материалларини реализация қилиш
(173-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-
сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Техник регламентларга жавоб бермайдиган ва кўплаб заҳарли моддалар чиқишига
олиб келадиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш —
(173-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20
июлдаги ЎРҚ-485-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 931-сон «Автомобиль ва авиация
бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган
талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
174-модда. Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш
Солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш
(камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин
товлаш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда,
мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
Даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз
вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга
сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
192-моддаси
, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг
184-моддаси
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
1996 йил 15 мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг
7-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд
амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг
18-банди
, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 08-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан
қўлланилиши тўғрисида»ги
қарори
.
(174-модда номи ва биринчи қисмнинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил
31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли
Қонуни
таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |