Кодекси умумий қисм биринчи бўлим асосий қоидалар олдинги таҳрирга қаранг


-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар гумон қилинувчини



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/337
Sana13.06.2022
Hajmi2,96 Mb.
#665850
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   337
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

222-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар гумон қилинувчини 
ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ички ишлар органининг, терговга қадар текширувни, суриштирувни 
ѐки дастлабки терговни амалга оширувчи бошқа органнинг ходими, 
шунингдек муомалага лаѐқатли ҳар қандай шахс ушбу Кодекснинг
 221-
моддасида 
кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят содир 
этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ва яқин орадаги ички ишлар органига 
ѐки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб келишга ҳақлидир. 
(222-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 
сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 
943-модда) 
223-модда. Ушлаш чоғида иммунитет ҳуқуқидан фойдаланувчи 
шахслар 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 
аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари 
бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти 
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, судьялар ва прокурорлар ушлаб 
турилиши ҳамда ички ишлар органига ѐки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа 
органга олиб келиниши мумкин эмас. Мазкур тақиқ ушбу Кодекс 221-
моддасининг 
1-бандида 
назарда тутилган ушлаб туриш ҳолларига нисбатан 
татбиқ этилмайди. 
(223-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 
сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли 
Қонуни 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 
978-модда) 


224-модда. Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш 
тартиби 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг 
ушбу 
Кодекснинг 
221-моддасида 
кўрсатилган 
асосларидан 
биттаси 
мавжудлигини бевосита аниқласа ѐки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан 
аниқласа: 
1) ўзини таништириши ва ушлаб турилган шахснинг талабига кўра ўз 
шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши; 
2) гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб 
ушланганлигини маълум қилиши; 
3) ушлаб турилган шахсга адвокатга ѐки яқин қариндошига телефон 
қилиш ѐки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад 
этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши; 
4) ушлаб турилган шахсга у берган кўрсатувлардан жиноят ишига 
доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини 
билдириши; 
5) ушлаб турилган шахсдан яқин орадаги ички ишлар органига ѐки 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши 
шарт. 
Ушланаѐтган шахсда қурол борлиги ѐки у жиноят содир этганлигини 
фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга 
етарли асослар мавжуд бўлса, ушлаѐтган ваколатли шахс уни шахсий тинтув 
ѐки олиб қўйишни амалга оширишга ҳақлидир. Шахсий тинтув ўтказиш ѐки 
олиб қўйиш тўғрисидаги баѐннома ушланган шахс ички ишлар органига ѐки 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг холислар 
ҳозирлигида тузилиши мумкин. 
Ушбу модданинг 
биринчи 
ва 
иккинчи қисмларида 
назарда тутилган 
процессуал ҳаракатлар видеоѐзув орқали қайд этилиши шарт. 
Ушбу модданинг 
биринчи 
ва 
иккинчи қисмларида 
назарда тутилган 
процессуал ҳаракатларни бажаришни кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, 
уларни видеоѐзув орқали қайд этмасдан амалга оширишга йўл қўйилади. 
Мазкур қоида ички ишлар органи ѐки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа 
орган биносида амалга ошириладиган ушлаб туришга нисбатан татбиқ 
этилмайди. 


Шахсни ушлаш видеоѐзув орқали қайд этилмаган ҳолда, ички ишлар 
органи ходими ѐки бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахс яқин орадаги 
ички ишлар органига ѐки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб 
келинганидан сўнг видеоѐзувдан фойдаланган ҳолда унинг процессуал 
ҳуқуқларини тушунтириши шарт. Ушлаб турилган шахсга видеоѐзув уни 
намойиш қилиш орқали таништирилади. 
Шахсни яланғочлаш билан боғлиқ шахсий тинтувни видеоѐзув орқали 
қайд этиш тақиқланади. 
Ушлаб туриш, шахсий тинтув қилиш ѐки олиб қўйиш баѐнномасига 
процессуал ҳаракатлар видеоѐзув орқали қайд этилганлиги ҳақида ѐзиб 
қўйилиб, видеоѐзув материаллари баѐнномага қўшиб қўйилади. 
Агар ушланган шахс иш юритилаѐтган тилни билмаса ѐки етарлича 
билмаса, гумон қилинувчининг ҳуқуқлари унга таржимон иштирокида 
биринчи сўроққа қадар тушунтирилиб, бу ҳақда баѐнномага ѐзиб қўйилади. 
Ваколатли шахслар ва фуқаролар қонунга хилоф ѐки асоссиз ушлаб 
турганлик ѐхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлик 
учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади. 
(224-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 
майдаги 
ЎРҚ-617-сонли 
Қонуни 
таҳририда 
— 
Қонун 
ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон) 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   337




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish