Эндокрин офтальмопатия
авваллари ҳисоблаб келинганидек, ДТБ нинг симптоми
ҳисобланмайди. ДТБ қўшимча фиброз-кистоз мастопатия ва эркакларда гинекомастия
ривожланади. Айрим ҳолларда касалликнинг оғирлик даражасидан қатьий назар баъзи бе-
морларда нисбий буйрак усти бези етишмовчилиги (тиреоген) симптомлар намоён бўлади.
Тиреотоксикозни к°з симптомлари
Симптом
Аломатлари
Грефе
Кохера
Мебиуса
Жоффруа
Штельвага
Дельримпля
Розембаха
Юқори қовоқнинг нигоҳ пастга қаратилганда қорачиқдан орқада
колиши
Пастги қовоқнинг нигоҳ юқорига қаратилганда қорачиқдан орқада
қолиши
Нигохни яқин масофада предметни фиксация қилишни й°қолиши
Нигохни юқорига қаратилганда пешана тиришишини б°лмаслиги
Кўзнинг кам пирпираши
Кўз тиркишининг кенгайиши ҳисобига қорачиг ва юқори қовоқ
орасида оқ чизиқнинг пайдо б°лиши
Ёпилган кўзларнинг қалтираши
Претибиал микседема
- ДТБ билан касалланганларнинг 2-3% да учрайди, кўпинча
офтальмопатия билан бирга келади. Оҳирги йилларда касаллик аутоиммун генезга эга эканлиги
ва 30% ДТБ билан касалланганлар ичида вальвулопатия (хусусан, митрал клапан пролапси)
учраши шундан далолат беради.
Айрим ҳолларда тиреотоксикознинг атипик клиник вариантлари учрайди. Йод танқис
регионларда яшовчи кишиларда ДТБ Т
3
-тиреотоксикоз кўринишида кечади ва қонда нормал Т
4
миқдорида ҳилпилловчи аритмия ва тахикардия хуружлари билан клиник намоён бўлади. Бу
вариант кексаларда учрайди. Уларда буқоқ деярли бўлмайди, АКБ бироз ошиши мумкин, иштаҳа
пасаяди, тери ва кўзларда типик ўзгаришлар бўлмайди, 13% да эмоционалўабиллик, 5,2% да
депрессия, кўпинча кардиал бузилишлар учрайди.
Диагностика ва дифференциал диагностика
. Клиник белгилар яққол ривожланганда
диагноз қўйиш қийинчилик туғдирмайди. Диагноз қўйишга гормонал текширувлар ёрдам беради.
ДТБ учун ТТГ пасайиши ва Т
3
, Т
4
гормонлар ошиши характерли. Шубҳали ҳолатларда (ТРГ)
рифатиронин билан функционал тест ўтказиш тавсия этилади. ТРГ киритилганда ТТГ
миқдорининг ўзгармаслиги, яъни ошишининг кузатилмаслиги ДТБ диагнозини тасдиқлайди.
ТТГ, Т
3
ва Т
4
миқдори ошиши гипофизнинг ТТГ ишлаб чиқарувчи аденомасига хос белги
ҳисобланади.
Текширишлар шуни кўрсатадики, 80-90% ДТБ билан касалланганларнинг қонида ТСИ
(тироксинстимулловчи иммуноглобулин) аниқланади. ТСИ 35% дан юқори бўлган ҳолатда,
даволашни тўхтатиш касаллик рецидивига олиб келади. Тиреостатик терапия олаётган
беморларга терапия бошлашдан аввал ва препаратнинг ушлаб турувчи дозасини тўхтатиш
олдидан ТСИ ни текшириш тавсия этилади.
ТСИ нинг узоқ вақт давомида юқори бўлиши беморларни оператив даволашга юбориш
учун кўрсатма ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |