Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўҒрисидаги кодекси биринчи бўлим умумий қоидалар I боб. Асосий қоидалар


ХIII боб. САВДО, ТАДБИРКОРЛИК ВА МОЛИЯ СОҲАЛАРИДАГИ



Download 8,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/270
Sana14.06.2022
Hajmi8,8 Mb.
#667147
TuriКодекс
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   270
Bog'liq
bf7ce82e-3f88-6cd4-d643-66b075515741 docs

ХIII боб. САВДО, ТАДБИРКОРЛИК ВА МОЛИЯ СОҲАЛАРИДАГИ 
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
164-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори билан 
тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш 
қоидалари
», Вазирлар 
Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон 
Республикасида чакана савдо 
қоидалари
». 
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, 
мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, — 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан эллик бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади. 
(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонунига 
асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ёнилғи-мойлаш материаллари билан, қўлда савдо қилиш ёхуд шаҳарларда 
белгиланмаган жойларда қўлда савдо қилиш —
(164-модда тўртинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 
октябрдаги ЎРҚ-503-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон) 
сотилаётган ашёларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн 
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш қоидаларини бузиш —
(164-модда бешинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 
октябрдаги ЎРҚ-503-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон) 
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор 
шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади. 
(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли 
Қонунига 
асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон — 2019 йил 11 апрелдан кучга киради) 
 LexUZ шарҳи 


Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган 
«Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш 
қоидалари
», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан 
таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
қарори

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Анча миқдор деганда энг кам иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган 
доирадаги, кўп миқдор деганда эса, энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз 
бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади. 
(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли 
Қонунига 
асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
189-моддаси
, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва 
бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 
6-банди

(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон 
Қонунига 
мувофиқ иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон 
Қонунига 
асосан 
чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 8,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   270




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish