Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик-технология институти


Битирув малакавий ишининг объекти



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/40
Sana13.06.2022
Hajmi1,11 Mb.
#662748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
canoat korxonalari ortasidagi raqobatni rivozhlantirish va raqobat muhitini yaxshilash jonalishlari

Битирув малакавий ишининг объекти
сифатида Наманган вилоятидаги 
мавжуд пойабзал ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари, хусусан «Дамбоғ» ва 
―Истиқлол‖ МЧЖлари танланди. 
Битирув малакавий ишининг предмети.
Иқтисодиѐтни 
модернизациялаш шароитида саноат корхоналари ўртасидаги рақобатчилик 
муҳитини ривожлантиришда вужудга келадиган иқтисодий механизмлар ҳамда 
улардан самарали фойдаланиш, бошқариш усуллари тадқиқот предмети бўлиб 
хизмат қилади. 
Битирув малакавий ишининг услубий ва назарий асоси
ни Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиѐти, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакат иқтисодий 
сиѐсатига оид асарлари, саноат корхоналарида рақобатбардош маҳсулотлар 
ишлаб чиқариш ва улар ўртасидаги рақобат муносабатлари ҳамда уларни 
ривожлантириш бўйича хорижий ҳамда маҳаллий олимларнинг илмий ишлари, 



―Рақобат тўғрисида‖ Қонун ва бошқа рақобатчиликка доир қонунлар ва 
меъѐрий хужжатлар ташкил этади. 
Битирув малакавий ишини ѐзиш жараѐнида Ўзбекистон Республикаси 
Иқтисодиѐт вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» ДАК Наманган вилоят бўлими,
Наманган вилоят Статистика бош бошқармаси маълумотлари ва таҳлиллари, 
«Дамбоғ» ва ―Истилол‖ МЧЖ ҳисоботлари, шунингдек Монополиядан 
чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш Давлат қўмитаси 
Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси маълумотларидан фойдаланилди. 
Битирув малакавий ишининг таркиби. 
Битирув малакавий иши кириш, 
учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан ташкил 
топган. 
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг мақсади ва 
вазифалари, иқтисодчи олимларнинг илмий қарашлари ва тадқиқотнинг амалий 
ахамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Битирув малакавий ишининг биринчи бобида рақобат тушунчаси 
мазмуни ѐритилиб, унинг иқтисодиѐтда тутган ўрни ва аҳамияти, саноат 
корхоналари ўртасидаги рақобат куришининг турлари ва усуллари ўрганилади, 
унинг ўзига хос хусусиятларини ѐритиб берилади, саноат корхоналарида 
маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигига таъсир этувчи омил ҳақида фикр 
юритилади, назарий жиҳатдан таҳлил амалга оширилган. 
Битирув малакавий ишининг иккинчи бобида Наманган вилояти саноат 
корхоналарининг фаолияти таҳлил қилинади, вилоятдаги пойабзал ишлаб 
чиқарувчи саноат корхоналари ўртасидаги рақобат муҳити чуқур ўрганилади 
ҳамда рақобатбардошликни белгиловчи кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш 
усулларини таҳлил қилинади.
Битирув малакавий ишининг учинчи бобида олинган таҳлил 
натижаларига асосан саноат корхоналари рақобатбардошлигини бахолаш 
усулларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар 
берилиб, рақобатни ривожлантиришнинг жаҳон тажрибаси ўрганилади, 
улардан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш йўналишлари ишлаб чиқилади.
Хулоса қисмида етакчи иқтисодчи олимларнинг илмий қарашлари ҳамда 
тадқиқот объекти буйича олинган таҳлил маълумотларига асосан иқтисодиѐтни 
эркинлаштириш шароитида саноат корхоналари ўртасидагирақобатни 
ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар 
берилади. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish