К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


 Ер пўсти тузилишининг асосий хусусиятлари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
4.2.2 Ер пўсти тузилишининг асосий хусусиятлари. 
 Геосинклиналлар. Платформалар. 
 
Ер пўсти мураккаб тузилиши эга, у асосан геосинклиналлардан, 
платформалардан, рифт зоналаридан ва айланасимон тузилмаларидан 
иборат. 
Геосинклиналлар-Ер 
пўстининг 
ҳаракатчан, 
кенг 
чўзилган 
қисмларидир. Геосинклиналлар юқори суръатларда кечадиган тектоник 
жраёнлар, кучли магматизм тез-тез содир бўлиб турадиган даҳшатли 
зилзилалар билан ажралиб туради. 
Геосинклиналларни ривожланишда тўртта босқич ажратилади (22- 
расм): 
- биринчи ёки илк босқичда умумий чўкиш, чўккан жойда денгизни 
ҳосил бўлиши ва ётқизиқларни тўпланиши содир бўлади. Ётқизиқлар 
асосан қалин чўкинди-вулканик жинслардан иборат бўлади. Мазкур 
босқичда чўкинди жинслар учун флиш (қумтош,
-пойдевор, 2-конгломерат; 3-қумтош ва алевролит; 4-гиллур; 5-
оҳактошлар; 6-флиш; 7-Ер ёриғи узилиш чизиғи; 8-интрузив жинслар; 9- 
гранитлар. 
гил, мергелларни қонуний кетма-кетлиги)лар, вулканик жинслар учун эса 
лава ётиқизиқлари хос. Мазкур жой чўккан сари ётқизиқларни қалинлиги 
орта боради ва улар қисман метаморфизмга учрайди; 
- иккинчи ёки ўрта босқичда геосинклиналларда ётиқизиқлар ҳосил 
бўлиши давом этади, уларни қалинлиги 8-15 км етганда чўкиш жараёни 
кўтарилиш билан алмашинади. Чўкинди жинслар бурмаланади, катта 
чуқурликда эса улар метоморфизмга учрайди, вулканлар отила бошлайди, 
ёриқлар ва дарзларга магма кириб қотиб қолади. Бу босқич чўкинди 
тўпланган зонанинг қатор букилмалар ва кўтарилган оролларга бўлиниб 
кетиши билан тугалланади; 
-учинчи ёки охирги босқичда геосинклиналларда Ер пўстини чўкиши 
тугаб, тоғлар пайдо бўла бошлайди, тоғ жинслари қатламлари 
бурмаланади, улар метаморфизмга учрайди, тоғ тизимлари вужудга 
келади. Оддий бурмалар синклиналлар ва антиклиналлар деб аталади (23-
расм). Шундай қилиб, геосинклиналнинг умумий кўтарилиши тоғларнинг 
пайдо бўлиши, тоғлараро букилмаларнинг вужудга келиши билан тугайди; 


84 
- тўртинчи босқичда ташқи жараёнлар таъсирида кўтариган тоғлар 
бир неча ўн ва 100 миллионлаб йиллар давомида емирила бошлайди: 
Емирилган тоғ жинслари ҳосил бўлаётган платформаларнинг чеккаларида 
пайдо бўлган сув билан тўлган
камбар чека букилмаларга олиб бориб ётқизилади. Букилмаларда 
тўпланган ётқизиқларнинг қилинган 10 км. га етиши мумкин. Тоғлар аста-
секин емирилиш жараёнида дўнгли текисликларга, яъни пенепленга 
айланиб қолади. Мазкур текисликларда нурашга чидамли қолдиқ тоғ 
жинслари чиқиб туради. Ер қобиғини ривожланишдаги геосинклинал 
босқич жуда катта даврни ўз ичига олади. У бир неча геологик даврлар 
мобайнида ривожланиши мумкин. 
Геосинклинал ривожланиш босқичида Ер пўсти қалинлашади, 
барқарор ва қаттиқ бўлиб қолади, янги бурмаланишга қодир бўлмай 
қолади. 
Геосинклинал тараққиётининг барча боскичларида магма чўкинди 
жинслар орасига кириб боради, вулканлар отилган вақтларда эса лава 
бўлиб Ер юзасига оқиб чиқди.
Шундай қилиб, геосинкалинал Ер пўстини букилиб бораётган
харкатчан қисми бўлиб, чуқур, юзларча километрча чўзилган ва сув билан 
тўлган майдонларидир. Геосинклинал тубида қалин чўкиндилар Ернинг 
ички қисмларида юқори босим ва юқори ҳарорат таъсирида бурмалар 
ҳосил қилади ва тоғлар, тоғ тизимлари вужудга келади. Океан Ер пўсти 
материк Ер пўстига айланади. 
Платформалар Ер пўстининг барқарор қисмларидир. Геосинклинал 
тараққиётининг охирги босқичи платформаларни ҳосил бўлишидир. 
Платформа икки қаватдан иборат. Унинг биринчи қавати платформа 
пойдевори ҳисобланади. Платформа пойдевори мустаҳкам, кам ҳаракатчан 
бўлиб, кристали тоғ жинсларидан, асосан магматик ва метаоморфик 
жинслардан тузилган, иккинчи қават пойдевор устида жойлашган бўлиб, 
кўпинча горизонтал ётган (24-расм) чўкинди жинслардан таркиб топган. 
Илгари айтганимиздек геосинклинал ўрнида унинг тараққиёти давомида 
бурмали тоғлар вужудга келади. Мазкур тоғларнинг узоқ давр давомида 
емирилишидан платформанинг пойдевори вужудга келади. Ушбу пойдевор 
кучли букилган, метаморфизмга учраган қадимги тоғ жинсларидан таркиб 
топган, уларни гранитлар ёриб чиққан. Пойдеворнинг аста-секин чўкиши 
натижасида унинг юзасида денгизлар вужудга келган. Денгиз тубида 
чўкинди жинслар- қумлар, гиллар, оҳактошлар тўплана бошлаган. 
Пойдеворнинг аста-секин кўтарилиши оқибатида денгизлар чекинган ва 
уларнинг ўрнида юзасида чўкинди жинслар бўлган текислик вужудга 


85 
келган. Платформанинг иккинчи қавати, унинг чўкинди жинслардан 
иборат устки қисмидир. 
Платформалар ёшига қараб ҳам фарқланади. Платформанинг ёши 
қуйи қават, яъни пойдевор пайдо бўлган давр билан белгиланади. Энг 
қадимги платформалар токемберий, яъни архей, протерозой эраларида 
вужудга келган платформалардир. Уларга Шарқий Европа, Сибирь, Хитой, 
Арабистон, Ҳиндистон, Австралия, Африка, Антарктида, Шимолий 
Америка ва Жанубий Америка платформалари киради. 
Қадимги 
платформалар 
ёшига 
қараб 
эпипротерозой 
платформалардир. Уларни атрофида эса эпибайкал, эпикаледон, эпигерцин 
платформалари жойлашган. 
Бутун геологик ривожланиш тарих давомида платформалар майдони 
кенгайиб, геосинклинллар майдони қисқариб борган. 
Ҳозирги геосинклинал областларга Тинч океаннинг Курил ва Алеут 
ороллари жойлашган худудлар киради. Атлантика океанида эса 
ҳаракатдаги вулканлар кенг тарқалган ороллар киради. Узоқ келажакда кўп 
олимларнинг тахмини бўйича геосинклиналлар фаолияти тўхтайди. 
Платформалардан кристалл жинслардан иборат пойдевор Ер юзасига 
чиқиб қолган катта-катта майдонлар ажралиб туради. Бундай жойларни 
қалқонлар дейилади. Қалқонлар одатда аста-секин кўтарилиб боради. 
Платформалар пойдевори анча чўккан ва улар чўкинди жинслар билан 
тўлган жойлар плиталар деб аталади. Улар аста-секин чўкишда давом 
этмоқда. 
Платформанинг турли қисмларида турли хил фойдали қазилмалар 
учрайди. Платформаларнинг плитасида, яъни чўкинди жинслари орасида 
норуда қазилмалар учрайди (тузлар, тошкўмир, нефть, табиий газ, ёнувчи
сланецлар қурилиш материаллари (охактош, қумлар, гиллар), баъзан эса 
метали қазилмалар (бокситлар, марганец ва темир рудалари) ҳам учрайди. 
Платформанинг пойдеворида рудали фойдали қазилмалар кўп бўлади. 
Магманинг чўкинди жинслар орасига кириб келишидан ҳам кўпгина 
фойдали қазилмалар ҳосил бўлган. Булар орасида норуда фойдали 
қазилмалар (олмослар, қимматбахо тошлар ва х.к) ҳам бор. 
Ер пўсти тузилишининг яна бир хусусиятларидан бири континентал 
рифтлардир. Улар геосинклиналларга ўхшаб ҳаракатчан бўлади, 
сейсмиклик ва вулканизм юқори даражада ривожланган бўлади, узоқ 
масофаларга чўзилган ва тор бўлади. Иккаласини ҳам вужудга келиши Ер 
пўстини горизонтал кенгайиши натижасида вужудга келади. 
Аммо Ер пўстининг тузилиши нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, 
геосинклиналлар ва рифт зоналари тамоан бир-бирига қарама-қарши 
тузилмалардир. Геосинклиналларда чўкишдан сўнг қалин ётқизиқларнинг 
ҳосил бўлиши, кейин бурмаланиш натижасида тоғларни вужудга келиши 
ва уларни емирилиши натижасида платформаларни вужудга келиши содир 


86 
бўлади. Аммо рифт зоналарида бундай жараёнлар кузатилмайди. Рифт 
зоналарида мантиянинг юқори қисмида моддаларнинг кўтарилма 
ҳаракатлари таъсирида Ер пўстини кўтаради, парчалайди ва қисман қайта 
ишлайди. Рифт зонасининг марказий ўқи бўлиб тор тектоник ботиқ-грабен 
ҳисобланади. Рифт зонаси ривожланиб кетган тақдирда мазкур зона 
кенгаяди (очилади), континенталь рифт, континенталаро (Šизил денгиз, 
Адан ва Калифорния қўлтиқлари) ва кейинчалик, континенталь рифтга 
айланади. Материклардаги рифт зоналари – бу материк ер пўстини 
емирилиши ва уни океан ер пўстига айланишидир.
Рифт жараёни ҳозирги пайтда Ер пўстининг ривожланишидаги энг 
муҳим жараёнлардан бири ҳисобланмоқда, улар ўз аҳамияти жиҳатидан 
геосинлинал жараён билан тенглашади. 
Ер пўсти тузилишида муҳим аҳамиятга эга бўлган рифтлар ҳам 
платформаларга ўхшаб турлича ёшга эга. Рифей давридан Кайназой 
давригача ривожланган рифтлар авлакогенлар (грекча aulak-ариқ, genes 
ҳосил бўлиш) деб аталади Масалан, Шарқий Европа платформасидаги 
Припять-Днепр-Донецк авлакогени рифейда ҳосил бўлган, уни шаклланиш 
жараёни чуқурда кристалл пойдеворда йирик ёриқларни вужудга келиши 
билан кечган. Шунга ўхшаган Ер пўстининг «ариқлари» аллақачон 
фаолиятини тўхтатган ва чўкинди ётқизиқлар билан тўлган. 
Ҳозирги йирик ҳаракатчан авлокогенларнинг ҳосил бўлиши 
Кайназойда бошланган. Уларга Шарқий Африка рифт зонаси ва бошқалар 
киради. Шарқий Африка рифт зонаси 3000 км. га чўзилган ва унинг 
ҳудудида қатор сўнган ва ҳракатдаги вулканлар мавжуд. Улардан 
Килиманжаро вулкани (5895 м) Африканинг энг баланд нуқтасидир. Эфия 
рифти Афар ботиғи орақали Шарқий Африка рифт зонаси, Қизил денгиз ва 
Адан қўлтиқлари рифти билан боғлаган. 
Ғарбий Европада юқори Рейн рифт зонаси маълум. Юқори Рейн 
грабени кенглиги 30-40 км ли водий сифатида рельефда акс этган, унинг 
ёнбағрини Шаварцвалд ва Вогеза тоғлари ташкил қилади. 
Шимолий Осиёда Байкал рифт зоналар тизими мавжуд. Рифт шимолий-
шарқий томон йўналган қатор рифтлардан иборат. Байкал рифтининг ўзи 
1000 км.га чўзилган, рифт доирасида Ер пўсти юпқалашиб қолган, 
сейсмиклик хавфи жуда юқори, қадимда кўп вулканлар отилиб турган 
(оҳирги вулкан отилиши тўртламчи даврда содир бўлган). Рифт ёш 
ҳисобланади, палеогеннинг охиридан бошлаб шакллана бошланган, хозир 
ҳам давом этмоқда. Унинг туби йилига 6 мм.га чўкмоқда эни эса йилига 2-
3 мм.га кенгаймоқда. 
Айланасимон тузилмалар ҳам Ер пўстининг асосий тузилмаларидан 
ҳисобланади. Охирги 20-30 йиллар ичида олимлар Ер пўстининг 
айланасимон тузилмаларига кўпроқ эътибор бериша бошлади (Ф,Н. 
Мильков, 1990) Илгари айланисимон тузилмаларга унча эътибор 


87 
берилмаган, уларни қандайдир тасодиф деб ўйлашган. Аммо майда 
ўлчамли аэросуратлар, айниқса космосуратлар тахлил қилинганда 
айланасимон тузилмалар Ер пўсти тузилишини асосий хусусиятларидан 
бири эканлиги маълум бўлди. Уларнинг кўндаланг бўйича узунлиги 10-15 
км дан бир неча минг километргача етиши аниқланди. Уларнинг келиб 
чиқиши ҳам турлича. Йирик айлансимон тузилмалар миллион ва миллиард 
йиллар давомида шакланади. Улар Ер пўстида метаморфик, магматик ва 
тектоник жараёнларни мажмуали таъсирида вужудга келади. Йирик 
айланасимон тузилмаларни бевосита жойларда кўриш мураккаб. Аммо 
кичикроқ айланасимон тузилмаларни кўриш мумкин. Айниқса, 
метеоритлар таъсирида ҳосил бўлган айланасимон тузилмаларни ўрганиш 
жуда осон. 
Энг йирик метеорит тузилмаларидан бири Хатанга дарёси водийсидаги 
Попигай ботиғидир. Ботиқнинг чуқурлиги 200-400 м. ташқи кратери 
диаметри 100 м. Метеорит кратерида Карелиядаги Янисярви кўли 
жойлашган. Германиядаги Риз кратерида Нордлингер шаҳри жойлашган. 
Айланасимон 
тузилмалар 
Ер 
туридаги 
сайёраларнинг 
умумий 
хусусиятидир
Демак, 
Ер 
пўсти 
тузилишининг 
асосий 
хусусиятларига 
геосинклиналар, платформалар, рифт зоналари ва айланасимон тузилмалар 
кирар экан. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish