Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар


-модда. Солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

175-модда. Солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки 
касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб 
бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу 
ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқнинг ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини 
камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига 
солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган 
солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни, дебиторлар билан ўзаро 
ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик 
қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим 
этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат 
натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ 
ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, — 
(175-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 
апрелдаги ЎРҚ-429-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда) 
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Солиқ кодексининг 
6-боби
 (Солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ 
объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш), Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 08-сон «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин 
товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги 
қарори

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил 
давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.
(175-модданинг иккинчи қисми санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 
октябрдаги ЎРҚ-355-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда) 
Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, 
қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкасса 
топшириқларини бажармаслик, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини 
ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда 
тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул 
маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Солиқ органларида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномасиз 
корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларини очиш —


мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бюджетга тўловлар бўйича қарзи бўлган корхоналарга ўз вақтида инкасса 
топшириқномасини тақдим этмаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон 
Қонунини 
таҳририда 
— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар 
ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат 
кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.
(175-модда олтинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 
апрелдаги ЎРҚ-429-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Солиқ кодексининг 59-моддаси 
биринчи қисми

Ушбу модданинг 
олтинчи қисмида 
назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо 
чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади. 
(175-модда еттинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 
апрелдаги ЎРҚ-429-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда) 
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли 
Қонунига 
асосан олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish