4.2.1. Ер пўстининг тузилиши ва таркиби.
Ер пўстининг тузилиши. Ер пўсти тузилишига кўра уч турга
бўлинади: материк, океан ва оралиқ.
Материк Ер пўсти асосан қуруқликда тарқалган ва учта қатламдан
иборат:
- чўкинди қатлам, қалинлиги 10 км, чўкинди жинслардан иборат;
- гранитли қатлам, қалинлиги 10-15 км, зичлиги юқоридаги қатламга
нисбатан анча юқори;
- базальт қатлами, қалинлиги 15-35 км.
Материк Ер пўстининг ўртача қалинлиги 30-40 км., тоғли ўлкаларда
эса 70-80 км ўртача зичлиги 2,7 г\см
3
.
Океан Ер пўсти икки қатламдан иборат:
-чўкинди қатлам, қалинлиги 2-5 км чўкинди жинслардан иборат;
-базальт қатлами, қалинлиги 5-10 км.
Океан Ер пўстининг умумий қалинлиги 6 км дан 15 км. гача. Ўткинчи
ёки оралиқ ер пўстида материк ва океан Ер пўсти хусусиятлари ҳам учраб
81
туради. Бу ерда океан пўстини материк ер пўстига айланиши содир бўлиб
туради.
Ер пўстининг таркиби Ер пўсти химиявий элементлардан,
минераллардан ва тоғ жинсларидан иборат. Ер пўсти таркибида қуйидаги
химиявий элементлар учрайди: кислород (47%), кремний (29,5%),
алюминий (8,05%), темир (4,65%) кальций (2,96%), натрий (2 ,5%) калий
(2,5%), магний (1,87%), титан (0,45%) ва бошқалари-0,52% Демак, Ер
пўстида тарқалган 9-та асосий элемент 99,48% ни ташкил қилади.
Химиявий элементлар бирлашмасига минерал деб аталади. Тоғ
жинслари эса бир неча минералларни табиий бирикмасидир. Тоғ жинслари
мономинералли ва полиминералли бўлади. Мономинералли тоғ жинслари
битта минералдан ташкил топади, масалан, кварц, кварц минералидан
иборат. Полиминерал тоғ жинслари бир неча минераллардан иборат.
Масалан, гранит қуйидаги минераллардан ташкил топган: кварц, ортоклаз,
слюда, дала шпати.
Ҳосил бўлиш шароитига қараб тоғ жинслари учта катта гурухга
бўлинади:
1.
Магматик ёки отқинди тоғ жинслари, улар магманинг совиши ва
қотиши натижасида ҳосил бўлади.
2.
Чўкинди жинслар. Илгари пайдо бўлган ҳар қандай тоғ жинсларни
емирилиши, майдаланиши ва тўпланиши ва организмларни фаолияти
таъсирида пайдо бўлади
3.
Метаморфик тоғ жинслари, катта чуқурликда юқори ҳарорат ва
босим остида жинсларини ўзгариши туфайли ҳосил бўлади.
Магматик тоғ жинслари. Магматик тоғ жинслари юқорида
айтганимиздек магманинг совиши ва қотиши натижасида ҳосил бўлади.
Магманинг совиш шароитига қараб магматик тоғ жинслари қуйидаги
гуруҳларга бўлинади:
- интрузив ёки чуқурда ҳосил бўлган магматик тоғ жинслари.
Магманинг чуқурда секин-аста қотиши натижасида ҳосил бўлади.
Интрузив тоғ жинсларига гранит, габбро ва бошқалар киради;
- эффузиф магматик тоғ жинслари. Магмани Ер юзасида ёки Ер
юзасига яқин бўлган чуқурликда қотиши ва совиши натижасида ҳосил
бўлади Эффузиф тоғ жинсларига базальт, липарит, вулкан шишаси ва
бошқалар киради.
Чўкинди жинслар. Чўкинди жинслар илгари пайдо бўлган
жинсларнинг турли шароитларда емирилиши, нураши ва тўпланиши
натижасида ҳосил бўлади. Чўкинди тоғ жинслари келиб чиқишига кўра
тўрт гуруҳга бўлинади:
- чақиқ (кластик) жинслар, асосан тоғ жинсларини емирилиши
натижасида ҳосил бўлади;
82
- кимёвий тоғ жинслари, қоришмалардан чўкиндиларни чўкиши ва
тўпланиши натижасида ҳосил бўлади (тузлар, гипс ва х.к) ;
- органик (биоген) тоғ жинслари, ўсимлик ва ҳайвонларнинг
таналарини ўлгандан кейин тўпланиши ва ўзгариши натижасида ҳосил
бўлади (маржонлар, кўмир, бўр, оҳактош);
Чақиқ ёки майдаланган (кластик) тоғ жинслари минераллар ва тоғ
жинслари бўлакларидан иборат. Бўлакларнинг ўлчамига қараб йирик
(>2мм), ўрта (2,0-0,05мм) ва майда (0,05-0,01мм) чақиқ жинслар
ажратилади.
Йирик чақиқ жинслар (псефитлар-тошлар)га диаметри 2 мм дан бир
неча метргача бўлган бўлаклар киради ва икки йирик гуруҳга бўлинади:
I.
Силлиқланмаган чақиқ жинслар қуйидаги қисмлардан иборат:
- Харсанг тош, диметри 100 мм дан ортиқ:
- майда тош, диаметри 100-10 мм;
- дресва, диаметри 10-2мм.
II.
Силлиқланган чақиқ жинслар қуйидаги қисмлардан иборат:
-ғўла тош, силлиқланган тошлар уюми, диаметри 100 мм. дан катта;
- шағал тош, диаметри 100-10 мм.
Силлиқланмаган тошларни бир-бирига ёпишиб қотиб қолганини
брекчия деб аталади. Силлиқланган тошларни бир-бирига ёпишиб қотиб
қолган конгламерат деб аталади.
Ўртача қатталиқдаги чақиқ тошларга қум ва қумтошлар киради,
уларни псаммитлар (псаммос-қум) деб ҳам аташади. Уларнинг қуйидаги
турлари ажратилади: дағал донали (1.2мм), йирик донали (0,5-1мм), ўрта
донали (0,25-0,5мм) майда донали (0,1-0,05мм), майин донали (<0,1мм).
Майда ёки чангисимон жинслар алевролитлар (алевро-ун,
французча) деб аталади. Уларга лёсслар, соз тупроқлар ва гиллар ҳамда
қумоқлар киради. Шамол ва сув таъсирида ҳосил бўлади.
Метаморфик тоғ жинслари. Магматик ва чўкинди тоғ жинсларининг
юқори ҳарорат ва босим таъсирида ўзгариши натижасида ҳосил бўлади.
Масалан, гранит гнейсга айланади, қумтошлар кварцитларга айланади,
оҳактош мармарга айланади.
Ер пўсти ҳажмининг жуда катта қисмини магматик ва метаморфик
жинслар ташкил қилади (90%). Аммо географик қобиқ учун юпқа чўкинди
қатлам катта ахамиятига эга. Чунки чўкинди жинслар бевосита ҳаво ва сув
билан ўзаро таъсирда бўлади ва турли хил географик жараёнларда фаол
қатнашади.
Чўкинди қатламнинг ўртача қалинлиги 2,2 км: аммо ботиқларда
унинг қалинлиги 12 км. гача ортади, океан тубида эса 400-500 м. ни
ташкил қилади. Географик қобиқда шимолий ярим шарда кенг тарқалган
лёсс ва лёссимон жинслар жуда муҳим аҳамияти эга. Лёсс ва лёссимон
83
жинслар мамлакатимизнинг тоғ олди тоғ оралиғидаги водийларда ва
текисликларда кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |