56
Болаларда
ижтимоий
кўникмаларни
ривожлантиришга
йўналтирилган машғулотларни ота-оналар билан олиб бориш ҳам болани
мактабда ўқитиш каби муҳим аҳамият касб этади.
Бу ва бошқа ҳолатларда ҳам тенгдошлари ундан қочадилар. Ижтимоий
кўникмалар танқислиги билан бир қаторда диққат етишмовчилиги синдроми
ва гиперактивлик мавжуд болалар учун муомала ва моторика
кўникмаларининг шаклланмай қолиши хос бўлиб, шунинг учун бу болалар
зийраклик ва реакция тезлигини талаб қилувчи ўйинларда
иштирок эта
олмайди. Хулқ-атвор терапияси ижтимоий кўникмаларни яхшилайди,
агрессия портлашларини камайтиради, боланинг ижтимоий ҳолатини
яхшилашга қаратилган бўлади.
Мутахассисларнинг фикрича, диққат етишмовчилиги синдроми ва
гиперактивлик диагнози қўйилгандан кейин коррекция дастурига албатта
таълим субъекти иштирокчиларини жалб қилиш зарур. Диққат
етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган боланинг хулқ-
атворига катталар мутахассисларга мурожаат қилмасдан туриб ҳам
таъсир
кўрсатишлари мумкин. Авваламбор, ота-оналар ва педагоглар болада ўқишда
ўзлаштириш билан муаммолар борми ёки йўқлигини аниқлаб олишлари
зарур. Агар бўлса, ўқитувчи ва мактаб психологи болага дарҳол ёрдам бериш
индивидуал режасини тузиб олишлари лозим. Баъзи пайтларда бунда
боланинг кучли ва заиф тарафларини аниқлаб олиш учун дидактик тестлар
ўтказиш тақозо этилади. Баъзи ҳолларда мактабдаги ўзлаштиришнинг
яхшиланиши бола хулқ-атворининг ўзгаришига олиб келиши ҳам мумкин,
ана шундай ҳолатларда қўшимча терапия шарт эмас. Синфдаги баъзи
ўзгартиришлар ҳам
ижобий таъсир этиши мумкин, масалан болани
ўқитувчига яқинроқ жойга ўтиргизиш ўқувчини қўллаб-қувватлаб туриш ва
ҳ.к.
Ота-оналар шу нарсани унутмасликлари зарурки, диққат
етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик сурункасига давом этадиган
психологик камчиликдир. Баъзида бу синдром бола вояга етгунча сақланиб
57
қолади ва ана шу йиллар мобайнида бола ота-оналарнинг қўллаб-
қувватлашларини доимий ҳис қилиб туриши керак. Психологлар томонидан
ўтказилган тадқиқотларда болаларда диққат етишмаслиги ва гиперактивлик
турлича кўринишда намоён бўлиши мисолларда қайд этидган.
Масалан, М.В.Халимованинг олиб борган тадқиқотларида Мижоз А. 8
ёшда қўйидагича тавсифланган. Ўқитувчи мактаб психологи ҳузурига хулқ-
атвор нормаларини дарс жараёнида бир неча
бор бузганлигидан шикоят
қилиб олиб келган. Синфда бир неча маротаба синфдошлари билан
жанжаллашган, танаффус пайтида парта устига чиқиб югурган, майда
ўғирлик содир этган: ручка, қалам, ўчирғич ва шунга ўхшаш нарсаларни
ўғирлаган. У ўз синфдошининг костюмига бор билан чизган, китоб билан
бошига урган. А. кўринишидан кичкина бўйли, озғингина бола. Очиқ ва
кўнглида кир сақламайди. Унинг бу хатти-ҳаракатлари сабабини сўраганда,
у «шундай бўлиб қолди, билмай қилдим, узр, бошқа қайтармайман»,
шаклидаги жавобларни берган. Суҳбат давомида шу нарса маълум бўлдики,
унинг фикрича ҳамма болалар атайлаб унинг ғашига тегадилар. Бошқа
болалар шўхлик қилсалар ҳам, уларни ҳеч ким уришмайди,
уни эса доимо
уришадилар. Унинг фикрича, ҳамма болалар қандай бўлса у ҳам шундай.
А. да интеллект даражаси нормада эканлигини кўрсатди. Болада
ижтимоий нормаларга сезгирлик пасайган, энг муҳими у ижтимоий нормалар
иерархиясини тушунмайди. Болалигида А. кўп касал бўлганлиги сабабли
ота-онаси уни боғчага юборишмаган. Мактабдаги ҳаёт нормалари унинг учун
бутунлай нотаниш ва бегона бўлиб, биринчи синфданоқ хулқ-атвор
бузилишлари кузатилган. Одатдагидек, катталар
учун боланинг ижтимоий
дезориентацияли хулқ-атвори – бу қоидаларни англаган ҳолда бузиш эмас,
балки бу қоидаларни билмаслиги ва тушунмаслигидир. Улар болага нима
мумкину, нима мумкин эмаслигини тушунтирса бўлди, деб ҳисоблайдилар.
Бундай педагогик ишловлар аксинча, бола миясидаги тушунмовчиликларни
кучайтириб юборади. У қайси қоидалар
бирламчи, қайсилари иккинчи
даражали эканлигидан батамом адашиб кетади. Албатта у нарсаларни
58
бузиш, ўғирлаш, уришиш мумкинмаслигини билади. Лекин унинг фикрича,
таъқиқ этилган нарсалар шунчалик кўпки, бола бошқа синфдошлари ҳам
қоидани бузишганда жазосиз қолаётганини кўриб турибди. Шундан у ҳам
бирор бир қалтисликка йўл қўйиши мумкинлиги ва бу ҳолат қўрқинчли
эмаслиги ҳақида хулоса чиқаради. Гарчи бошқа болалар ҳам қоидани
бузишса-да, уларга ҳеч ким индамайди-ю, уни эса ҳамма жазолайверади.
Бу мисолдан кўриб турибмизки, диққат етишмовчилиги синдроми ва
гиперактивлик мавжуд бўлган болаларнинг ижтимоий жиҳатдан
инкор
этилишлари ҳам бу синдром симптоматикасининг кучайишига олиб келади.
Психокоррекцион тадбирлардан олдин олинган диққат хусусиятларини
ўрганиш бўйича методикалар натижалари коррекциядан кейинги натижалар
билан қиёсий тарзда ўрганилди. Биз ўз тадқиқотларимизда диққат
етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган болаларда
психокоррекцион
ишларни
амалга
ошириш
учун
улардан
14
нафарини танлаб олдик. Қуйида психокоррекцион дастур доирасидаги
айрим машқлардан мисоллар келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: