―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/129
Sana14.06.2022
Hajmi3,36 Mb.
#670104
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   129
Bog'liq
умумий ва хусусий физиотерапия асослари

Даволовчи самараси: 
маҳаллий анальгетик, вазоактив, маҳаллий 
трофик, маҳаллий яллиғланишга қарши, қичишишга қарши, бактерицид. 
Кўрсатма.
Оғриқ синдроми билан периферик нерв системаси 
касаллиги (невралгия, нейромиозит, умуртқа поғанаси остеохондрози, 
гипостезия, парестезия), нейросенсор карлик, кардиал типи бўйича нейро-
циркулятор дистония, мигрень, уйқунинг бузилиши, климактерик невроз, 
энурез, алопеция, оѐқ ва геморроидал веналарининг варекоз кенгайиши, оғиз 
шиллиқ пардасининг яллиғланиши, трофик яралар ва терининг 
жарохатланиши, қичишиш билан кечувчи дерматозлар, экзема, узоқ 
битмайдиган яралар, вазомотор ринит, аѐл жинсий органларининг 
яллиғланиш касалликлари, простатит, импотенция. 
Қарши кўрсатма. 
Токни индивидуал кўтара олмаслик, бўшлиқ 
электродларини киргизиш вақтидаги оғриқлар. 
Параметрлари. 
Маҳаллий дарсонвализация учун частотаси 110 кГц 
бўлган ўзгарувчан ток импульслари қўлланилади. Импульсларнинг кетма-кет 
келиши частоталари 50 имп/с ни ташкил этади. Импульснинг давомийлиги 
100 мкс, электродга келувчи қучланиш 
- 25-30 кВ. Разрядда ток кучи 0,02 мА 
дан, кучланиш 50 В дан ошмайди.
Муолажа ўтказиш учун Искра-1 ва
Искра-2, Импульс-1 ва Корона-М 


68 
аппаратларидан фойдаланилади. Бу аппаратлар 8 хил вакуум электродлардан 
иборат : тароқсимон, катта ва кичик ректал, қулоқ учун, катта ва кичик 
замбуруғсимон, милк ва вагинал. 
Методика. 
Ўрта частотали ток импульслари бемор танасига шиша 
конденсаторли электродлар орқали узатилади. Кичик кучланиш ва бемор 
териси билан электрод узлуксиз алоқага кирганда ўрта частотали ток билан 
таъсир этади (лабил контакт усул). Кучланишнинг ортиши билан ва 
электроднинг бемор танаси юзасидан узоқлашишида таъсир этувчи омил 
бўлиб учқунли разряд бўлади (масофали усул). Иккала усулда ҳам шиша 
вакуумли таъсир соҳасида енгил ҳаракат қилади. Электроднинг тери бўйлаб 
яхши сирпаниши учун талькдан фойдаланилади, электрод спирт билан 
намланган пахта ѐрдамида артилади. 
Маҳаллий дарсонвализация муолажасида дозалаш аппаратдан 
чиқувчи кучланиш, разряддаги ток кучи ва муолажанинг давомийлиги билан 
амалга оширилади. 
Ҳар куни ўтказиладиган муолажанинг давомийлиги бир соҳада 3-5 
минутни ташкил этади ва ҳар хил соҳаларга таъсир этиш 10-15 минутдан 
ошмайди.Бир курсга 10-15 муолажа. Зурурият туғилганда муолажа 1- 2 ойдан 
кейин маҳаллий дарсонвализация муолажаси қайтарилади. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish