Ўзбeкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат Авиация Институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/80
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#66150
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   80
Bog'liq
“СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ” ўқув қўлланма

Назорат саволлари
1. Тор ихтисослашган диверсификациянинг қандай афзалликлари бор?
2. Диверсификация стратегияларини яратиш йўллари нималардан иборат?
3. Янги тармоққа кириб келиш стратегияси нима?
4. Яқин тармоққа кириб келиш стратегияси қандай пайтда қўлланилади?
5. Сотиш ва корхонани ёпиш стратегиясини қандай тушунасиз?
6. Тикланиш ва таркибий ўзгариш стратегияси қачон қўлланилади?


143
6.3. СТРАТЕГИК РЕЖАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ БОШҚАРИШ ВА
УНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Стратегик режани аниқ амалга ошириш ўзига яраша муҳимликка эга бўлиб
менежмент назариясидага қуйидаги тушунчалар билан узвий боғлангандир: тактика ва
сиёсат, мақсадли бошқарув мўлжали ва қоидалари. Тактика: "Стратегия" сўзини ўзи
иккинчи тушунча.
"Тактика". Стратегия сўзининг борлигини талқин қилади. Агар биринчиси узоқ
муддатли режалаштириш ғоясини акс эттирса,иккинчиси узоқ, муддатли режани
амалга ошириши учун фаолият режа маъносини билдиради. Қисқача қилиб тактикани
қисқа муддатли стратегия деса ҳам бўлади. Бу умумий стратегия билан мувофиқлаштирилган
аниқ бошқарув ҳаракатидир. Қоидага биноан, тактикани ишлаб чиқиш ва уни амалга
ошириш менежмент корпусининг ўрта бўғин зиммасига юкланади. Тактика режа қисқа
вақт учун белгиланади, у аниқ ва тез натижага эришишга мўлжалланган бўлади.
Масалан: 1982 йилда Бюгер Кинги стратегия сўзини ишлаб чиқилган маҳсулотини
тезроқ сотилиши учун қўллади. У телевизорда "Сиз оч эмассизми?" деган реклама билан
бифштексларини рақобатчиларникига қараганда каттарок ва маззалироқ тайёрлашга
эришди. Бу эса бифштекс сотувини 10,8 фоизга оширди. Ташкилий таркибни
такомиллаштириш стратегияси, деярли барча замонавий компаниялар томонидан ишлаб
чиқилади, у ўз ичига қўшимча элемент сифатида янги, қониқтирувчи ишлаб чиқариш
ва бошқарув бўлинмаларини ташкил этишни такоза этади.
Масалан: "Женерал Моторс" катта капиталларини "Сатурн" лойиҳаси учун
сарфлади. Бу янги энг афзал дунё тажрибаси асосидаги Америка ишлаб чиқариш тизимини
бунёд этиш учун қўйилган қадам эди. Унинг ўзига хос хусусияти шундан иборат эдики, у
кўриниши жиҳатидан пирамида шаклида эмас, балки айлана шаклида ташкил қилинган.Бу
тизим марказида 10-15 аъзога эга бригадалар мажмуаси, ташқи ҳалқа стратегия назорат
қўмитаси ва касаба бирлашмалари раҳбарияти туради.
"Сиёсат" - Стратегия ва тактика режаларини муваффақиятли амалга ошириш
мумкин, қачонки ташкилотда уни яхши йўлга қўйган тажрибада синалган мўлжал тизими
мавжуд бўлса. Бу каби мўлжал тизим ташкилот сиёсати номини олган.
Стратегия каби фирма сиёсати ҳам раҳбарият томонидан ташкил этилади ва
амалга оширилади. Бу ерда сиёсатнинг ҳаракат турини танлашда ва қарор қабул
қилишдаги умумий раҳбарлик деса бўлади. Сиёсат менежменти қўйилган мақсадларга
эришиш учун қандай йўналишда ҳаракат қилишини аниқлайди. Мўлжални ва қўйилган
масалалар ечимини аниқлаш усулларидан фойдаланади.
Фирмадаги бошқарувнинг энг яхши усули - бу кадрлар сиёсатини ишлаб
чиқишдир. Кадрлар бошқарувидаги психологик муҳитининг ижобий ечимини йирик
Америка фирмаларидан биттаси: постлик товарлар "Мери Кей Косметик" раҳбариятини
олиб бораётган сиёсатида кўриш мумкин.
"Процедуралар" - Фирманинг сиёсати мақсадга қўшимча қилиб рахбарият қўйилган
масалаларни ечишда ёрдамлашувчи ҳаракатлар мажмуасини ишлаб чиқади. Бу мажмуа
процедура деб аталади. Моҳияти бўйича процедуранинг ўзини дастур бўйича
бажарилган қарор дейиш мумкин. Процедуралар ўтмиш тажрибаси унинг
муваффакияти ва мағлубияти асосида ишлаб чиқилади. Процедуралар шундай шароитларда,
яъни аниқ вазият аввалгисига ўхшаш бўлганда ишлатилади. Инсон олдиндан тайёрланган
қоида, яъни процедуралар бўйича ҳаракат қилаётган бўлса, унинг ҳаракати албатта натижага
эга бўлади. Шундай қилиб процедуралар масалани ечиш кафолати ва бу қарорни ечимни
аниқ ва тўғрилигини назорат қилувчи сифатида қўлланилади.
Масалан: кўплаб савдо компаниялари ўз хизматчиларини командировкага жунатади,
бориб келгандан сўнг кетган харажатлар бўйича бланк тўлдирилади , у ердаги
процедуралар ҳам аниқ бажарилади. Яна шунга ўхшаш "Мак дональдс" команиясини


144
олсак техник процедуралар кўрсатилган 1500 бетли таом тайёрлаш процедуралари
мавжуд бўлиб унга амал қилади.
"Қоидалар": Инсонни эркин харакатини яна х.ам жиддий чеклови, унга ёзма
равишда бериладиган ахлоқ қоидасидир. Ташкилот раҳбарияти қоидани шундай ҳолатлар
учун яратадики, унинг бажарилиши масалаларнинг аниқ ҳал қилинишига боғлиқ бўлади
(режа бажарилиши, мақсадлар). Масалан: "Чекиш ман этилади" деб ёзиб қуйилади, кимёвий
лабораторияларда хавф бўлади. Харидорларга кўнгилчанлик билан хизмат кўрсатиш
қоидаси савдо фирмаси учун энг муҳим ҳисобланади, агар у бозорда ўз ўрнини
топишини истаса, ишга аниқ вақтида келиш ва кетиш қоидаси ҳамма ишлаб чиқариш ва
жамият йўналишидаги ташкилотлар бажарилиши шарт қоидалар ҳисобланади.
Қоида билан процедуранинг фарқи шундан иборатки қоида битта аниқ масала
учун ҳисобланган бўлади. Процедура эса бир неча харакатлар мажмуини узида акс эттиради.


145

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish