Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

424-модда. Суд мажлисининг тартиби 
Судьялар кириб келаѐтганда суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг 
ҳаммаси ўринларидан турадилар. 
Суд процессининг барча иштирокчилари судга тик турган ҳолда 
мурожаат қиладилар, кўрсатувлар берадилар ва баѐнотлар қиладилар. Ушбу 
қоидадан фақат раислик қилувчининг рухсати билангина четга чиқилиши 
мумкин. 
Суд процессининг барча иштирокчилари, шунингдек суд залида ҳозир 
бўлган барча шахслар раислик қилувчининг суд мажлисида белгиланган 
тартибга риоя қилиш тўғрисидаги фармойишларини сўзсиз бажаришлари 
лозим. 
Ўн олти ѐшга тўлмаган шахслар, башарти улар судланувчи, 
жабрланувчи, гувоҳ бўлмасалар, суд мажлиси залига киритилмайдилар. 
425-модда. Суд мажлисида тартибни бузувчиларга нисбатан 
қўлланиладиган чоралар 
Тартиббузар 
суд 
мажлисида 
тартибни 
бузганида, 
раислик 
қилувчининг фармойишига бўйсунмаганида ѐки судга ҳурматсизлик 
қилганида унга нисбатан ушбу Кодекснинг 
272-моддасида
 назарда тутилган 
чоралар қўлланилади. 
426-модда. Суд мажлисининг баѐнномаси 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Суд муҳокамаси вақтида суд мажлисининг котиби ушбу 
Кодекснинг
 90 — 92-моддаларида 
назарда тутилган қоидалар асосида 
баѐннома юритади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Баѐннома қўлда ѐки компьютерда ѐзилиши мумкин. Баѐнноманинг 
тўлиқ бўлишини таъминлаш учун аудиоѐзув воситаларидан, стенограмма 
юритишдан фойдаланиш мумкин. 


(426-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги 
ЎРҚ-664-сонли 
Қонунига 
асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Суд мажлисининг баѐнномасида қуйидагилар кўрсатилади: суд 
ишининг рақами; мажлиснинг жойи ва санаси, мажлис бошланган ва тамом 
бўлган вақт кўрсатилган ҳолда; суднинг номи ва таркиби; суд мажлисининг 
котиби, таржимон, айбловчи, ҳимоячи, судланувчи, жабрланувчи ва унинг 
вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, 
шунингдек суд чақирган бошқа шахслар; кўрилаѐтган иш; судланувчининг 
шахсига доир маълумотлар; ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган гувоҳлар ҳамда 
уларнинг келмаганлик сабаблари. Баѐнномада: раислик қилувчининг барча 
фармойишлари кўрсатилади ва суднинг ҳаракатлари қандай тартибда ўтган 
бўлса, шу тартибда ѐзилади; ишда иштирок этувчи шахсларнинг ариза ва 
илтимосномалари; судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлар кўрсатувларининг 
батафсил мазмуни; берилган саволларга экспертнинг жавоблари; суд 
музокараларининг кетма-кетлиги, суд музокараларида иштирок этган 
шахсларнинг хулосалари ҳамда судланувчи охирги сўзининг мазмуни; 
башарти жиноят процесси иштирокчилари илтимос қилса, ишни кўриш 
пайтида юз берган ҳолатлар тўғрисидаги арзлар акс эттирилади. 
(426-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 
16 
сентябрдаги 
ЎРҚ-716-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— 
Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон) 
Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, 
суд мажлиси баѐнномасида ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда 
тутилганлардан ташқари: 
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги 
ҳақидаги; 
техника воситалари тўғрисидаги; 
суд 
мажлисини 
видеоконференцалоқа 
режимида 
ўтказишга 
кўмаклашаѐтган суд ва ходимлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. 
Суд мажлиси аудио- ѐки видеоѐзувга олинган тақдирда, суд мажлиси 
баѐнномасига суд мажлисида ѐзиб олиш техника воситаларидан 
фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади. 


Аудио- ва видеоѐзув сақланаѐтган электрон ѐки бошқа манбалар суд 
мажлиси 
баѐнномасига 
илова 
қилинади, 
унда 
ушбу 
воситалар 
қўлланилганлиги ҳақида белги қўйилади. 
Суд зарур деб топган ҳолларда, гувоҳлар ва жабрланувчилар суд 
мажлисининг баѐнномасидаги ўзи берган кўрсатувларни имзолайди. 
Суд мажлисининг баѐнномаси раислик қилувчи ва суд мажлисининг 
котиби томонидан имзоланади. 
Суд мажлиси баѐнномасининг мазмуни бўйича раислик қилувчи 
билан суд мажлисининг котиби ўртасида келишмовчилик бўлган тақдирда, 
котиб ўз мулоҳазаларини баѐнномага илова қилиши шарт, бу мулоҳазалар 
суд таркиби томонидан кўрилади. Ушбу масала юзасидан ажрим чиқарилиб, 
баѐнномага илова қилинади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Суд мажлисининг баѐнномаси ҳукм чиқарилган куннинг эртасидан, 
мураккаб ишлар бўйича эса уч суткадан кечиктирмай имзоланиши керак. 
(426-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 
12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Тарафлар баѐнноманинг ва суд мажлиси аудиоѐзувининг кўчирма 
нусхаларини ўз ҳисобидан олишга ҳақли. 
(426-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 
йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон) 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish