Ўзбeкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат Авиация Институти



Download 0,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/80
Sana21.02.2022
Hajmi0,94 Mb.
#66150
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   80
Bog'liq
“СТРАТЕГИК МЕНЕЖМЕНТ” ўқув қўлланма

ТАРМОҚДАГИ РАҚОБАТ. Ички рақобат – тармоқни умумий бахолаш ва турли
хавфларнинг пайдо бўлишига олиб келувчи муҳим ташкилий жараёндир. Бу йўналишни
биз кейинрок, рақобатнинг таҳлили бўлимида батафсилроқ кўриб чиқамиз. Бу ерда эса шуни
қайд қиламизки, таҳлил учун асосий саволлар қуйидагилар:
Тармоқдаги асосий рақобатчи кучлар қандай?
Бозор улар ўртасида қандай тақсимланган?
Асосий рақобатчилар тармоқда балансни бузуб юборишлари мумкинми?
Рақобатнинг доимийлиги (интенсивлиги) қандай?
Рақобатчилар томонидан қандай стратегик қадамлар қўйилиши мумкин?
Ушбу тармоқда қандай рақобат устунликлари бўлиши керак?
Рақобатчиларнинг ўзларини тутишларини (фелини) айтиб бериш мумкинми?
Рақобат интенсивлиги тармоқнинг фойдалилик потенциалига ва инвестицияларнинг
шу тармоққа самара бериш даражасига таъсир кўрсатади.
2.ТАРМОҚ ТАҲЛИЛИ: СТРАТЕГИК ИМКОНИЯТЛАР ВА ЖАЛБ ҚИЛИШ
БАҲОСИ
Тармоқ таҳлилининг асосий мақсади қуйидагилардан ташкил топади:
· Тармоқнинг ўлчами, етуклик даражаси, рақобатнинг интенсивлиги ва ундаги асосий
рақобатчи кучларни бахолаш;
· Тармоқнинг жалб қилувчанлигини баҳолаш;
· Корхонанинг тармоқдаги холатини у барча рақобатчи кучлар билан энг
яхшидаражада хамкорлик қила олиш позициясини топиш.
Тармоқ таҳлилида ҳал этилиши керак бўлган бирламчи масалалардан бири бу тармоқ
чегараси туғрисидаги масаладир. Ушбу тармоққа нималар киритилади? Бу оддий масала
эмас, чунки кўп тармоқлар ушбу масалани тўғри қўйиш ҳисобига динамик ва тез
ривожланиб бораяпти. Масалан, учун, 60-йилларда электроника тармоғи туғрисида ва
ушбу тармоқдаги барча товарлар турларини қамраб олиши тўғрисида кўп гапириш мумкин
эди. Бугунги кунда эса, бу тармоқ ривожланиб бир қанча янги тармоқлар - маиший
электроника техникаларини ишлаб чиқариш, компьютерлар, микропроцессорлар ва
бошкаларнинг таркиб топишига олиб келди. Тармоқни қайси чегараларда кўришкерак -
йирик чегарадами, регионал ёки миллий даражадами? Чегаралар ва тармоқ


97
таҳлилининг мукаммаллик даражаси ушбу ҳар бир бўғинларда компания масштабига
(ўлчамига), унинг мақсадли бозорларига ва стратегик йўналишига боғлиқ бўлади.
Тармоқ ҳолатини аниқ тушиниш учун, унинг умумиқтисодий ва ижтимоий-
демографик даражадаги тасвирини бериш керак. Бунинг иқтисоддаги глобал тенденцияларни
таҳлил қилиш керак ва қуйидаги саволларга жавоб топиш зарур.
Бугунги кундаги демографик тенденциялар қандай? Ижтимоий қадриятлар, ҳаётий
услуб, ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотлилик даражаси, нафақа сиёсати ва бошқалар
қандай ўзгараяпти?
Қандай ижтимоий гуруҳлар катта таъсирни кўлга киритади?
Ҳукумат сиёсатида компанияларнинг қўшилиши, монополиялар, чет эл савдоси,
солиқлар, иқтисодиётни бошқариш, мудофаа, атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва бошқа муҳум
аспектлардан кандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Халқаро вазият қулай ёки ноқулай бўладими? Коррупция, зўровонлик, беқарорлик
тенденциялари мавжудми?
Хар бир чет эл бозоридаги сиёсий хавф даражаси қандай?
Қандай халқаро келишувлар кутилаяпти ва интеграция жараёнидаги
тенденциялар, иттифоқлар ташкил қилиш ва бошқалар қандай?
Глобал, регионал ва миллий бозорларда иқтисодий фаолият тенденцияси қандай?
Иқтисодий ўсиш, инфляция, фоиз ставкаси, капитал ва кредитларнинг етарлилиги
ва истеъмолчилар харид қобилиятида қандай ўзгариш кутилаяпти?
Умумий техника ривожланишининг бугунги даражаси ва танденциялари қандай?
Бизнесга ва талабга техника ривожланишидан қандай таъсир кутилмоқда?
Тармоқ таҳлили структурасининг асосий саволлари 1-жадвалда келтирилган.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish