Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида сўроқ қилиниши



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

115-модда. Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида сўроқ қилиниши 
мумкин бўлмаган шахслар 
Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида: 
1) ҳукм ва ажрим чиқариш жараѐнида келиб чиққан масалаларни 
маслаҳатхонада муҳокама қилишга оид ҳолатлар тўғрисида — судьяни ва 
халқ маслаҳатчисини; 
2) жиноят иши юзасидан ўз вазифаларини бажаришлари натижасида 
ўзларига маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида — ҳимоячини, шунингдек 
жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг 
вакилини; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
3) руҳий ҳолати бузилганлиги ѐки жисмоний нуқсони сабабли иш 
учун аҳамиятли бўлган ҳолатни тўғри идрок этиш ва бу ҳақда кўрсатув бера 
олиш лаѐқатига эга бўлмаган шахсни сўроқ қилиш мумкин эмас. 
(115-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 
2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-
сон) 


116-модда. Гувоҳ ѐки жабрланувчи тариқасида фақат ўз розилиги 
билан сўроқ қилиниши мумкин бўлган шахслар 
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин 
қариндошлари гумон қилинувчига, айбланувчига тааллуқли ҳолатлар ҳақида 
гувоҳ ѐки жабрланувчи тариқасида фақат ўзларининг розиликлари билан 
сўроқ қилинишлари мумкин. 
117-модда. Гувоҳ ва жабрланувчини процессуал мажбуриятларни 
бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш 
Гувоҳ ѐки жабрланувчининг шахси аниқлангандан ва унга процессуал 
ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тушунтирилгандан кейин у кўрсатув беришдан 
бош тортганлик ва била туриб ѐлғон кўрсатув берганлик учун жиноий 
жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилиб, бу ҳақда сўроқ баѐнномаси ѐки суд 
мажлиси баѐнномасига ѐзиб қўйилади. 
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин 
қариндошлари кўрсатув беришдан бош тортганлик учун жавобгарлик 
тўғрисида огоҳлантирилмайдилар. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish