94
Улар жиддий камчиликларга эга эди: хатога йўл қуйгач тузатиш қийин эди. Товар
ишлаб чиқарувчилар турли хил усуллар билан истеъмолчиларнинг бу қониқмасликларини
тўғирлашга ҳаракат қилишди:
· Хато матнларни бўяш учун махсус бўёқлар ишлаб чиқишди (штрих)
· Дастлаб матн қаторини катта экранда ёруғлаштириб эслаб қолиш, ва уни
текширишдан кейингина босиб чиқиш ва бошқалар.
Якуний ҳолда бу муаммоларнинг барчаси персонал компьютерлар
яратилганидан кейин ҳал бўлиб, у электр ёзув машинкалари тармоғининг тўлиқ,
тугатилишига олиб келди ва бозор ҳажмида "штрих" ишлаб чиқарувчиларига ўз сўзини
айтди.
Маркетинг тадқиқотларининг бундан ҳам аниқ, сегментация, мотивация ва
истеъмолчилар қониқмасликлари билан боғлиқ бўлган, томонларини маркетинг тўғрисидаги
китобларда топиш мумкин.
Маркетинг тадқиқотлари стратегиясини ишлаб чиқилиши
билан бозорлар
имкониятлари бир хиллаштирилиши кepaк. Шу билан бирга тенденциялар ва
истеъмолчилардан келиб чиқадиган бозор хавфларини аниқлаб бериш зарур. Индустриал
истеъмолчилар ҳолатида бу хавфлар қуйидаги омиллар билан аниқланади:
· маҳсулот истеъмолчилари сони;
· истеъмолчилар – тармоғи даромадлилиги;
· истеъмолчининг харажатлар структурасида ушбу маҳсулотнинг улуши;
· •маҳсулотни ривожлантириш стандартлари ва имкониятларининг мавжудлиги.
Улар кискача қуйидаги тарифланади:
1. Истеъмолчилар тармоғида рақобатнинг йўқлиги. Бу холатда монополист-истеъмолчи,
товар ишлаб чиқарувчига фойда нормасини жуда кам даражада қолдириб бахони
ўрнатиши мумкин. Мисол учун, ҲСК корхоналари битта истеъмолчига эга бўлиб бу
давлат
буюртмачи
бўлган
армиядир. Бюджет
имкониятларининг
кескин
қисқартирилиши ва сиёсий ҳолатининг ўзгариши туфайли бу корхоналарнинг кўпчилиги
буюртмасиз қолиши мумкин.
2. Истеъмолчи-тармоғи юқори фойдали эмас. Бу ҳолда сотилаётган товарнинг баҳоси
юқори бўлиши
мумкин эмас, чунки истеъмолчи хусусий рентабелликнинг энг паст
даражасини таъминлай олмайди ва талаб кескин қисқаради. Бошка сўз билан
айтганда, бу ҳолатда истеъмолчи баҳога жуда ҳам сезгир. Бундан ташқари, рентабеллик
меъёри таъминотчи тармоғида истеъмолчи тармоғига нисбатан юқори бўлган ҳолда, у
истеъмолчиларнинг вертикал интеграциялашувига йўналтирилишни
кучайтириши билан
асосланади.
3. Харидор сотиб олаётган товарлар қиймати маҳсулоти хажмининг катта улушини
ташкил этади. Бу ҳолат
истеъмолчини, сотиб олаётган товар баҳосини камайтириш
йўлини ахтаришга мажбур қилади.
4. Стандартларнинг мавжудлиги. Қатъий стандарт ва талабларни қаноатлантирувчи
товарларб чиқариш
зарурати, маҳсулот дифференциацияси стратегиясини қуллашга йўл
қўймайди. Бу рақобатчиларнинг тенглашувига олиб боради ва истеъмолчи баҳонинг
пасайишига эришади. Бундай ҳолат асосан қишлок хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчи тармоқларда вужудга келади, чунки рентабеллик меъёри уларда жуда паст.
Do'stlaringiz bilan baham: