M
I
RROR INTERNATIONAL GROUP - юз ва бадан терисини кундалик парвари-
шлаш бўйича косметик воситалар - кремлар, геллар, ниқоблар, лосьон-
лар; сочларни парваришлаш воситалари; терининг муаммоли ҳолатлари
профилактикаси учун мўлжалланган
воситалар, парфюмерия маҳсулот-
ларини сотиш бўйича ихтисослаштирилган халқаро компаниядир. Ком-
пания маҳсулотлари
турли типдаги тери учун, барча ёшдагилар
учун ва
оилангизнинг ҳар бир аъзоси учун мўлжалланган.
MIRROR INTERNATIONAL GROUP - тез ривожланаётган компания бўлиб, унинг мақса-
ди ўз мижозларига гўзаллик, косметика, баданни парваришлаш воситалари саноатидаги
жаҳоннинг энг сифатли маҳсулотларини ҳамёнбоп нархларда етказиб беришдир.
2014 йилда ташкил топган мазкур компания ўзининг расман рўйхатга олинган MIRROR
брендига эга. Компания ҳамкорлари ёш, истиқболли мутахассислар бўлиб, улар бутун дунё
бўйича энг яхши косметик ва соғломлаштириш маҳсулотларини Сиз учун топадилар.
Компания ўз мижозларига ўзида азалий асл шарқ гўзаллиги анъаналарини ҳамда гўзал-
лик, баданни парваришлаш ва саломатлик соҳасидаги замонавий жаҳон тенденциялари-
ни ўзида уйғунлаштирган маҳсулотларни тақдим этади. Компания мутахассислари шарқ
бозорини пухта ўрганиб чиқиб, уни таҳлил қилгандан сўнг,
истеъмолчилар талабларини
(сўровномалар орқали) ўрганган ҳолда маҳсулот ассортиментини доимий равишда ошириб
борадилар. Ахир компания маҳсулотларининг сифатли ассортиментигина унинг кўплаб ми-
жозларнинг эътиборига тушиши учун ёрдам берувчи омад калити ҳисобланади.
Бугунги кунда компания ўз мижозларига кремлар, геллар, тониклар ва бадан парвариши
бўйича бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг
етакчи компанияларидан
бири бўлган Кореянинг бадан парвариши бўйича энг яхши маҳсулотларини тақдим этмоқда.
Корея косметикаси доимо ўзининг юқори сифати, самарадорлиги ва ранг-баранглиги би-
лан машҳур бўлган. Бизнинг компания Кореянинг кўплаб косметика ишлаб чиқарувчилари
билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйган. Жумладан, “MONET” компанияси билан
ҳамкорликда биз бадан парвариши бўйича махсус косметика ишлаб чиқдик. Ушбу косме-
тикани “MONET” компанияси мутахассислари Ўзбекистоннинг иқлим жиҳатдан, экологик
ва табиий ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқдилар. Улар нано ишлов бе-
риш усули ёрдамида шиллиқурт экстрактини олиш, қизил женьшень илдизига ишлов бе-
ришнинг инновацион технологияларини қўллаган ҳолда косметология соҳасидаги
барча
сўнгги ишланмаларни уйғунлаштиришнинг уддасидан чиқдилар. Улар энг талабчан мижоз-
лар учун бадан парвариши бўйича эксклюзив маҳсулотлар яратади.
Биз истеъмолчилар билан ўртамизда ишончли муносабатлар қуриш
учун учта асосий
тамойилга амал қиламиз:
1. Энг юқори сифатга жавоб берувчи маҳсулотларни чиқарамиз.
2. Аъло хусусият ва бежирим дизайнга эга, нархи ҳаммабоп бўлган маҳсулотлар ярата-
миз.
3. Истеъмолчилар билан муносабатда доимо очиқмиз, ҳалол ишлаймиз.
“MIRROR INTERNATIONАL GROUP” компаниясининг
тажрибали менежерлари ва
маслаҳатчилари доимий равишда маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича малакали семинар-
лар ва уста сабоқларини ўтказадилар.
Биз идеаллар ичида энг ажойиби - аёлларнинг Гўзаллик идеалига хизмат қилиш учун
ижодда ва ишлаб чиқаришда барча тажрибамизни қўллаган ҳолда куч бериб ишлаймиз.