Ўзбeкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат Авиация Институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/80
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#66150
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
“СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ” ўқув қўлланма

7.2. СТРУКТУРАНИ ТУЗИШ
Стратегияни ишлаб чиқиш ва жорий килишнинг муҳими элементларидан бири,
асосий стратегик масалалар ечимига максимал жавоб берадиган ташкилот структурасини
шакллантириши ҳисобланади. Классик ташкилий структуралар - функционал ва
дивизионалдир.
Функционал 
структура - функционал 
топшириқларнинг 
структуравий
ажратилишига асосланади. Дивизионал структура асосида аксинча бизнеснинг
структуравий бирлигини ажратиш ётади. Бунга, узоқ ҳудудларда жойлашган, мустақил
равишда функцияларининг асосий қисмини амалга ошириши керак бўлган тузилмалар
мисол булиб хизмат қилади. Ҳақиқатда корхоналар дивизионал структура тузилмаси
принципида, бизнеснинг 
стратегик 
бирлигини 
ажратиб 
кўриш 
кўринишида
шакллантирилади. Кўпчилик ҳолларда функционал ва дивизионал структураларни
бирлаштириш мақсадга мувофикдир. Бу ҳолатда матрица структураси вужудга келади.
Функционал бўлинмалар ўртасидаги бевосита ҳамкорлик матрица структурасига нисбатан
анча мураккаб бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳисобли структуралар вужудга келади.
Бизнеснинг ўсиб келаётган қийинчиликлари, глобал рақобат ва шароитнинг тез ўзгариши
компанияни ташкилий фаолиятининг бутунлай янги шаклини излашга мажбур қилади.
Виртуал ташкил этиш - бу шундай мисолларнинг бири.


146
Унинг асосида беқарор ташкилот эмас балки, лойиҳани максимал самарали руёбга
чиқариш мақсадида, максимал қисқа муддатларда ҳаракат қилиш ётибди. Бу масалани ҳал
қилиш учун, ушбу корхона ходимларидан иборат бўлган вақтинчалик жамоа тузилади.
Унда бошқа ташкил отлар ёки шунчаки мустақил хизматчилар иштирок этишлари
мумкин. Бундай жамоа ушбу лойиҳани тадбиқ қилиш учун қанча вақт керак бўлса тўлиқ
шунча вақт фаолият кўрсатади. Агар қайсидир корхона доимий равишда ушбу
йўналишдан фойдаланса, унда бундай ташкилот виртуал деб аталади. Агар ташкилот
кўпдан кўп шундай амалиётни қўлласа, бунда у қатор ташкилий муаммоларни ҳал қилиши
ва ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиши керак Шунда у виртуал ташкилотнинг аниқ,
қиёфасини ола бошлайди. Аста- секин операцион жараён қуйидаги белгиларга эга бўлган
виртуал шаклни олабошлайди:
• виртуал масалалар ва виртуал иш жараёни;
• виртуал командалар;
• виртуал коммуникациялар;
• виртуал билимлар.
Виртуал иш жараёни шуни билдирадики, жараён қандайдир ташкилот ёки
ташкилотлар гуруҳи атрофида эмас балки, ҳал килинадиган масалалар атрофида.
Ташкилий чегаралар кам аҳамиятли, лойиҳа менежери виртуал команда билан ишлайди,
унинг таркибида жаҳоннинг турли мамлакатларидан, ташкилотларидан бажарувчилар
бўлиши мумкин. Бу ҳолатда команда кенглик чегаралари билан боғлиқ эмас. Худди ўтган
ҳолат каби, у фақат ҳал этиладига масала - лойиҳа билан боғлиқ. Бу шуни билдирадики,
команда текислик чегараларидан ташқарида, бир-бири билан бир жойда учрашмасдан
ишлаш имкониятига эга бўлиши керак Бу масаланинг ечимини виртуал коммуникация
ташкилотни таъминлаши мумкин. Замонавий телекоммуникация алоқа тармоқлари буни
Интернет каби тармоқларни қўллаб ҳал қилади. Виртуал команда иш шароитларида
виртуал коммуникацияни қўллаш натижасида, маълумотлар ҳажми жуда тез ўсиб боради
ва бу маълумотларнинг барчасини тўлиқ ҳажмда ўзлаштириш жуда қийин. Демак,
маълумотлар билан бундай шароитда ишлашнинг махсус малакаларини шакиллантириш
керак Виртуал билимлар тўғрисида ҳам худди шундай гапириш мумкин. Амалдаги
тизимда билим иерархик схемада тарқалади. Тармоқ ҳолатида кишилар билимларининг
ҳажми бир бири билан алмаштирилади. Шунинг учун ҳам билимлар ҳажми кескин ошади
ва ўз - ўзидан уларнинг қайта ишланиши ва ўзлаштирилиши мумкин бўлади. Шу билан
биргаликда бундай шароитда ишлашнинг махсус технологиялари пайдо бўлади. Уларни
виртуал технологиялар деб аташади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish