Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг


-боб. СУД МУҲОКАМАСИНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

50-боб. СУД МУҲОКАМАСИНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ 
406-модда. Жиноят 
ишини муҳокама қилиш чоғида суд 
таркибининг ўзгармаслиги 
Ҳар бир жиноят иши бир таркибдаги суд ѐки бир судья томонидан 
кўриб чиқилиши лозим. 
407-модда. Захирадаги халқ маслаҳатчиси 
Башарти ишни муҳокама қилиш узоқ вақт талаб қиладиган бўлса, 
ишда захирадаги халқ маслаҳатчиси қатнашиши мумкин бўлиб, у ишни 
муҳокама қилиш бошланган пайтдан эътиборан суд мажлиси залида ҳозир 
бўлади ва судьянинг ҳуқуқларидан фойдаланади, суд маслаҳатлашувларида 
ва иш бўйича қарор чиқариш вақтида қатнашиш ҳуқуқи бундан мустасно. 
Халқ маслаҳатчиси суд таркибидан чиқиб кетган тақдирда захирадаги 
халқ маслаҳатчиси унинг ўрнини эгаллайди ва ишни муҳокама қилиш давом 
этади. 
408-модда. Суд мажлисида раислик қилувчи 
Суд мажлисида шу суднинг раиси, унинг ўринбосари ѐки судья 
раислик қилади. 
Раислик қилувчи суд мажлисига раҳбарлик қилади, ишнинг барча 
ҳолатларини синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириш 
ҳамда ҳақиқатни аниқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳамма 
чораларни кўради, кўрилаѐтган ишга алоқаси бўлмаган ҳолатларни суд 
муҳокамасига киритмайди. 
Раислик қилувчи суд мажлиси залида тартибга риоя қилинишини 
таъминлайди. Унинг фармойишлари тарафлар ва барча ҳозир бўлганлар учун 
мажбурийдир. 
Тарафлардан ѐки бошқа шахслардан бирортаси раислик қилувчининг 
ҳаракатларига эътироз билдирган тақдирда бу эътирозлар суд мажлисининг 
баѐнномасига ѐзиб қўйилади. 
409-модда. Суд муҳокамасида прокурорнинг иштироки 


Прокурор биринчи инстанция судларида жиноятларга доир ишларни 
кўришда иштирок этиб, давлат айбловини қувватлайди, далилларни 
текширишда иштирок этади, судланувчиларга, жабрланувчилар, гувоҳлар, 
экспертлар ва судга таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар беради, 
Жиноят 
кодексининг 
нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини 
тавсифлаш, унга жазо турини ва меъѐрини тайинлаш тўғрисида ҳамда суд ҳал 
этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баѐн қилади, 
жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-
шароитлар ҳақида ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган чоралар 
хусусида ўз фикрини билдиради. 
Прокурор давлат айбловини қувватлар экан, ушбу Кодекснинг, 
Ўзбекистон Республикаси бошқа қонунларининг талабларига ва ишнинг 
барча ҳолатларини қараб чиқишга асосланган ўз ишончига амал қилади. 
Суд тергови маълумотлари асосида прокурор судланувчига қўйилган 
айбловни ўзгартириш зарур деган хулосага келса, у бу ҳақда судга 
асослантирилган баѐнот бериши шарт. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Суд муҳокамаси натижасида прокурор суд тергови маълумотлари 
судланувчининг айбсизлигидан далолат беради деган ишончга келса, у 
айбловдан воз кечиши ва воз кечиш сабабларини судга баѐн қилиши шарт. 
Прокурорнинг айбловдан воз кечиши суд томонидан жиноят ишини 
реабилитация асосларига кўра тугатишга сабаб бўлади. 
(409-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон) 
Прокурор айбловнинг мазмунини ўзгартириш ѐки айбловдан воз 
кечиш сабаблари хусусидаги фикрини судга ѐзма равишда тақдим этиши 
шарт. 
Прокурор, башарти фуқароларнинг ҳуқуқларини ва жамият 
манфаатларини муҳофаза этиш мақсадлари талаб қилса, даъво қўзғатади ѐки 
жабрланувчи томонидан қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлайди. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Прокурор жиноят ишларини кўришда ѐки ҳукмни ижро этиш билан 
боғлиқ масалаларни ѐхуд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда бошқа 
масалаларни ҳал этишда апелляция, кассация инстанцияси судида иштирок 
этади. 


(409-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон) 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish