Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   292
Bog'liq
1-392

Низамиев Абдурашид Гумарович 
– г.ф.д.,профессор, Ош Давлат 
университети Халқаро хуқуқ, бизнес ва туризм кафедраси мудири. 
Маҳмудов Олимжон Раҳмонжонович 
–Андижон давлат университети 
бош ҳисобчиси. 
 



СЎЗ БОШИ 
Ҳурматли халқаро конференция қатнашчилари! 
Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги глобализация даврида 
ҳар мамлакат жаҳон интеграциясига қўшилади, ривожланади, фан-техника, 
ишлаб чиқариш, ижтимоий инфраструктура тизими тараққий этади. 
Глобализацияда мамлакатлар барча жабҳаларда бир-бирлари билан ўргимчак 
тўри домига тортилади.
Иқтисодий-ижтимоий 
тараққиёт 
табиий, 
меҳнат, 
молиявий 
ресурслардан кенг фойдаланишга олиб келди. Бу эса мамлакатлар ишлаб 
чиқаришида иқтисодий муносабатларнинг кенгайишига, у орқали эса 
ижтимоий соҳаларнинг умумсайёравий аҳамият касб етишига олиб келди. Бу 
эса кўплаб фанларнинг глобализация бўйича изланишлар олиб боришига, 
унинг ижобий ва салбий оқибатларини ёритиб беришга сабаб бўлди. Албатта, 
улар қаторида география фанининг ҳам ўзига хос ўрни ва нуфузи бор.
Замонавий географик тадқиқотларда кичик ҳудудлар тадқиқоти кенг ўрин 
эгалламоқда. Афсуски, Ер шари табиати, унда рўй бераётган глобал иқлим ва 
геоэкологик ўзгаришлар, бутун жаҳон аҳолиси, унинг хўжалик фаолияти, 
ишлаб чиқаришнинг кескин ўсиши таъсирида ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг 
ортиши, ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг тез суръатларда ўсиб 
бориши, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳарбий, илмий-технологик, ижтимоий-
маданий ва информацион қарама-қаршиликлар, айрим мамлакатлар 
мавқеининг мустаҳкамланиши ва уларнинг геосиёсий куч-қудратини намойиш 
этиши, минтақаларда иқтисодий интеграциянинг ривожланиб бориши каби 
глобал миқёсдаги масалаларга камроқ эътибор қаратилмоқда. Географияда 
ҳудудийлик биринчи ўринда турар экан, таксономик бирликларни юқоридан 
бошлаб ўрганиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Ўз навбатида жонажон 
Ватанимиз, ўлкамиз географиясини ўрганиш биринчи даражали вазифамиз 
эканлигини ҳам доимо ёдда тутмоқ лозим.



Шу мақсадда ташкил этилган мазкур конференция олдингиларидан 
тубдан фарқ қилади. Глобализация даврида география қандай йўналишда 
ривожланиши, қандай муаммоларга ечим топа олиши, янгича инновацион 
ғояларни илгари суриши, замон билан ҳамнафас эканлиги ушбу 
конференциянинг асосий мақсади ҳисобланади. Халқаро конференция 
географиянинг турли йўналишлари бўйича олиб борилаётган илмий 
изланишларнинг натижалари билан танишиш ва бу соҳадаги муаммоларнинг 
ечимини таҳлил қилишдан иборат. 
Конференция йўналиши, мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда 
география фани олдида турган кўплаб долзарб масалалар қамраб олинган. 
Географиянинг замонавий мазмуни, унда кишиларнинг географик маданияти 
ва дунёқараши шаклланишига ўз таъсирини кўрсатади, деб ҳисоблаймиз. 
Тўплам материаллари жуда долзарб, назарий ва амалий аҳамияти юқори 
бўлган масалаларни ўз ичига олган. Бу эса географияда ўрганилиши зарур 
бўлган комплекс тадқиқотлар олиб бориш заруриятини келтириб чиқаради.
Мазкур конференциянинг географик қамрови ҳам кенгайган. Унда 
республикамизнинг турли таълим муассасаларидаги таниқли олимлар, 
шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ҳам етакчи олимлар 
маърузалари билан иштирок этмоқда. Ўйлайманки, келгуси анжуманларда 
ҳудудий макон янада кенгаяди.
Андижон давлат университетида ўтказилаётган мазкур халқаро 
конференция география фани олдида турган долзарб масалаларнинг ижобий 
ечимини топишга ёрдам беради. Анжуман материаллари эса ёш 
тадқиқотчилар, магистрлар, география таълим йўналиши талабаларининг 
географик дунёқараши ва илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилади. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish