Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

1. 
Ер 
эгалиги 
(ердан 
фойдаланиш) 
майдонини 
белгилаш. 
Хўжаликларнинг ер майдонлари уларнинг ихтисос-ликларини ҳисобга олган 
ҳолда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажмига қараб белгиланади. Шуни 
эсдан чиқармаслик керакки, ажратиладиган ер майдони оқилона бўлиши 
шарт. 
 
Қишлоқ хўжалик ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) майдони, агар 
унга ишлаб чиқариш фаолияти амалга ошириладиган ҳудуд, кенглик 
сифатида қаралса, жойлашиши билан ажралмас боғланган. Ҳар хил 
минтақаларда ва шароитларда корхонанинг қишлоқ хўжалик ерларининг бир 
хил майдони умумий майдонлари бўйича ҳар хил ҳудудларда жойлашади.
 
Ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) оқилона майдони хўжаликка 
мазкур ихтисосликда бошқа шароитлар бир хил бўлганда ишлаб чиқаришни 
ва ҳудудни самарали ташкил этиш, хўжаликни энг кам харажатлар билан 
юритиш, яхши натижаларга эришиш имконини беради. Ер эгалиги (ердан 
фойдаланиш) майдони меҳнат ресурслари билан таъминланган бўлиши ва 
хўжалик манфаатларига жавоб бериши керак.
 
Оқилона майдон деб (ҳудудий, кенглик тарзида) шундай майдон 
ҳисобланадики, унда бошқариш сақланади ва ишлаб чиқариш харажатлари ва 
масофаларни босиб ўтиш билан боғлиқ сарфлар йўл қўярлик даражада 
бўлади (юқори чегара); хўжаликнинг барча тармоқлари ва соҳалари 


74 
муваффақиятли фаолиятлари ва ривожланишлари учун зарур ер турлари 
билан таъминланади (пастки чегара).
 
Бу хўжаликни самарали юритишни таъминловчи максимум ва 
минимумдир.
 
Ер эгалиги (ердан фойдаланиш) майдони 
П
з
- кўп омилли функциядир:
 


П
f C У Б T М Ф
з

, , , ,
,
,
 
бунда 
С
- хўжалик ихтисослиги; 
У
- ҳайдалма ерлар ва қишлоқ хўжалик
ерлари улуши; 
Б
- ерларнинг маҳсулдорлиги; 
Т
- меҳнат билан таъминланиш; 
М
- фондлар билан таъминланиш; 
Ф
- инвестициялар (хусусий ва жалб этилган 
пул воситаларининг мавжудлиги). 
 
Лойиҳачининг вазифаси шундан иборатки, у хўжалик истаги асосида ер 
эгалиги (ердан фойдаланиш) ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг тупроқ, 
иқлим ва бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда, барча ишлаб чиқариш 
омилларининг оптимал йиғиндисини таъминлайдиган моделини яратиши 
керак. 
Қишлоқ хўжалик корхонасининг ер эгалиги (ердан фойдаланиши) 
ўлчами кўп жиҳатдан нафақат фойдали майдони, балки, хўжаликда ишлаб 
чиқариш жараёни амалга ошириладиган умумий майдони билан 
тавсифланади. 
Лойиҳани ишлашда ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) 
ҳисобланган майдонини аниқлаш керак. Уни аниқлаш учун илмий 
муассасаларнинг шу ҳудуд ва белгиланган ихтисослик бўйича хўжаликнинг 
оптимал ер майдони тўғрисидаги тавсияларидан ёки қўйида келтирилган 
усулларнинг биридан фойдаланиш мумкин: ўхшашлик усули; статистик 
гуруҳлаш усули; ўрта кўрсаткичлар усули; иқтисодий-статистик моделлаш; 
конструктив ҳисоб-китоблар усули; иқтисодий – математик усул ва бошқ. 
Хўжаликлар ер майдонларини аниқлашда асосан илмий тавсияларга 
эътибор қаратилади. Илмий тавсиялар билан бир қаторда ўхшашлик усули 
ҳам қўлланилади. Бунинг учун илмий тавсияларда берилган хўжалик ер 
майдони шу ҳудудда белгиланган ихтисослик бўйича хўжалик юритаётган 
илғор хўжаликлар ер майдонлари билан таққосланади. Қабул қилинадиган 
ечимнинг янаям асосланган бўлишини таъминлаш учун юқорида 
келтирилган услубият иқтисодий статистик усул билан тўлдирилади. Бунда 
илғор хўжаликларнинг ишлаб чиқариш фаолиятлари статистик таҳлил 
қилиниб, лойиҳаланаётган хўжалик ер майдонининг мақсадга мувофиқ 
ўлчамлари аниқланади. Статистик гуруҳлаш ёрдамида ҳар хил ер турларига 
ва майдонларига эга бўлган қишлоқ хўжалик корхоналари қатор 
кўрсаткичлар (товар маҳсулотлари қиймати, соф фойда ва бошқ.) бўйича 
таҳлил қилинади. Бунинг натижасида бир гектар ер ҳисобига кўп ялпи ва 
товар маҳсулот етиштириладиган хўжаликлар аниқланиб, уларнинг ер 
майдонлари оқилона майдон сифатида қабул қилинади.


75 
Юқорида келтирилган усуллар хўжалик ерининг тахминий майдонини 
белгилаши мумкин. Сабаби, қишлоқ хўжалик корхоналари ерлари бир-
биридан анча фарқ қилади, шунинг учун ҳам лойиҳа ишланаётганда 
хўжаликка айнан ўхшаш хўжаликни илғор хўжаликлар орасидан топиш жуда 
қийин. 
Ер тузишни лойиҳалаш жараёнида кенг тарқалган усуллардан бири 
конструктив ҳисоб-китоб усулидир. Бу усулнинг жуда кўп турлари мавжуд 
бўлиб, уларда асосан масаланинг ҳар хил ечимлари ишланиб, юқорида санаб 
ўтилган кўрсаткичлар бўйича тахлил қилинади ва энг самарали ечим танлаб 
олинади.
Айрим ҳолларда иқтисодий математик усулни қўллаш яхши натижа 
бериши мумкин. Бунда кўпинча экин майдонлари ёки ер турларининг 
оптимал таркибларини топиш учун иқтисодий-математик моделлар тузилади 
ва масаланинг оптимал ечими топилади. 
Ер эгалигининг (ердан фойдаланишнинг) ҳисобланган майдони 
аниқланганидан кейин, аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда, унинг охирги 
лойиҳавий майдони белгиланади. Шундай қилиб, лойиҳанинг бу қисмини 
ишлаш ўз ичига иккита масалани олади: ер эгалигининг (ердан 
фойдаланишнинг) ҳисобланган оқилона майдонини ва лойиҳавий майдонини 
белгилаш. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish