82
Заиф интенсивликдаги микротўлқинлар қўлланилганда, иссиқлик ажра-
тувчи чегарадан паст бўлганда 0,01 вт/см2, биологик таъсир механизмида
исссиқсизлик эффекти юқори бўлади. Катта кўрсаткичли оқимлар зичлиги
қўлланилганда – микротўлқинлар қуввати 0,01 вт/см2 дан катта биологик
таъсир механизмида иссиқлик эффекти юқори туради, бу кўп миқдорда сув
сақловчи тўқималарда иссиқликнинг эндоген ҳосил бўлишига боғлиқдир.
ЎЮЧ – таъсир механизми нерв – рефлектор – гуморал деб қаралади.
Натижада биологик актив моддалар ҳосил бўлади.
Ўта юқори частотали электромагнит майдони таъсирида таъсир
этилаѐтган жойдаги тўқималарнинг ҳарорати ошади (катта интенсивликда
бутун тана ҳарорати ошиши мумкин). Микротўлқинларнинг
даволаш доза-
лари оғриқ қолдириш, яллиғланишга қарши, бактериостатик таъсир, тўқима-
ларнинг озиқланишини яхшиловчи, регенератив жараѐнларни стимуллаш
хусусиятига эгадир. Микротўлқинлар таъсири қуйидагиларда аниқланган,
яъни капилляр қон айланиш тезлашган, кпиллярларнинг ўтказувчанлиги
ортган. Кичик дозаларда МНСда асосий жараѐнларга стимулловчи таъсир
кўрсатади, буйрак усти пўстлоғининг
гормонлар синтезини оширади,
вегетатив нерв системси функциясининг ваготоник йўналиши кузатилади.
СМТ ва ДМТ диапозонларининг фарқи қуйидагича :
-СМТ – терапияда ҳосил бўлган энергия 5 – 6 см чуқурликка, ДМТ –
терапияда 7 – 8 см, баъзи ҳолатларда 10 – 12 смгача чуқурликка киради.
-СМТ – терапияда иссиқлик тўқималарнинг юза қисмида ҳосил бўлади,
ДМТ – терапияда ҳам юза, ҳам ички қисмида ҳосил бўлади.
-ДМТ – терапия усули юрак-қон томир системаси функциясига таъсир
этиб, миокарднинг қисқариш функциясини яхшилайди, юрак мушакларида
модда алмашинувини фаоллаштиради. Периферик қон томирлари тонусини
пасайтиради, натижада микроциркуляция яхшиланади.
Муолажа ўтказишда қуйидаги аппаратлардан фойдаланилади : СМТ –
терапия учун – ЛУЧ-58, ЛУЧ-2, ДМТ – терапия учун – Волна-1, Волна-2,
83
Ромашка. Электрод сифатида цилиндрсимон,
конуссимон, айланасимон,
тўғри бурчак шаклидаги нурлаткичлардан фойдаланилади.
Кўрсатма ДМТга : ички органларнинг ўткир ости ва сурункали
касалликлари (бронхит, зотилжам, ошқозон яраси, холецистит, аднексит,
ростатит), юрак-қон томир касалликлари (I- ва
II-даражали гипертония
касаллиги, реноваскуляр гипертония, инфарктдан кейинги кардиосклероз –
касалликнинг 25-28 кунидан бошлаб,) деформацияланган остеоартроз ва
спондилез, бронхиал астма ва х.з.
СМТга : периферик нерв системасининг ўткир ости ва сурункали
касалликларида (нейромиозит, неврит, плексит, невралгия), бўғим ва умуртқа
поғанасининг
дегенератив-дистрофик
касалликларининг
авж
олиш
босқичида (остеохондроз, бурсит, периартрит, боғламлар узилиши),
ревматоид артрит, ошқозон ва ўн икки бармоқ
ичак яраси, облетерик
эндоартрит, ЛОР, сийдик чиқариш йўллари, кўз ва аѐллар жинсий
органларининг яллиғланиш касалликлари, гидраденит, операциядан кейинги
инфильтрат ва ҳ.з.
Қарши кўрсатмалар ДМТга : ўткир йирингли яллиғланиш жараѐнлари,
ҳомиладорлик (қорин соҳага таъсир этилганда), тўқималар шишиши ва ѐд
таналарнинг таъсир соҳасида бўлиши, тинч ҳолатдаги стенокардия, юрак
ритмининг пароксизмал бузилиши,
эпилепсия, ошқозон ярасининг стеноз
билан кечиши ва қон кетиш ҳавфи ва х.з.
СМТга : тўқималарнинг кескин шишиши ва металл бўлакларининг
таъсир соҳасида бўлиши, тиреотоксикоз, миокард инфаркти (биринчи 1-3
ойлари), юракнинг ишемик касаллиги, кучланишли стенокардиянинг III ФС,
эпилепсия, ошқозон ярасининг стеноз билан кечиши ва қон кетиш ҳавфи.
Муолажалар ўтказишда маълум талабларга жавоб берадиган алоҳида
жойлашган ва ҳимояланган хоналардан фойдаланилади. ДМТда муолажа 4
минутдан 15 минутгача (махсус методтка бўйича 30 минутгача), ҳар куни ѐки
кун ора, Даволаш курси 8-12 муолажа. Зарурият туғилганда даволаш курси 2-
84
3 ойдан сўнг қайта тавсия этилиши мумкин. СМТда муолажа 5-20
минутгача, ҳар куни ѐки кун ора. Даволаш курси 5-15 муолажа. Зарурият
туғилганда даволаш курси 2-3 ойдан сўнг қайта тавсия этилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: