1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   217
 
 
ЎЗБЕКИСТОНДА ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМНИНГ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ОМИЛЛАРИ 
 
Тўхтаев Х.П. - ЎзМУ Ижтимоий фанлар 
 факультети декани в.б.,ф.ф.н., доценти 
Бугунги кунда дунѐ амалиѐтида ўқув муассасалари ва илмий-
тадқиқот институтларини ўз ичига олувчи академик конгломератлар 
самарали фаолият олиб боришмоқда. Бундай бирлашув илм ва таълим 
интеграциясининг аниқ асоси бўлиб хизмат қилади, мамлакатда ягона 
илмий - техник ва таълим сиѐсатини олиб бориш имкониятини беради. 
Олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтларининг қўшилиши 
бугунги кунда интеграциянинг энг самарали шаклидир. Кўп 
ривожланаѐтган давлатларда таълим айни пайтда жамиятнинг фақат сарф - 
ҳаражатлар соҳаси эмас, балки асосий ишлаб чиқарувчи кучига айланган. 
Яъни, таълим рақобатбардош, жиддий молиявий маблағларни олиб 
келувчи соҳа бўлиши кераклиги исботланмоқда.
Президент Ш.Мирзиѐев таъкидлаганидек, ―Мамлакатимиз ўз 
тараққиѐтининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда Ўзбекистон 
Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳаларда кенг 
кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ана шу ислоҳотларнинг 
муваффақияти, мамлакатимизнинг дунѐдаги ривожланган, замонавий 
давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало илм - фан ва таълим -
тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада бизнинг дунѐ миқѐсида 



рақобатдош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ, десак, ҳеч қандай 
муболаға бўлмайди‖
1

Кадрлар тайѐрлаш соҳасини такомиллаштириш орқали мамлакатнинг 
интеллектуал салоҳиятини ошириш Ўзбекистонда демократик давлат, 
бозор иқтисодиѐтига асосланган кучли фуқаролик жамият қуришнинг 
муҳим шартларидан бири сифатида белгиланган. Таълим - жамиятни ислоҳ 
қилиш ва уни ташқи дунѐ учун янада очиқ ҳамда янги технология ва 
билимларга йўналтирилган жамиятга айлантиришнинг асосий омилидир. У 
нафақат жамиятнинг ривожланиш истиқболини, балки ҳар бир инсоннинг 
алоҳида фаолиятини олдиндан аниқлайди ва белгилайди.
Ҳозирги даврда глобал тадқиқот университети модели анча кенг 
ѐйилди, унинг доирасида университетлар нафақат янги билимларни 
яратишда, балки уларни тарқатишда ва инновацион фаолият орқали 
фойдаланишда ҳам фаоллашиб бормоқдалар. Олий ўқув юртларининг 
ихтисослашуви, ташкилий бирликларни йириклаштириш, фанлараро 
тадқиқотлар ва ишланмаларни ривожлантиришга ѐрдам бериш учун катта 
қадамлар 
ташланмоқда. 
Айни 
пайтда 
Олий 
ўқув 
юртларини 
ривожлантириш ва ўзгартиришлар киритиш дастури асосини илмий 
тадқиқот ишлари ва таълим дастурларининг ташқи, шу жумладан, халқаро 
экспертизаси, 
бошқарув 
сифатини 
сертификатлаш 
ва 
Ҳалқаро 
стандартлаштириш эгаллаши лозим.
Республикамизда Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий 
фанлар факультети ѐшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда 
даҳлдорлик туйғусини шакллантиришга йўналтирилган билим ва 
малакаларни чуқур эгаллаган, Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган 
ижтимоий, маънавий, сиѐсий ислоҳотларни аҳолининг турли қатламлари 
онгига етказиш учун хориж тилларини ўзлаштирган, ўзининг маънавий 
қиѐфаси билан ѐшларга ибрат бўла оладиган малакали бакалавр ва 
магистрлар тайѐрлайдиган таянч факультетлардан бири ҳисобланади. 
Факультет 

Фалсафа ва мантиқ‖, ―Миллий ғоя‖, ―Маънавият 
асослари ва диншунослик‖, ―Этика ва эстетика‖, ―Демократик давлат 
қуриш 
назарияси 
ва 
амалиѐти‖, 
―Психология‖, 
―Педагогика‖, 
―Социология‖, ―Ижтимоий иш‖ кафедралари мавжуд бўлиб, шундан 26 
нафар фан доктори профессор, 46 нафар фан номзоди, 14 нафар PhD, 48 
нафар ўқитувчилар фаолият олиб боришмоқда. 
Факультетда, 5120500 – Фалсафа, 5210200 – Психология, 5210100 – 
Социология, 5520100 - Ижтимоий иш, 5111600 - Миллий ғоя, маънавият 
асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши бўйича 962 нафар талаба (кундузги 
ва сиртқи) бакалавриат босқичида таълим олмоқда. 
Магистратура 5А120502 - Фалсафа (қўллаш соҳаси), 5А120501 
Фалсафа тарихи (йўналишлар бўйича), 5А120504 - Онтология, гносеология 
1
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиѐевнинг Ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги.// Халқ сўзи 
газетаси 30 сентябр 2017 йил


10 
ва логика, 5А120503 - Этика ва эстетика, 5А210201 - Психология 
(йўналишлар бўйича), 5А210102 - Ижтимоий тизим ва жараѐнларнинг 
ахборот ва психологик хавфсизлиги, 5А111601 - Ижтимоий гуманитар 
фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари), 5А520101 - 
Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича), 5А210101 - 
Cоциология (назарияси, методологияси ва тарихи) мутахассислиги бўйича 
72 нафар магистрант талаба таҳсил олмоқда. 
Факультетда Фалсафа (DSc 27.06.2017 – Ф.01.05), Психология (DSc 
27.06.2017 – Пси.01.07), Политология (DSs 27.06.2017 – С.01.08) 
ихтисослик бўйича илмий унвонга тавсия этувчи Илмий Кенгаш фаолият 
олиб бормоқда.
09.00.01 - Онтология, гносеология ва мантиқ, 09.00.03- Фалсафа 
тарихи, 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа, 22.00.01 - Социология назарияси, 
методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқотлар усуллари, 19.00.01 - 
Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс 
психологияси, 09.00.02 - Онг, маданият ва амалиѐт шаклллари фалсафаси, 
13.00.01 - Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент, 19.00.05 
- Ижтимоий психология, этносоциология, 22.00.03 - Ижтимоий онг ва 
ижтимоий жараѐнлар социологияси, 22.00.02- Ижтимоий тузилиш, 
ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи, 19.00.05 - Социал психология, 
этнопсихология ихтисосликлари бўйича 23 нафар таянч докторант, 
мустақил тадқиқотчи илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. 
Ижтимоий 
фанлар 
факультети 
профессор-ўқитувчилари 
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Санкт-Петербург 
давлат университети, Беларус давлат университети, Қозоғистон Миллий 
университети, Нитра шаҳридаги «Константин Философ» университети, 
Эразмус Мундус Европа ҳамжамияти фонди, СТИНИТ - (Швеция) - илмий 
тадқиқод ва олий таълим сохаларини молиялаштириш халқаро ҳамкорлик 
фонди, ИФЕАС (Франция) Ўрта Осиѐни ўрганиш илмий тадқиқод 
институтлари билан кенг доирада хамкорлик ишларини олиб бормоқдалар.
Факультет профессор-ўқитувчилари мунтазам равишда СТИНИТ 
(Швеция) ва ИФЕАС (Франция) илмий лойихалар ҳамда халқаро илмий-
амалий конференцияларда мунтазам равишда ўз маърузалари билан 
иштирок этиб келишмоқда. СИДА Швеция ―Гуманитар фанлар‖ ҳамда 
―Файласуф аѐллар‖ (ЮНЕСКО) халқаро эксперт комиссияси аъзолари, 
ТЕМПУС ЭРАСМУС халқаро грант раҳбари (―Психология‖ кафедраси 
мудири Д.Мухамедова) сифатида фаолият олиб боришмоқда. 
 
Ижтимоий фанлар факультет кутубхонасида 37000 дан ортиқ илмий 
китоблар мавжуд булиб, шундан: 19023 та – ўзбек тилида, 17465 та – рус 
тилида, 1401 та – чет тилида, амалда факультет талабалари ўринли 
фойдаланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий таълим тизимини 
янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисидаги‖ қарорининг, 


11 
хорижий олим ўқитувчи ва мутахассисларни Олий таълим муассасига 
жалб этиш талабига асосан, Ижтимоий фанлар факультетига ҳам 
Жаҳоннинг етакчи университетларидан мутахассислар таклиф этилиб, 
улар янги талаблар асосида дарс машғулотларини олиб боришмоқда. 
Шундан, Алонсо Маркос Антонио (Алонсо Маркос Антонио) Испаниянинг 
Сан Пабло университети (CЕУ) профессори Ижтимоий фанлар факультети 
Социология таълим йўналиши 1 босқич талабалари учун (2018 йил 24-28 
сентябр кунлари) ―Ижтимоий антропология‖ фанидан 1 семестр учун 
мўлжалланган 20 соат ҳажмида дарс машғулотларини олиб борди.
Умуман олганда, кадрлар сиѐсати асосига нисбатан маҳсулдор 
ишлайдиган олимларни мақсадли қўллаб - қувватлаш, аниқ тадқиқот 
натижаларини рағбатлантириш тамойиллари тадбиқ этилмоқда. Бу 
ишларни олий ўқув юртларининг тадқиқот ишлари ўтказиш учун алоҳида 
шартномалари доирасида ҳам, шунингдек, профессор-ўқитувчилар 
меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича иш ҳақининг янада кучлироқ 
табақалаштирилишини назарда тутувчи янги тизимни жорий этилганини 
алохида эътироф этиш мумкин. Кадрларни ѐшартириш ва янгилаш учун ѐш 
тадқиқотчилар ва ўқитувчилар илмий фаоллигини қўллаб - қувватлаш 
бўйича янги талаблар ишлаб чиқилмоқда. Етакчи университетлар ўз 
ишларига энг яхши жаҳон мутахассисларини жалб этиш мақсадида 
олимларнинг халқаро кадрлар бозорига чиқиши талаб этилмоқда. 
Талабалар тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш ва илмий бошқариш 
тажрибасини янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish