Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Вояга етмаган гувоҳ ѐки жабрланувчини сўроқ



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

121-модда. Вояга етмаган гувоҳ ѐки жабрланувчини сўроқ 
қилишнинг ўзига хос жиҳатлари 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Вояга етмаган гувоҳ ѐки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили 
ѐки катта ѐшдаги яқин қариндоши, педагог ва (ѐки) психолог ѐхуд 
жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. 
Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ѐки 
жабрланувчига саволлар беришлари мумкин. 
(121-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли 
Қонуни
 таҳририда 
— Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Педагогни ва (ѐки) психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга 
етмаган гувоҳ ѐки жабрланувчи қонуний вакилининг ѐки катта ѐшдаги яқин 
қариндошининг, жабрланувчи вакилининг илтимосига биноан ѐхуд 
суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ѐки суднинг ташаббусига 
кўра амалга оширилади. Педагогнинг ва (ѐки) психологнинг иштироки 
жиноят ишини юритаѐтган суриштирувчи, терговчи, прокурор ѐки суд 
томонидан таъминланади. 
Вояга етмаган жабрланувчи ѐки гувоҳни сўроқ қилишда иштирок 
этиш учун педагогни ва (ѐки) психологни жалб этиш тўғрисида илтимоснома 
бериш ҳуқуқи сўроқ қилишдан олдин унинг қонуний вакилига ѐки катта 
ѐшли яқин қариндошига, жабрланувчи вакилига суриштирувчи, терговчи, 
прокурор ѐки суд томонидан тушунтирилади. 


Вояга етмаган гувоҳни ѐки жабрланувчини сўроқ қилишнинг умумий 
давом этиш вақти кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик 
танаффусни ҳисобга олмаганда тўрт соатдан ошмаслиги керак. 
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 7 декабрдаги 
ЎРҚ-735-сонли 
Қонунига
 асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан 
тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 
03/21/735/1141-сон) 
Ўн олти ѐшгача бўлган гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатув 
беришдан бош тортганлик ва била туриб ѐлғон кўрсатув берганлик учун 
жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилмайдилар, бироқ суриштирувчи, 
терговчи ѐки суд мажлисида раислик қилувчи шу гувоҳ ва жабрланувчиларга 
уларнинг процессуал ҳуқуқи ва мажбуриятларини тушунтириш чоғида 
ҳаққоний кўрсатув бериш ва бу билан жиноят иши бўйича ҳақиқатни 
аниқлашга кўмаклашиш маънавий бурч эканлигини эслатиб ўтади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Жинсий эркинликка қарши, ўн саккиз ѐшга тўлмаган шахслар 
савдосига оид жиноят ишлари бўйича вояга етмаган гувоҳни ѐки 
жабрланувчини сўроқ қилиш, шунингдек бошқа ҳолатларда сўроқ қилиш, 
агар буни одил судловнинг ѐки вояга етмаган шахснинг манфаатлари талаб 
этса, стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд этиш 
тизимлари билан жиҳозланган махсус хонада қонуний вакил, педагог ва (ѐки) 
психолог иштирокида ўтказилиши мумкин. 
(121-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 7 декабрдаги ЎРҚ-735-сонли 
Қонуни
 таҳририда 
— Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон) 
Сўроқни стенография, видеокузатув, шунингдек аудио- ва видео қайд 
этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналарда ўтказиш тартиби 
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан белгиланади. 
Зарур бўлган ҳолларда, ҳимоячи, вояга етмаган шахснинг қонуний 
вакили, педагог ѐки психолог саволларни суриштирувчининг, терговчининг, 
прокурорнинг ѐки суднинг рухсати билан қайта тузиш ҳуқуқига эга, бунда 
саволларнинг моҳияти ўзгартирилмайди. 
Вояга етмаган гувоҳни ѐки жабрланувчини сўроқ қилиш 
стенографияси, улар кўрсатувларининг аудио- ва видеоѐзувлари ушбу 
моддага мувофиқ баѐнномага илова қилинади. 


(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-
542-сонли 
Қонунига 
асосан учинчи — олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — 
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 
03/19/542/3177-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish