39
6. Лойиҳалашни ташкил этиш
Ўзбекистонда ер тузиш махсус давлат ер тузиш органи, Ўзбекистон
Республикаси Ер ресурслари Давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Бу хизмат ер тузиш, ер кадастри, топография ишларини ва ҳар хил ер тузиш
билан боғлик изланишларни тўла ҳажмда бажариш имконини берадиган
муассасалар ва ташкилотлар тизимидан ташкил топган. Бу тизим ер тузиш
бўйича давлат ва минтақавий дастурларни ишлашни, режалаштириш ва
башоратлаш ишларини ташкил этишни, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза
этиш устидан назорат ўрнатишни таъминлайди. Унинг таркибига ер тузиш
хизмати, ер тузиш бўйича лойиҳалаш ва илмий текшириш институтлари ва
уларнинг бўлимлари, корхоналари киради.
Ер тузиш хизмати – бу ер тузишнинг маъмурий бошқарув таркибидир.
Уни Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари Давлат қўмитаси бошқаради. У
вилоят, туман ва шаҳарларда бўлимларига эга.
Ер тузиш хизматининг бош вазифаси давлатнинг ер бўйича сиёсатини
амалга ошириш, ер тўғрисидаги қонунларни ҳаётга тадбиқ этиш, ер тузишни
ташкил этиш, ер кадастри ва ер мониторингини олиб бориш, ердан
фойдаланиш ва ерни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ўрнатиш
ҳисобланади. Ер
тузиш бўйича лойиҳалаш ва ҳар хил изланишлар билан
боғлиқ ишларни бажариш Ўзбекистон Давлат Ер тузиш бўйича лойиҳа
институти
(Ўздаверлойиҳа)
зиммасига
юклатилган.
Бу
институт
Республикамизнинг барча вилоятларида ўзининг филиал ёки бўлимларига,
аэрофотогеодезик ишларни бажарувчи корхонасига, ер кадастри филиалига
ва харита фабрикасига эга.
Ер
тузиш
лойиҳалари
асосан
(Ўздаверлойиҳа)
институти
мутахассислари ва ташкилотлари томонидан ишланади. Ер тузиш ишларини
молиялаш Республика ва маҳаллий бюджетлари ҳамда буюртмачилар
ҳисобидан амалга оширилади. Ер тузиш ишлари давлат ҳокимияти қарорлари
асосида ёки манфаатдор ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар талаблари
асосида ўтказилади.
Ер тузиш лойиҳалари манфаатдор ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар
иштирокида тузилади. Лойиҳалар мазмунларига қараб хўжаликларда ва ҳар
хил даражадаги ҳокимиятларда (уларнинг ваколатларига қараб) ер тузиш
хизмати вакиллари иштирокида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Ер тузишда лойиҳалаш ишларини бажаришни ва бошқаришни ташкил
этиш мақсадида, лойиҳалаш ташкилоти мутахассислари таркибидан аниқ
мансабдор шахс (лойиҳа бош инженери) белгиланади. Зарур ҳолларда лойиҳа
ишлаш учун мутахассислар гуруҳи тузилади. Бу гуруҳ таркибига ер
тузувчилар, агрономлар, иқтисодчилар, ирригаторлар ва бошқ. киритилиши
мумкин. Айрим лойиҳаларни тузишда лойиҳалаш учун топшириқ ишланади.
Лойиҳалаш учун топшириқларда қатор лойиҳа амалга оширилганда
40
эришиладиган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар келтирилади. Топшириқ
ер тузиш қатнашчилари билан келишилиб, белгиланган тартибда
тасдиқланади.
Лойиҳани ишлаш муддати меъёрий ҳужжатлар асосида белгиланади ва
асосан 0,5-1 йилдан ошмайди. Бу муддат лойиҳанинг турига, қамраб олган
майдонига, мураккаблигига ва қўшимча изланишлар ўтказиш заруратига
боғлиқ.
Лойиҳа ишлаб тугатилгандан кейин тасдиқланишигача ер тузиш
ташкилотининг техник кенгашида кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда лойиҳа
экспертизага (экологик, техник) берилади. Кейин лойиҳа белгиланган
тартибда тасдиқланади ва жойларга кўчирилади. Ер эгалари ва ердан
фойдаланувчилар ерларининг чегаралари чегара белгилари билан
ажратилади.
Лойиҳада кўзда тутилган ер тузиш тадбирларини амалга ошириш
қонуний йўл билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга юклатилган. Ер
тузиш ташкилотлари лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда уларга ёрдам
кўрсатади ва доимий равишда муаллифлик назоратини олиб боради.
Муаллифлик назоратини олиб бориш жараёнида ер эгалари ва ердан
фойдаланувчилар талаблари ва таклифлари асосида лойиҳаларга ўзгартириш
ёки тузатиш киритилиши мумкин.
Ер тузиш бўйича лойиҳа ташкилотлари ер тузиш лойиҳасида ишланган
тадбирларнинг иқтисодий ва экологик самарадорлиги учун жавобгар
ҳисобланади.
Ер тузиш бўйича лойиҳа ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
махсус руҳсат олмасдан ер тузиш лойиҳаларининг амалга оширилишини
назорат этиш, назорат натижаларини ҳар хил даражадаги маъмуриятларга
етказиш, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш
бўйича таклифлар қилиш;
ерларни суғориш ва мелиорациялаш, қишлоқ хўжалик корхоналарини ва
хўжаликлардаги ички йўлларни жойлаштириш, ноқишлоқ хўжалик
мақсадларига ер ажратиш лойиҳаларидаги ўзгаришларни келишиш;
эскирган ер тузиш лойиҳалари ва чизмаларини қайта ишлаш ёки
такомиллаштириш бўйича таклифлар қилиш.
Ер тузиш лойиҳаларини амалга ошириш ўз вақтида ҳудуднинг лойиҳада
ташкил этилган шаклларига ўтиш, лойиҳада кўзда тутилган тадбирларни
доимий амалга ошириб бориш, лойиҳавий чегараларнинг жойларда
сақланишини таъминлашдан иборат.
Муаллифлик назоратини ер тузиш бўйича лойиҳа институти
мутахассислари амалга оширади. Муаллифлик назорати даврида лойиҳа
институти мутахассислари ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга лойиҳада
кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида келиб чиққан бошқа
ишларни бажаришда ёрдам кўрсатади.
Ер тузиш ташкилотлари муаллифлик назоратларини ўтказишда
41
қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лойиҳани бузиб ўтказилаётган, ердан фойдаланишда салбий оқибатларга
олиб келадиган ва агроэкотизимлар турғунлигини бузадиган тадбирларни
тўхтатишни таклиф этиш;
маҳаллий маъмуриятни ернинг бузилишига олиб келадиган барча
лойиҳадан оғишлар тўғрисида хабардор қилиш.
Муаллифлик назорати даврида бажариладиган ишлар жумласига
лойиҳада кўзда тутилган айрим ечимлар ва тадбирларни амалга ошириш
сифатини ва тўлалигини текшириш, зарур ҳолларда лойиҳавий ечимларга
аниқлик киритиш ва қўшимча ҳисоблашларни бажариш, ер эгалари, ердан
фойдаланувчилар ва хўжаликлар мутахассисларига услубий ва техник ёрдам
кўрсатиш киради.
Муаллифлик назоратини ўтказишда қуйидагиларни албатта текшириш
керак:
ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ерлари чегараларининг
тўғрилигини, махсус табиатни муҳофаза қилиш, қўриқхона ва рекреация
мақсадлари учун ажратилган ҳудудларда ердан фойдаланиш ва ерни
муҳофаза қилиш шароитларини;
ҳудудларни ички ташкил этиш бўйича тадбирларнинг бажарилишини;
тупроқ унумдорлигини ошириш
ва тиклаш, ерларни эрозия ва бошқа
салбий омиллардан ҳимоя
қилиш - бузилган ерларни рекультивациялаш ва
унумсиз ерларни унумдор тупроқ қатлами билан қоплаш бўйича ишларни
олиб боришни.
Муаллифлик назоратини ўтказувчилар махсус топшириқ оладилар ва
муаллифлик назорати дафтарини юритадилар, зарур ҳолларда лойиҳа
чизмасига ўзгариш киритадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |