178
озокерит, даволовчи балчиқ билан қўшиб ўтказилади. Улар юқори иссиқлик
ушлаб қолиш хусусиятига эга.
Методика.
Парафинни иситиш махсус идишларда, сув ҳаммомида ва
парафин ванналарида амалга оширилади. Муолажа олдидан 10-15
минут
давомида парафин стерилланади (110-140
0
С ҳароратда). Сўнгра совуѐтган
парафин қатлам-қатлам, парафин ванночкаси ва апплекация усулларида
вазелин билан ишлов берилган тери соҳасида қўлланилади.
Қатлам-қатлам усули.
Кисточка ѐки пахтали тампон 60-65
0
С
ҳароратда эритилган парафинга ботирилади ва жарохатланган тери юзасига
юпқа қатлам билан суртилади. Биринчи қатлам қотганидан сўнг
кейинги
қатламлар суртилади токи парафин қалинлиги 1,5-2 см га етгунча. Сўнгра
аппликация клеенка, пахтали мато билан ўралади.
Салфетка-апплекация усули.
Марлядан тайѐрланган 10 қават букилган
салфеткалар 60-65
0
С ҳароратда эриган парафинга солинади. Парафин билан
шимилган салфеткалар олинади, сиқилади ва таъсир соҳасига қўйилади.
Апплекация клеенка, пахтали мато билан ўраб қўйилади.
Кювет-апплекация усули.
Эритилган парафин девор баландлиги 5-6 см
ли кюветларга солинади. Парафин қаватининг қалинлиги 1,5-2 см.
Парафиннинг 50-52
0
С ҳароратгача совиганидан сўнг
аппликация беморнинг
жарохатланган соҳасига қўйилади. Қават юзаси клеенка ва одеял билан
ўралади.
Сепиш усули.
Парафин 15 минут давомида 100
0
С ҳароратгача
қиздирилиб стерилланади. Махсус пульверизатор металл балонига 80
0
С
ҳароратли эритилган парафин қуйилади. Унга ҳаво юбориб, жарохат ѐки яра
юзасига парафин сепилади. Агар парафин сепилиши қийинлашса. Уни
қиздириш зарур. Парафин қалинлиги 0,3-0,5 см гача сепилади, клеенка,
пахтали мато билан ўралади. Муолажа давомийлиги 20-60 минут.
Парафинли маска.
Стерил парафин индивидуал сиғимдан кисточка ѐки
пахтали тампон билан юзнинг терисига қатлам қилиб суртилади, бунда бурун
179
йўллари ва оғиз очиқ қолдирилади. Муолажадан
олдин тери спирт билан
ѐғсизлантирилади, агар у ѐгли бўлса, ѐки ўсимлик ѐғи билан артилади, агар у
қуруқ бўлса. Парафин қалинлиги 0,3-0,5 см га етганида, у клеенка ва пахтали
мато билан ўралади. Таъсир этиш вақти косметика мақсадда 20 минут,
даволовчи маска 30-60 минутга қолдирилади.
Юқори ѐки пастки жағ альвеоляр ўсимтаси шиллиқ пардасининг
апплекацияси.
Оғиз бўшлиғи муолажага тайѐрланади. Эритилган парафинга
8 қават букилган салфетка тушурилади, парафин билан шимдирилади, енгил
сиқилади ва тиш қатори орқали кўприк кўринришида қўйилади. Бемор
оғзини ѐпади. Таъсир давомийлиги 30 минут.
Парафинтерапия озокериттерапия (
п а р а ф и н - о з о к е р и т т е-
р а п и я
), балчиқ терапия (
п а р а ф и н – п е л о и д о т е р а п и я
) ва
инфрақизил нурлатиш (
п а р а ф и н – ф о т о т е р а п и я
) билан қўшиб
ўтказилади.
Парафинтерапия муолажасини дозалаш қўлланиладиган
парафин
ҳарорати, таъсир майдони ва давомийлиги билан амалга оширилади.
Муолажа ҳар куни ѐки кун ора ўтказилади, давомийлиги 30-60 минут, бир
курсга 12-15 муолажа. Муолажадан сўнг албатта 30-40 минут давомида дам
олинади. Парафинтерапия курси 1-2 ойдан кейин қайта ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: