Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Ер тузишни лойиҳалаш - ер тузишнинг асоси ва ажралмас бўлагидир.
Унинг 
ёрдамисиз ердан самарали фойдаланишни ва ерларни муҳофаза қилишни ташкил 
этиш мумкин эмас.
Шундай қилиб
 
ер тузишни лойиҳалаш фани – ердан тўла ва самарали 
фойдаланишни ташкил қилувчи лойиҳаларнинг назарий асосларини, турларини, 
таркибини, амалий бажарилишини ва ҳаётга тадбиқ қилиш йўлларини ўргатувчи 
фандир

Ер тузиш жараёнида ерга ижтимоий-иқтисодий алоқалар манбаи сифатида 
қаралади. Ерни ишлаб чиқариш воситаси сифатида ташкил қилиш жамиятда 
қарор топган ишлаб чиқариш муносабатлари билан чамбарчас боғлиқлиги унга 
ижтимоий-иқтисодий маъно беради. Шу сабабли, ер тузишни лойиҳалаш фани 
иқтисодий фанлар туркумига киради. 


11 
Ҳозирги даврда Ўзбекистонда ер тузишнинг мазмуни амалдаги қонунлари 
билан белгиланади. Ўзбекистон республикасининг 1998 йилда қабул қилинган 
"Ер кодекси" га асосан ер тузиш ишлари таркибига қуйидагилар киради:
- республика ва унинг минтақаларининг ер-сув ресурсларидан фойдаланиш 
ҳамда уларни муҳофаза қилиш чизмаларини (схемаларини) ишлаб чиқиш; 
- туманлар ва вилоятларнинг ер тузиш чизмаларини (схемаларини) ишлаб 
чиқиш; 
- тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни 
муҳофаза қилиш билан боғлиқ истиқбол режаларини, Республика миқёсидаги ва 
ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш; 
- алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг жойлашиши ва 
чегаралари белгиланишини асослаш. 
Хўжаликлараро ер тузишга қуйидагилар киради: 

жойнинг ўзида овуллар, қишлоқлар, посёлка-лар, туманлар шаҳарлар, 
вилоятлар чегараларини белгилаш; 

ерларнинг жойлашишидаги ноқулайликларни бартараф этган ҳолда ер 
эгалари, ердан фойдаланув-чилар, ижарачиларнинг ва мулкдорларнинг янги ер 
участкаларини тартибга солиш лойиҳаларини тузиш; 

янги ташкил этилаётган, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик 
корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига ер ажратиб бериш 
лойиҳаларини тузиш; 

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга давлат ва жамият эхтиёжлари 
учун олиб қўйиладиган ерларни ажратиб бериш лойиҳаларини тузиш; 

ер участкаларини натурада (жойнинг ўзида) ажратиб бериш, ерга эгалик 
қилиш ҳуқуқини ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини, ер участкасини ижарага олиш 
ҳуқуқини ҳамда ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар 
тайёрлаш. 

янги ерларни ўзлаштириш, қишлоқ хўжалик ерла-рини яхшилаш, тупроқ 
унумдорлигини сақлаш ва ошириш, бузилган ерларни рекультивация қилиш, 
тупроқни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, кўчкилардан, сув босишдан, 
захлашдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, 
радиоактив ва кимёвий моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш бўйича 
ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш; 

барча ерларни руйхатга олиш, ҳамда фойдаланилмаётган, самарасиз 
фойдаланилаётган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган ерларни доимий 
аниқлаб бориш; 

ерларни ресурс жиҳатидан баҳолаш, ерлардан фойдаланиш ва уларни 
муҳофаза қилиш юзасидан ер тузиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш; 

ерларни баҳолаш тадбирларини ўтказиш. 
Хўжаликларда ички ер тузиш тури қишлоқ хўжалик корхоналари, 
муассасалари ва ташкилотларининг ҳудудини ташкил этиб, илмий асосланган 
алмашлаб экишни жорий қилишни, барча қишлоқ хўжалик ерларини (ҳайдалма 
ерлар, пичанзорлар, яйловлар, боғлар, узумзорлар) оқилона жойлаштиришни, 


12 
тупроқ эрозиясига қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишни, шунингдек 
суғориш шахобчаларини таъмирлаш ва қайта қуришни ўз ичига олади. 
Ер тузиш таркибида топография, геодезия, картография, тупроқ, агрохимия, 
геоботаника жиҳатидан, тарихий-маданий ва бошқа йўналишларда текширишлар 
ҳамда изланишлар олиб бориш назарда тутилади. 
Ер тузиш мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараён бўлиб, у доимий равишда 
ривожланиб боради. Шунинг учун ҳам, у бир марта ўтказиладиган тадбир эмас. 
Ер тузиш лойиҳалари маълум даврлардан кейин янгиланиб туриши керак. Ер 
тузиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
ер тузиш ишларини белгилаш; 
ер тузиш ишларини ўтказиш (тайёргарлик ишлари, лойиҳа тузиш ва уни ер 
тузиш қатнашчиларига тақдим этиш); 
лойиҳани тасдиқлаш ва амалга ошириш (жойларда чегара белгиларини 
ўрнатиш, лойиҳа элементларини жойларга кўчириш ва бошқ.); 
ер тузиш қатнашчиларига бериладиган ҳужжатларни тайёрлаш ва бериш. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ер тузиш жараёнининг асосини ер 
тузишни лойиҳалаш ташкил этади.
 
Ер тузишни лойиҳалаш илмий фан бўлиб, у 
ер тузиш турлари ва шакллари, худудни ва ер билан ажралмас боғланган ишлаб 
чиқариш воситаларини ташкил этиш қонуниятлари тўғрисидаги таълимотдир. 
Амалий фаолият соҳасида эса у ер тузиш лойиҳаларини ишлаш, асослаш ва ҳаётга 
тадбиқ этиш йўллари ва усуллари тўғрисидаги билимлар тизимидир.
Суғориладиган минтақаларда ер тузишни лойиҳалаш фанининг мақсади 
ҳудуднинг табиий, ижтимоий ва иқтисодий шароитини ҳисобга олган ҳолда 
ердан тўла, оқилано ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш қонуниятларини 
очиб бериш ва улардан фойдаланиш йўлларини ўрганишдир.
Ер 
тузиш фанининг ривожланиши нуқтаи назаридан ер тузишни 
лойиҳалашнинг мустақил фан сифатида предмети ва услубиятларини аниқлаш 
катта аҳамиятга эга.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish