382
қолиб кетаётганлиги кўзга ташланмоқда. Шу сабабли умумтаълим мактабларининг 10-11
синф ўқувчилари ўз қизиқишларига кўра иш ўрганувчи сифатида кластернинг қайсидир
бўғинига ишга жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Кластер занжирига илмий тадқиқот
институтларни бириктириш хом ашё етиштиришда, пахтани дастлабки ва чуқур қайта
ишлашда, трикотажда, қўйинки барча бўғинда замон билан ҳамнафас бўлиш имконини
беради. Талаб юқори бўлган мутахассисликлар йўналишларини кенгайтирган ҳолда
тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш, таълим муассасалари ўқув дастурларини тармоқнинг
замонавий ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш лозим.
Тўқимачилик маҳсулотлари маҳаллий ва хорижий бозорларининг ҳолати ҳамда
ривожланиш тенденциялари ҳақидаги ишончли ва ўз вақтида ахборотлар олишни
таъминлаш имконини берувчи илғор ахборот-коммуникацион технологияларни кенг
жорий этиш муҳим ва аҳамиятга эга.
Тўқимачилик саноатида кластер тизимини кенг жорий қилиш мақсадида
Президентимиз фармонига мувофиқ республикада тўқимачилик ва трикотаж саноатини
жадал ривожлантириш “йўл харита”си ишлаб чиқилди ва барча вазирлик идораларга “йўл
харитаси” да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида тўлиқ сифатли бажариш вазифаси
юклатилди.
Унга кўра, 2018 йилда пахта ҳосили йиғиб олингандан бошлаб маҳаллий
тўқимачилик корхоналари томонидан тўғридан-тўғри фермер хўжаликларига пахта хом
ашёсини етиштиришга буюртма бериш ва бир қанча шартларни ифодаловчи шартномалар
тузилди. Тизимнинг ҳудудда бундай боғланиши корхоналарнинг йириклашувига ва
молиявий жиҳатдан юксалишига олиб келади. Бу эса тизимга инновацион
технологияларни жалб қилиш имкони беради. Тўқимачилик саноатининг бошқарув
тизимини илғор менежмент технологиялари, тармоқ корхоналарига ҳар томонлама
кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлашнинг, шу жумладан уларнинг ривожланишига
тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал этишда самарали шаклларини ишлаб чиқиш лозим.
Шубҳасиз, саноатда бошқариш объектив зарурат ҳисобланади. Шунга кўра
кластерлашган корхоналарнинг бошқарув тизимида қуйидагича ўзгаришларни амалга
ошириш мақсадга мувофиқ:
бошқарувнинг назарий асослари ва фундаментал қоидаларини ишлаб чиқиш,
янги шароитга мослашган бошқарувнинг моҳияти, аҳамияти, мазмуни,
мақсади ва вазифаларини аниқлаш;
бошқарувда демократиялашнинг энг самарали усулларини аниқлаш;
бошқарув идоралари ташкилий тузилмасини, уларнинг функцияларига оид
ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
бошқарув шаклини ҳозирги замон технологиялари билан қуроллантириш, ва
айниқса, ахборот таъминотини яхшилаш;
жамоани бошқаришнинг энг яхши шакл ва усулларини излаб топиш ҳамда
ишлаб чиқаришга жорий этиш;
бошқарувда жаҳон тажрибаси ютуқларидан кенг фойдаланиш;
Хулоса шуки кластер тизимида корхоналарнинг бир мақсад сари интилиши
юқоридаги масалаларнинг ижобий ҳал этилишда ва иқтисодиётини юксалтиришда кенг
имкониятлар эшигини очади.
Do'stlaringiz bilan baham: