Ўзбeкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат Авиация Институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/80
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#66150
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   80
Bog'liq
“СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ” ўқув қўлланма

7. СТРАТЕГИК АЛЬЯНСЛАР
Альянслар тузиш стратегияси бир неча фирмаларнинг у ёки бу фаолият
йўналишлари 
ёки 
қандайдир 
аниқ 
мақсадга 
эришишлари 
учун 
кучларни
мувоффиқлаштириш ва бўлишдан иборатдир. Дунё иқтисодидаги ўзгаришлар ва
глобаллашув, компанияларни 
рақобатбардош бўлиш 
учун 
кооперацияларга
йўналтиради. Стратегик альянслар тўғрисида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. 1997
йили бешта йирик авиакомпаниялар - германиянинг «Люфтганза», скандинавиянинг
«GAG», канаданинг «Эйр Канада», американинг «Юнайтед эйрлайнз» ва таиланднинг «Таи
эйрлайнз» «Звёздный союз» стратегик альянсини тузишди. Унинг аъзоларининг умумий
айланма маблағи 43,3 млрд доллар, ходимлар сони 210 минг кишига етди, самолётлар сони
1300 тадан ортиқ, ҳар йиллик йўловчилар ташиш ҳажми 173 млн. киши. Альянсда иштирок
этувчи барча компаниялар мустақил бўлиб қолади, лекин чипталарни сотишда,
тарифларни белгилашда, учиш жадваллларини тузишда ҳамкорлик қилишади. Молия
сохасида ҳам кўплаб альянслар бор. Автомобил саноатида Ford компанияси Mazda
компанияси билан ҳамкорликда микроавтомобил яратиш устида ишлаяпти. General
Motors, Toyota билан, Chrysler, Mitsubishi билан ҳамкорлик қилишмоқда.
Стратегик альянслар тузишнинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:
· глобал бозорларга чиқиш;
· лойиҳа ва технологик харажатларни камайтириш;
· рақобат таҳдидларини огоҳлантириш;
· инновация ва янги маҳсулотлар ёйилишини тезлаштириш;
· технология ва бозорлар интеграциясига эришиш;
· дунё даражасидаги қобилиятларни яратиш;
· глобал стандартларни ўрнатиш;
· бозор тўсиқлари ва ҳудудий савдо блокларидан ўтиш;
· харажатларни камайтириш;
· глобал бизнес яратиш учун янги имкониятларни ахтариш. Айрим комнаниялар
нафақат алоҳида қўшма корхоналар, балки бутун бир альянслар тармоғини яратмоқда.
Стратегик альянсларнинг турли хил шакллари мавжуд. Стратегик альянслар
компаниялар фақат ўзаро савдо алоқалари расмийлаштиришда эмас балки, уларнинг
қандайдир маънода яқинлашаётганида вужудга келади. Бунда барча яқинлашув
шаклларининг тўлиқ қўшилиши амалга оширилмагунга қадар стратегик альянсга
тегишли бўлади.
Функционал келишувлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
· мустақил корхоналар тузмасдан қўушма корхоналар тузиш;
· техник ҳамкорлик;
· қўшма маркетинг тадқиқотлари;
· товарни ҳамкорликда бозорга етказиш ва битта товар ўтказиш йўлларини тузиш;
· ўзаро лицензиялаш;
· ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш.
Бундан ташқари, аниқ, масалаларни ечиш учун консорциумлар тузилиши мумкин.
Акцияларни ўзаро сотиб олиш - бу альянс тузишнинг иккинчи шаклидир. Бу
ҳолатда мулк эгаларининг қизиқиши рўёбга чиқади ва бошқаришда директорлар кенгаши
орқали қатнашиш имконияти очилади. Бундай шакл вертикал интеграциянинг оралиқ
қадами сифатида тез-тез қўлланилади. Ресурслар истеъмолчиси - компания таъминотчи -
корхона акциялари пакетини сотиб олиши мумкин ва бу билан ўзи учун ресурсларни
сотиб олишга анча қулай шароит яратиб мувофиқлаштирилган сиёсатни олиб боради.


120
Мисол учун, «Мюнхен-Ре» қайтасуғурта компанияси ва «Альянц» суғурта компанияси
бир бирининг 25 фоиздан устав капиталига эга.
Стратегик альянсни тузишнинг навбатдаги шакли – қўшма корхона ташкил этиш.
Лекин бу шакл алоҳида бизнесга эмас балки, компания компетентлиги даражасига киради.
Шунинг учун ҳам гaп қўшма корхоналар тузиш тўғрисида кетганда альянслар тузиш
стратегияси компания стратегиясига таъллуқли бўлади.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish