Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

225-модда. Ушлаб 
туриш баѐнномасини тузиш ва ушлаб 
туришнинг асослилигини текшириш 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ушлаб турилган шахс ички ишлар органига ѐки ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органнинг навбатчиси ѐки бошқа ходими ушлаб туриш баѐнномасини 
бошлиқнинг кўрсатмасига биноан дарҳол тузиши, унда қуйидагиларни 
кўрсатиши керак: 
1) баѐннома тузилган жой ва вақтни; 
2) ушбу шахснинг кимлиги, ким томонидан, қачон, қандай 
ҳолатларда, қонунда кўрсатилган қандай асосларга кўра ушланганлигини; 
3) ушланган шахс қандай жиноятни содир этганликда гумон 
қилинаѐтганлигини; 
4) ушланган шахс ички ишлар органига ѐки ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи бошқа органга қайси вақтда олиб келинганлигини; 


5) шахсий тинтув қилиш ва олиб қўйиш натижаларини (улар 
ўтказилган бўлса); 
6) ушлашнинг видеоѐзув орқали қайд этилганлиги (у ўтказилган 
бўлса), ушланган шахснинг видеоѐзув материаллари билан танишганлиги, 
шунингдек шахсни ушлаш вақтида фойдаланилган воситаларнинг техник 
хусусиятларини. Баѐнномани ушлаб туришнинг асослилигини текшириш 
вазифаси топширилган ички ишлар органи ходими ѐки ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи бошқа орган ходими, ушлаб келтирган ваколатли шахс ѐки фуқаро, 
ушланган шахс ва холислар имзо чекиб, тасдиқлайди. 
(225-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 
йил 14 майдаги ЎРҚ-617-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ички ишлар органи ходими ѐки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа 
органнинг ходими амалга оширилган ушлаб туриш ҳақида ушланган шахс 
ички ишлар органига ѐки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга 
келтирилган пайтдан эътиборан ўн икки соат ичида прокурорга ѐзма шаклда 
хабар бериши шарт. 
(225-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 
йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-
сон, 943-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш, ҳужжатларни талаб 
қилиш ва кўздан кечириш ушланган шахс ички ишлар органига ѐки ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан эътиборан йигирма 
тўрт соатдан кечиктирмай ўтказилиши лозим. 
(225-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 
6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 
943-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ушлаб туришга асос бўлмаган тақдирда, ички ишлар органи 
бўлинмасининг бошлиғи ѐки бошқа ваколатли шахс ушланганни озод қилиш 
тўғрисида қарор чиқаради. Қарорнинг нусхаси дарҳол прокурорга 
юборилади. 


(225-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 
йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-
сон, 943-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Шахс амалда ушланган ѐки уни жиноят жойида ушлаш билан боғлиқ 
тезкор-қидирув тадбири амалда якунланган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ 
процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунига қадар унинг ҳимоячи билан 
холи учрашиши таъминланади. Бу ҳақда баѐннома тузилади. 
(225-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги 
ЎРҚ-675-сонли 
Қонунига 
асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун 
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ушлаб туриш, жиноят иши қўзғатиш, ишда гумон қилинувчи 
тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлар дарҳол гумон 
қилинувчига эълон қилинади, айни вақтда унга ушбу Кодекснинг 
48-
моддасида 
назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилади ва танланган ѐки 
тайинланган ҳимоячига танишиб чиқиш учун тақдим этилади. Қарор билан 
таништирилгани ва ҳуқуқлари тушунтирилгани қарорда қайд этилиб, 
ваколатли шахс ва ушланган шахс томонидан имзоланиб, тасдиқланади. 
Бунда ушланган шахс ушлаб келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт 
соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши лозим. 
(225-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 
йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли 
Қонуни
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-
сон, 514-модда) 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish