Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик-технология институти



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/40
Sana13.06.2022
Hajmi1,11 Mb.
#662748
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40
Bog'liq
canoat korxonalari ortasidagi raqobatni rivozhlantirish va raqobat muhitini yaxshilash jonalishlari

 
Жами 
228

 
117

 
117

 
4707 
10

10

10

10


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Бозорда 41 та пойабзал сотиш чакана савдо шахобчалари мавжуд бўлиб 
уларда пойабзаллар 4707 хилни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар 30 %ни, Хитойда ишлаб 
чиқарилган пойабзаллар 63 % ни, Туркияда ишлаб чиқарилган пойабзаллар
4 ни %, Эрон ва Сурияда ишлаб чиқарилган пойабзалар 3 % ни ташкил этди.
Товарлар гурухлари бўйича тахлил қилинганда аѐллар ва болалар пойабзали 
ассортиментида Хитойда ишлаб чиқарилган пойабзаллар катта улушга эга.


48 
Бозорда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган аѐллар ва болалар 
пойабзалидаги рақобатбардошликнинг бош омили нимада? деган саволга 
ойдинлик киритсак. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бизнинг савдо 
шаҳобчаларимизда Республикамизда ишлаб чиқарилган аѐллар ва боллар 
пойабзалларининг ўртача нархи 25 минг сўмни ташкил этмоқда. Хитойда 
ишлаб чиқарилган аѐллар пойабзалининг ўртача нархи 20 минг сўмни, 
болларники 12 минг сўмни ташкил этмоқда. Аѐллар ва болалар 
пойафзалларининг истеъмолчилари кўпроқ уларнинг дизайинига ахамият 
бермоқдалар. ―Дўстлик буюм бозори‖ МЧЖда таклиф этилаѐтган аѐллар ва 
болаларнинг ѐзги бассаношка, шиппак, туфли, чипс ва красовкалари 
салмоғидан келиб чиққанда, мавжуд оѐқ кийимининг 6 турини 3307 хилдаги 
турли дизайинда Хитой, Эърон, Туркия ва Сурия давлатларида ишлаб 
чиқарилган пойабзаллар ташкил этди. Шунинг билан бирга уларни дизайини 
яхшилиги билан Республикамизда ишлаб чиқарилаѐтган аѐллар ва болалар 
пойафзалидан тубдан фарқ қилмоқда.
Корхоналар рақобатнинг бир усулидан аста-секин бошқа усулига ўтиш 
ѐки бир йўла турли усулларни қўллаши мумкин. Масалан, Хитой фирмалари 
сифати паст бўлсада, арзон товарлар чиқариб, нарх қобилияти йўлидан, Ғарбий 
Европадаги фирмалар нархи юкори бўлса-да, сифатли товарни таклиф этиш 
йўлидан борадилар, чунки Ғарбий Европада аҳолининг ҳарид қобилияти 
Хитойга нисбатан анча юқори. Янги индустриал давлатлардаги (Тайван, 
Гонконг, Сингапур, Корея Республикаси) фирмалар ҳам сифати, ҳам нарх 
воситасида рақобатлашувга мойил. Бу мамлакатларда юксак технология 
мавжуд ва ишчи кучи малакали бўлса-да, арзон туради. Натижада мавжуд 
афзалликлар харажатларини камайтирган ҳолда, сифатли товар чиқариш 
имконини беради. Бунга мисол қилиб Кореянинг "Samsung Electronics" 
компанияси бозорга чикарадиган телевизорларни ва DАЕWОО корпорацияси 
автомобилларини олиш мумкин. Улар рақобатбардош бўлганидан жаҳон 
бозорига шиддат билан кириб бормоқда. 
Раsобатга ҳар хил ѐндошув Ўзбекистонда ҳам бор. Масалан, Тошкент 
бозори учун ишловчи фирмалар ҳам нарх, ҳам сифат рақобатини қўллаши 
мумкин, мазкур шаҳарда аҳолиниг бой катламлари борки, улар учун нархга 
кўра товарнинг сифати афзалроқ, айни вақтда аҳолининг камқувват қисми ҳам 
борки, улар учун товарнинг арзон бўлиши муҳим. Нукус, Урганч ѐки бошка 
шаҳарлардаги фирмалар кўп ҳолларда нарх рақобатига мойил бўладилар, бу 
ерда аҳолининг ҳарид қобилиятига кўра арзон товарлар рақобатбоп 
ҳисобланади. 


49 
Рақобат қўл қовуштириб ўтиришга йўл қўймайди, у кураш бўлганидан 
ҳаммани ҳаракатга, яхши ишлашга ундайди. Рақобат бозор иқтисодиѐтини 
ҳаракатга келтирувчи механизм, уни олга элтувчи куч ҳисобланади. 
Рақобатдаги иқтисодий танлов тамойилига кўра иқтисодиет 
иштирокчилари сараланади, яхши ишлаган фирма бойиб кетади, ѐмон 
ишлагани синади, ѐпилади ѐки кучли фирмаларга қўшилиб кетади. Шу сабабли 
хар йили дунѐда миллионлаб фирмалар ѐпилса, миллионлаб янгилари очилади. 
Рақобатга бардош бера олмаган фирмалар зарар кўрадилар, ўз мажбуриятлари 
бўйича пул тўлай олмай қоладилар, яъни банкрот ҳолига тушадилар. Бундай 
ҳолатга тушмаслик учун ҳар бир корхона ўз рақобатбардошлик 
устунликларини сақлаб қолиши зарур (6-чизма). Бунинг учун ҳар бир корхона 
ўз имкониятларидан келиб чиқиб вертикал интеграция, ҳужумкорлик ва 
мудофаа стратегияларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Ушбу стратегиялар тўғрисида тўхталиб ўтамиз. 
Рақобат устунлигини сақлаб қолиш учун ҳужумкорлик стратегиясидан 
фойдаланиш. Рақобат устунлигига деярли ҳар доим муваффакиятли ҳужумкор 
стратегик ҳаракатлар ҳисобига эришилади. Устунликка эришишни таъминлаш 
учун муваффақиятли ҳужумкор стратегияга қанча вақт талаб қилиши 
тармоқдаги рақобат тавсифига боглик. Устунликни таъминлаш вақти қисқа 
бўлиши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги каби, мураккаб технологик жараѐнли 
капитал талаб этадиган тармоклардаги каби анча давомли бўлиши ҳам мумкин. 
Идеал даражада созланган ҳаракатлар миқѐси анча катта бўлган (масалан, янги 
кимматбаҳо дорининг патентига фармацевтикада эга бўлиш сезиларли 
устунликни таъминлайди) ѐки унча катта бўлмаган (масалан, тикувчилик 
саноатида. Бунда кийимларнинг янги модадаги фасонлари нусха кўчириш 
орқали осонгина ўзлаштирилиши мумкин), ракобат устунлигини яратиш 
мумкин. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish