Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet290/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   292
Bog'liq
1-392

 
кетганлар жами
 
мигрантларнинг 57,0 
фоизини ташкил этган ва вилоят бўйича юқори салмоққа эга бўлган. Энг кам мигрантлар 
Норин (3,9 %) туманига тўғри келади. Наманган вилоятидан кетган мигрантларнинг 1,4 
фоизи олий маълумотли, 80,2 фоизи ўрта маълумотли, қолганлари ўрта-махсус 
маълумотли шахслардир.
Наманган, Чортоқ, Учқўрғон туманларида олий маълумотга эга мутахассислар 
кўпроқ миграцияда қатнашган. Мигрантларнинг 62,5 фоизи борган жойларида ишчи, 
қурувчи, ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Масалан, қурувчиларнинг кўпчилиги Наманган 
туманидан бўлган (26,2фоиз). Наманган шаҳри ва Мингбулоқ туманидан ҳам (16,2фоиз,
ва 14,9фоиз) кўпроқ қурувчилар қатнашган. Ҳайдовчиларнинг 34,1 фоизини Учқўрғон 
тумани фуқаролари, 26,1 фоизини Наманган шаҳри фуқаролари ташкил этган. Қурувчи, 
ҳайдовчиларнинг энг кам миқдори Тўрақўрғон туманига тўғри келади. Мигрантлар ичида 
бошқа касб-ҳунар эгалари ҳам катнашган, лекин уларнинг улуши нисбатан паст бўлган. 
Наманган вилоятидан меҳнат миграциясида қатнашган мигрантларнинг сони ҳам 
давр мобайнида ортиб борган. Масалан, 2006 йилгача кетганлар жами қатнашувчиларнинг 
6,8 фоизини, 2006 йил декабрь ойигача 7,4 фоизини ташкил этган. Вилоятида ҳам жами 
мигрантларнинг 96,6 фоизини норасмий мигрантлар ташкил этган [3]. 
Фарғона вилоятида чет элга ишлагани чиқиб кетган фуқаролар вилоят Бандлик 
бош бошқармаси маълумотларига кўра, олинган бўлиб, чет элга ишга кетганлар жами иш 
билан банд аҳолининг 1,5 фоизини ташкил этган. Вилоят эмигрантларнинг катта қисми 
Россия Федерациясига 86,0 фоизи жўнаб кетган. Қозоғистонга (10,6фоиз), Қирғизистонга 
(2,5фоиз), Жанубий Кореяга (1,2фоиз) ва бошқа давлатларга ҳам миграциялар амалга 
оширилган. Мигрантларнинг 8,6 фоизи Сўх, 2,2 фоизи Фарғона, 2,2 фоизи Риштон 
туманлари, 1,6 фоизи Қувасой шаҳри фуқароларига тўғри келади. 
Меҳнат 
миграцияда қатнашувчи 
мигрантларнинг оилавий 
аҳволи, 
ёши, 
маълумотлилик даражаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг ҳаёти ва иш фаолияти, 
турмуш тарзи вилоят демографик жараёнларининг бир бўлаги ҳисобланади. Масалан, 
вилоятдан кетган мигрантларнинг 81,3 фоизини умумий ўрта маълумотли, 16,2 фоизини 
ўрта махсус, 2,5 фоизини олий маълумотга эга бўлган кишилар ташкил этган. Олий 


389 
маълумотлиларнинг 40,6 фоизини Сўх тумани фуқаролари ташкил этган. Ўрта-махсус 
маълумотли мигрантларнинг нисбатан юқори салмоғи Риштон тумани (21,2%) ва Фарғона 
шаҳри (19,6%) фуқароларидан иборат бўлган [4]. 
Вилоят бўйича 49,7 фоиз мигрантлар 31-50 ёшдагиларни ташкил этган, 42,9 фоизи 
эса 18-30 ёшдаги фуқаролардан иборат бўлган. Ушбу ҳолат аҳолининг демографик 
майлига ,яъни никоҳ, туғилиш жараёнларига ўз таъсирини кўрсатиб келган. Уларнинг 
76,7 фоизи оилалилар ҳисобланган. Миграцияда қатнашувчиларнинг асосий қисмини 
(94,6%) эркаклар ташкил этган. 
Фуқаролар чет элга чиқиб кетишига асосий сабаб яшаш жойида бўш иш ўрнининг 
йўқлиги (13,5фоиз), иш хақи даражаларининг пастлиги (56,7фоиз), ўзини ва оиласини 
моддий фаровонлигини оширишга (31,4фоиз) хоҳиши, соҳаси бўйича ўзини кўрсата 
олмаслиги (2,0 фоиз) ва бошқаларни эътироф этганлар. 
Мигрантларнинг 52,3 фоизи чет элга чиқиб кетгунга қадар ҳеч каерда ишламаган, 
доимий яшаш жойида иш таклиф қилинганда ишлашни хоҳламаганлар эса 77,1 фоизни 
ташкил этган. Уларнинг чет элларда бажарган ишлари бўйича 62,1 фоизи қурувчи, 10,7 
фоизи хизмат кўрсатиш соҳаларида, 5,5 фоизи ҳайдовчи, қолганлари бошқа ишларда 
меҳнат қилишган. 
Фарғона водийси аҳолиси республика бўйича қолган худудларга нисбатан кўп ва 
энг зич жойлашган минтақалардан бири бўлиши билан бирга, меҳнатга лаёқатли ёшдаги 
аҳоли, айниқса ўрта ёшдагилар аҳолиси ўртасида катта салмоқли қисмини ташкил этган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки аҳоли бандлиги масаласи Ўзбекистонда кескин 
ижтимоий муаммолардан бўлиб келган. Совет давридаги режали иқтисодиёт шароитида ҳам 
меҳнатга лаёқатли ёшларнинг 1/4 (қишлоқда 1/2) қисми иш топа олмасди. Мустақиллик 
йилларида республикада меҳнат бозорини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, аҳоли 
бандлигини таъминлаш ва фаровонликни ошириш мақсадида кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва касаначилик , индустриал тармоқларни ривожлантиришга 
эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
таъкидлаганидек: “...энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифа – Олий Мажлис палаталари 
томонидан тасдиқланган “Аҳолининг меҳнат билан бандлигини ошириш дастури”ни 
бажаришдан иборат. Йил охирига қадар бир миллиондан зиёд янги иш ўринларини 
ташкил этишимиз зарур. Касб-ҳунар коллежларининг 480 минг нафар битирувчисини 
ишга жойлаштириш масаласи алоҳида назоратни талаб қилади”[1].
Айтиш мумкинки, ташқи бозорда рақобат ва беқарорлик кучайиб бораётган 
шароитда иқтисодиётнинг реал тармоқлари билан бир қаторда мамлакатимиз ҳудудларида 
ҳам рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги иш ўринларини 
ташкил 
этиш 
алоҳида 
аҳамиятга 
эга.
Бунинг учун эса мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, 
шунингдек, фермер хўжаликларини фаолиятини янада такомиллаштириш талаб этилади. 
Яратиб берилаётган имконият ва шарт-шароитлар иқтисодий ўсиш, тармоқлар ва 
ҳудудларни ривожлантириш, аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва моддий 
фаровонлигини оширишнинг асосий омили бўлиб хизмат қилади.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish