1-мавзу: Технология фани Давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик ва методик қўлланмалари мазмуни


Янги ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш ва баҳолаш



Download 5,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/91
Sana15.06.2022
Hajmi5,13 Mb.
#674085
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91
Bog'liq
4.2.-2-кисм-Технология-Методика-мажмуа-2018

Янги ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш ва баҳолаш
. Янги ўтилган мавзуни 
ўқувчилар онгига мустаҳкамлаш учун ўқитувчи махсус тайёрлаб келган 
саволларни ўқувчиларга ҳавола қилади, дарсликдаги ҳар бир мавзу сўнгига 
келтирилган торшириқ ва масалалардан танлаб ечилади.
Ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишлари ортиб бориши учун улар 
биринчи навбатда, янги мавзуни тушунган бўлишлари, дастлабки содда 
саволларга жавоб бера олишлари, синф иши топшириқларини бажаришда фаол 
иштирок эта олишлари, ўзлаштирган билимларини амалиётда татбиқ қила 
олишлари лозим.
Дарснинг бу қисмида ўтилганлар юзасидан савол-жавоблар ташкил этиб, 
баъзи саволлар билан навбатдаги дарслар мавзусига ўқувчиларнинг қизиқишини, 
эътиборини орттириб, шундай муаммоли вазият ҳосил қилиш керакки, ўқувчилар 
кейинги дарсгача муаммоли саволларга имконият даражасида жавоб излайдилар, 
мустақил топа олмасалар, навбатдаги дарсда топадилар. Бундай усул ўқувчиларни 
мантиқий фикрлашга, дарслик ва қўшимча адабиётлар билан ишлашга ундайди.
Ҳар бир ўқитувчи ўз ўқувчиларининг бундай изланишлар ва ҳаракатлар 
оқибатида ўз савол-муаммоларининг тўғри жавобига эришишларида кўмакчи 
бўлиши мумкин. Акс ҳолда ўқувчи бир масала ёки муаммонинг ечимини охирига 
етказа олмаса, саволига қониқарли жавоб тополмаса, фанга бўлган қизиқиши 
маълум даражада пасаяди.
Ўқувчиларнинг дарс давомидаги меҳнатлари, ҳаракатлари ва изланишлари 
натижаларини баҳолаш ва рағбатлантириш ҳам ўқувчиларнинг дарсга бўлган 
қизиқиши ва эътиборини орттиришга хизмат қилади. Дарснинг бу қисмига
10-15 минут сарфлаш тавсия этилади. 
Дарсни якунлаш (хулосалаш) ва уйга топшириқ бериш.
Ҳар бир дарс 
ундан хулоса чиқариш ва ўқувчиларга уйда бажариш учун топшириқ бериш билан 
якунланади. Дарс сўнгида уйга вазифаларни беришда ўқувчиларга индивидуал 
ёндашган маъқул. Ҳар бир ўқувчининг салоҳиятига қараб, синфда ишланган 
масалаларга тенг кучли топшириқларни бериш керак бўлади. Шу билан бирга 
ўқувчиларга навбатдаги дарсга тайёрлаш мақсадида ечими кейинги дарсларда 


185
ўтиладиган мавзуга боғлиқ бўлган, лекин бироз мантиқий фикрлаб уддалаш 
мумкин бўлган масалаларни бериш ижобий самара беради. 
Агар ўқувчи уйда саволларга мустақил жавоб топа олмаса, масалаларни еча 
олмаса, унда фандан зерикиш пайдо бўлади, ўз қобилиятига ишонч йўқола 
бошлайди. Шуларнинг олдини ҳар бир ўқитувчи олиши керак.
Ҳар бир дарс сўнгида ўқувчиларга уйга вазифа беришда топшириқларни 
шундай танлаш лозимки, аксарият ўқувчилар уларни мустақил еча олсинлар ва 
уларга берилган топшириқларни бажаришда ота-оналар ҳам ёрдам бера олсинлар. 
Бу ўқувчиларнинг ўзларига ишонч, фанга бўлган қизиқишининг ортиб боришига 
ҳамда мактаб ва оила ҳамкорлигининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Дарсни якунлаш ва уй вазифасини беришда: 
а) дарсликдан нималарга эътибор беришни, мавзуни такрорлашни; 
б) қайси масалаларни қандай фикрлаб ечиш бўйича маслаҳатлар бериш 
мақсадга мувофиқ. Дарснинг бу қисмига 4-6 минут вақт ажратиш тавсия этилади. 
Бунда уй вазифасининг меъёрини ва унга ўқувчи қанча вақт сарфлаши 
назарда тутилиши лозим. 
Ўқувчилар дарслик билан ишлашга, мустақил мутолаа ва мушоҳада 
қилишга, мантиқий фикрлаб фан тушунчаларини юқори даражада эгаллашларига 
эришиш лозим. 
Ўқитиш жараёнида қўйилган мақсад бўйича кафолатланган натижага 
эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва ўқувчи 
ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, уларнинг ҳар иккаласи ҳам 
ижобий натижага эриша олса, ўқув жараёнида ўқувчилар мустақил фикрлай 
олсалар, ижодий ишлай олсалар, излансалар, таҳлил эта олсалар, ўзлари хулоса 
чиқара олсалар, ўзларига, гуруҳга, гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, ўқитувчи эса 
уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олсагина самара 
бериши мумкин.
Қўйилган мақсадни амалга ошириш ва кафолатланган натижага эришиш 
ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолияти ҳамда улар қўйган мақсад, 
танланган мазмун, метод, шакл, воситага, яъни технологияга боғлиқ. 
Ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги мақсаддан натижага эришиш учун 
қандай технологияни танлашлари уларнинг ихтиёрида, чунки ҳар иккала 
томоннинг асосий мақсади аниқ, яъни натижага эришишга қаратилган. Бунда 
ўқувчиларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб ишлатиладиган 
технология танланади.
Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни 
тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараёнини лойиҳалаштириб олиш керак. Бунда 
ўқитувчи томонидан бўлажак 

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish