82
шароитида, яъни агар ушбу активлар бир йилдан ортиқ фойдаланадиган бўлса, асосий
капитал жамғармаси сингари акслантирилиши даркор. Шунга мувофиқ қуролланиш ва
ҳарбий захиралар (ҳарбий мақсаддаги моддий айланма маблағлар захиралари) тизимлари
орасида тафовут ўтказиш лозим. Ўзбекистонда мазкур тавсияни жорий этиш, МҲТ-2008ни
ўзлаштиришнинг дастлабки босқичларида амалга оширилиши лозим.
Асосий капитал жамғармаси ва ҳарбий мақсаддаги моддий айланма маблағлар захираси
орасидаги тафовутни ўтказиш учун зарур ахборотни олиш қўшимча муаммони туғдириши
мумкин.
ЯИМни баҳолашда қуйидаги асосий масалалар охиригача ечилмай қолмоқда ва бу
борада ЯИМ кўрсаткичларини яхшилаш учун кўрсатилган муҳим соҳаларда қуйидагиларни
амалга ошириш зарур:
а) хизматларни, жумладан молиявий хизматларни ҳисобга олиш;
б) доимий (ўзгармас) нархларни баҳолаш: мувофиқ дефляторларни ишлаб чиқиш; икки
мартали дефляция усулини жорий этиш; ҳар йиллик асосда занжирли алоқани бунёд этиш
процедураси;
в) ЯИМнинг тўлиқлиги (кузатилмайдиган яширин иқтисодиёт, норасмий, ноқонуний ва
махфий фаолият) ва мулкдор эгаллаган уй-жойни баҳолаш;
г) ресурслар ва истеъмол доираларига мувофиқ келишиш, ва турли манбалардан
тушадиган ахборотни бирлаштириш;
д) давлат секторини (ўлчаш) ҳисобга олиш: ҳисобланган ишлар, хизматлар, қамров
(қайта кўрилган Давлат молия статистикаси(ДМС)ни жорий этиш билан боғлиқ);
е) ресурслар ва истеъмол доирасида баланслаштириш ҳамда турли манбалардан
тушадиган ахборотларни бирлаштириш;
ж) ялпи асосий капитални шаклланириш ва асосий капитал истеъмоли бўйича
яхшиланган тадбирлар;
з) чораклик миллий ҳисоблар учун мавсумий тебранишларга тузатишлар киритиш
усуллари.
Шу билан бирга МҲТ-2008 ни жорий этиш натижасида ҳал этилиши лозим бўлган янги
масалалар юзага келади.
Қуйида келтирилган рўйхатда Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё ва Жанубий-
Шарқий Европа мамлакатлари учун жуда муҳим ҳисобланган 2008 йил ўзгаришлари
келтирилган. Мадомики, ушбу ўзгаришлар асосан МҲТни баҳолаш ва МҲТ-2008ни жорий
этиш соҳаларига таъсир кўрсатар экан, уларни тегишли статистик дастурларда инобатга
олиш даркор:
а) молиявий хизматларни баҳолаш: FISIM (қўшимча (билвосита) равишда ўлчанган,
молиявий воситачилар хизматини ҳисоблаш методи), марказий банкнинг расмий
маълумотлари, суғурта хизматлари ва бошқалар;
б) кузатув (текшириш) ва ишлаб чиқаришга харажатлар;
в) ҳарбий харажатлар;
г) асосий воситалар билан боғлиқ бошқа масалалар: фойдали қазилмаларни қазиб олиш,
маълумотлар базаси ва дастурий таъминот ва бошқалар;
д) норасмий ва ноқонуний фаолиятга тегишли масалалар;
е) ISIC билан танишиш, 4/NACE версияси, 2 версия;
ж) қайта ишлаш учун товарлар;
з) ретроспектив таҳлил.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, МҲТ-2008 кузатилмайдиган иқтисодиёт ва
норасмий сектор соҳасини баҳолаш бўйича янада мукаммал йўл-йўриқ кўрсатади. Бу эса
ҳисобларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва сифатни ошириш бўйича миллий дастурларни
кучайтиришга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: