини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият 
касб этиб келмоқда. Шаҳарлар, айниқса катта ва йирик шаҳарларнинг аксарият қисми ҳам, 
улар жойлашган ҳудудларни ҳам иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун қулай 
географик ўринлар ва уларга мос бўлган иқтисодий салоҳиятга эга. Таъкидлаш жоизки, 
катта ва йирик шаҳарларга бой минтақаларда индустриал тармоқлар ҳам нисбатан яхши 
ривожланган. Республика минтақаларида катталиги билан аҳолисининг сони ўртасида 
алоқадорлик жуда суст. Бундай ҳолат аҳолини ареал шаклда, асосан сув ресурслари 
мавжуд ва суғорма деҳқончилик ривожланган ҳудудларда жойлашганлигидан далолат 
беради. Шундай ҳудудлар қаторига Фарғона ва Зарафшон водийлари, Тошкент, 
Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм воҳалари ҳамда сунъий суғориш тизимлари барпо 
этилган Мирзачўл ва Қарши дашти киради. 
Ўзбекистон минтақаларини катталиги бўйича учта гуруҳга тақсимлаш мумкин: 

катта майдонларга эга: Қуйи Амударё ва Зарафшон; 

ўрта майдонларга эга: Жанубий ва Мирзачўл; 

кичик майдонларга эга: Тошкент ва Фарғона. 
Мазкур минтақалар аҳоли зичлиги бўйича ҳам бир 

биридан кескин фарқ қилади. 
Фарғона ва Тошкент минтақаларида аҳоли зичлиги ниҳоятда юқори кўрсаткичлар билан 
ажралиб туради. Ундан кейинги ўринларда жойлашган минтақаларда зичлик кўрсаткичи 
республика бўйича ўртача кўрсаткичга яқин. Қолган Қуйи Амударё ва Зарафшон 
минтақаларида у анча паст даражаларга эгалиги билан ажралиб туради. Мазкур ҳолатни 
12а) Doxiadis. Oecumenapolisvillemondiale de L`avenir. – “Impact”, 1969. Vol. 19, N2. 
б) Ж. Боже-Гарнье, Ж.Кабо. Очерки по географии городов. М.:Прогресс, 1967. 
в) Горыньский Ю. Проблема градостроительство в свете современной урбанизации. – В сб.; «К вопросу 
теории и методики исследований территориально-экономического развития страны». Варшава, 1967. 
г) Ахиезер А.С., Коган Л.Б., Яницкий О.Н. Урбанизация, общество и научно – техническая революция. – 
«Вопросы философии», 1969. N2 
13Листенгурт Ф.М., Наймарк Н.И. Региональные особенности территориальной структуры и 
промышленного развития сети городских населений. “Изв. АН ССР”. 
б) Лаппо Г.М. Проблемы развития городских агломераций – “Изв. Ан СССР”сер. геогра., 1973, N5 
14Сидоренко А.А. Информационные и политические аспекты развития крупных городов России в 2000-е 
годы. Автореферат на соискании учёний степени кандидата географических наук. М., 2010. С.11 


16 
минтақаларда майдони жуда катта Устюрт платоси ва Қизилқум чўлининг катта 
қисмларини жойлашганлиги, ҳамда яйлов чорвачилигининг кенг тарқалганлиги билан 
тушунтириш мумкин. Таъкидлаш жоизки, айнан аҳоли зичлиги энг катта бўлган 
минтақалар шаҳар аҳолисининг мутлақ ва нисбий кўрсаткичларининг юқорилиги билан 
ҳам ажралиб туради. Шаҳар аҳолисининг улуши Тошкент минтақасида 72,1 фоизни, 
Фарғона минтақасида эса 57,8 фоизни ташкил этади. Қолган минтақаларда эса ушбу 
кўрсаткич 40 

45 фоиз ўртасида ўзгариб туради. Минтақалар ўртасида урбанизация 
даражаларидаги фарқ 32 фоизга боради. Бу жуда катта кўрсаткич ҳисобланади. 
Маълумки, урбанизацияланишнинг ҳаққоний даражаси шаҳар аҳоли пунктлари 
тармоғида катта ва йирик шаҳарларнинг сони ва салмоғи билан белгиланади. Айнан ана 
шундай ёндошув урбанистик вазиятни тўғри баҳолашга имкон беради. Ўзбекистонда 
мавжуд шаҳарларнинг умумий сони 119 га тенг. Уларнинг аксарият қисми Тошкент ва 
Фарғона минтақаларига, энг ками эса Мирзачўлга тўғри келади. Айни пайтда Тошкент 
минтақасида мавжуд шаҳарларнинг 17 таси ёки 14,3 фоизи жойлашган. Бир қараганда 
пойтахт минтақасига хос кўрсаткичлар унчалик катта эмасдек туюлади. Аслида 
“урбанизация” жараёнида сон эмас, балки сифат, яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда, “шаҳар 
турмуш тарзини” элтувчи шаҳарларнинг мавжудлиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 
Бундай шаҳарларга эса Тошкент ва Фарғона минтақалари бирмунча бой ҳисобланади. 
Ушбу фикрни фақат шаҳарлар аҳолисининг сони ва улуши тасдиқлайди. Фақат шаҳарлар 
аҳолисининг улуши Тошкент минтақасида 33,8 фоизга, Фарғона минтақасида эса, 24,4 
фоизга тенг. Шаҳарларнинг атиги 25,3 фоизи мавжуд мазкур минтақаларда республикада 
мавжуд фақат шаҳарлар аҳолисининг 58,2 фоизи тўғри келади. 
Ўзбекистонда аҳолисининг сони 100 минг кишидан зиёд 11 та катта шаҳар, 
аҳолисининг сони 250 минг кишидан 500 кишигача борадиган 4 та жуда катта шаҳар, 
аҳолисининг сони 500 минг кишидан 1 млн кишигача битта йирик шаҳар (Самарқанд) ва 
аҳолисининг сони 1 млн кишидан ортиқ жуда йирик шаҳар мавжуд. Шундай қилиб, катта 
ва йирик шаҳарларнинг умумий сони 17 тага тенг бўлиб, уларда жами шаҳар аҳолисининг 
40,5 фоизи истиқомат қилади. 
Катта ва йирик шаҳарлар аҳолиси республика минтақалари бўйича қуйидагича 
тақсимланган. “Урбанизацияни элтувчи” шаҳарлар сонининг 23,5 фоизи ва уларда мавжуд 
аҳолининг 44, фоизи Тошкент минтақасида жойлашган. Ушбу кўрсаткич Фарғона 
минтақасида тегишли тарзда 29,4 ва 25,2 фоизга, Зарафшон минтақасида 16,5 ва 14,4 
фоизга тенг. Қолган минтақалардаги катта ва йирик шаҳарлар аҳолисига хос кўрсаткичлар 
2,6 фоиздан 6,9 фоизга ўзгаради, холос. Тошкент минтақасида жами катта ва йирик 
шаҳарларга ўртача 685,5 минг киши (Тошкент шаҳрини ҳисобга олмаганда 144,3 минг 
киши), Фарғона минтақасида 309,0 минг киши, Зарафшон минтақасида 294,0 минг киши, 
қолган минтақаларда эса анча паст кўрсаткичлар тўғри келади. 
Шундай қилиб, Ўзбекистонда нисбатан 20 та ўрта шаҳар (аҳолисининг сони 50 

100 минг киши) ва 82 та кичик шаҳар (аҳолисининг сони 50 минг кишигача) мавжуд. Ўрта 
шаҳарларнинг катта қисми Тошкент (3 та), Фарғона (5 та), Қуйи Амударё (4та) ва 
Зарафшон (4 та) минтақаларида ва атиги 1 таси Мирзачўл минтақасида жойлашган. Ўрта 
шаҳарлар ичида анча вақтдан бери мавжуд Хўжайли, Асака, Шаҳрихон, Шаҳрисабз, 
Косон, Денов, Гулистон, Бекобод, Хива кабиларбиланбир қаторда куни 

кеча мазкур 
гуруҳга ўтган Косонсой ва Чортоқ (Наманган вилояти) шаҳарлари ҳам ривожланиб 
бормоқда. Ушбу шаҳарларда ўртача аҳоли сони салкам 67 минг кишини ташкил этади. 
Ўрта шаҳарларнинг катта қисми район ташкил этувчи марказлар сифатида пайдо 
бўлган ва ривожланган (Беруний, Шаҳрихон, Косон, Каттақўрғон, Денов, Паркент ва 
бошқалар). Қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишловчи саноат яхши ривожланган 
шаҳарлар қаторига Тўрткўл, Хўжайли, Шаҳрисабз, Косонсой, Ургут, Янгийўл кабиларни 
киритиш мумкин. Рекреация ва туризм, соғлиқни сақлаш соҳаси яхши ривожланган, 
шаҳар ҳосил қилувчи функцияларга эгалар қаторига Хива ва Чортоқ, транспорт тугуни 
сифатида муҳим рол ўйнаётганлар қаторига Когон ва бошқа шаҳарларни қўшиш мумкин. 


17 
Республика кичик шаҳарларга (аҳолисининг сони 50 минг кишигача бўлган) бой 
ҳисобланади. Мана шундай 82 та шаҳарда жами 1905,9 минг киши яшайди, кичик 
шаҳарларда ўртача аҳоли сони 23,2 минг кишига тенг. Мазкур шаҳарлар сони минтақалар 
бўйича бирмунча текис тақсимланган. Энг кўп Зарафшон (21 та) ва Фарғона (17 та) 
минтақлари билан бир навбатда бундай шаҳарларга нисбатан кам бўлган Қуйи Амударё (9 
та) минтақаси ажралиб туради. Бундай шаҳарларнинг ичида тоғ 

кон саноати (Газли, 
Учқудуқ, Нурота, Шарғун ва бошқалар), агросаноат (Даштобод, Гагарин, Пахтакор, 
Оққўрғон, Пскент ва бошқалар), электро 

энергетика (Ғазалкент, Ширин, Тахиатош, 
Учқўрғон, Хонобод ва бошқалар) марказлари сифатида вужудга келган шаҳарлар муҳим 
ўрин эгаллайди. 
Шаҳарлар, айниқса катта ва йирик шаҳарлар тармоғи индустрлаштириш жараёни 
ва даражаси билан узвий боғланган. Саноат ривожланиш даражаси (саноат маҳсулоти 
ҳажми) бўйича республикада Тошкент (2016 йилда саноат маҳсулотининг 1/3 қисми), 
Фарғона (22,3 фоизи), Зарафшон (21,6 фоизи) минтақлари етакчилик қилади. Учта 
минтақанинг саноат маҳсулотидаги ҳиссаси 3/4 қисмдан ошади, катта ва йирик шаҳарлар 
аҳолиси сонидаги ҳиссаси деярли 73 фоизни ташкил этади. Бундай алоқадорлик юқорида 
келтирилган фикрларни тасдиқлайди. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish