Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Бюджет тақчиллиги

муайян даврда бюджет 
харажатларининг бюджет даромадларидан ортиқ бўлган 
суммаси. 
Бюджет чизиғи -
умумий сарф даромадга тенг бўлишини 
кўрсатиб турувчи чизиқ. 
 Бюджетдаги муассасалар – 
барча зарур воситаларни 
давлат бюджетидан оладиган ноишлаб чиқариш соҳасидаги 
муассасалар (ижтимоий-маданий, давлат ҳокимияти ва давлат 
бошқаруви, мудофаа, суд, прокуратура органлари ва 
бошқалар). 
Бюджетдан молиялаштириш 
- корхона, муассаса ва 
ташкилотларга уларнинг сарф-харажатларини тўлиқ ёки 
қисман қоплаш учун давлат бюджетидан қайтариб 
олинмаслик шарти билан пул ажратиш. 
Бюджетдан 
ташқари 
фондлар
– 
умумдавлат 
молиясининг муҳим буғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий 
белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, 
пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби 
аниқлаб берилган, давлат ҳукуматининг юқори органларини 
тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар.
 
Бюджетлараро 
муносабатлар
– 
Ўзбекистон 
республикаси 
республика 
бюджети, 
Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети, 
шунингдек туманларнинг маҳаллий бюджетларини ўртасида 
бюджет 
жараёнида 
содир 
бўладиган 
муносабатлар 
мажмуидир. 
Бюрократик рента
– бу ўзининг лавозим мавқеидан 
ноқонуний тарзда даромад олиш учун фойдаланувчи давлат 
амалдори томонидан олинган даромад (масалан, пора, 
совғалар ва ҳ.к.). 
Бюрократиянинг иқтисодий назарияси
– бу ижтимоий 
танлов назариясининг йўналишларидан бири бўлиб, у 
қимматбаҳо 
неъматларни 
ишлаб 
чиқармайдиган 
ва 
даромадлари ўз фаолиятининг натижаларини сотиш билан 


- 70 - 
боғлиқ бўлмаган ташкилотларнинг фаолият кўрсатишини 
ўрганади.
 
Харидор буюртмада сотувчининг жавоб бериш муддатини 
ҳам кўрсатади. Белгиланган муддатда сотувчи буюртмани 
тасдиқласа, шартнома тузилган деб ҳисобланади. Ишлаб 
чиқариш корхоналари учун Б. олиш алоҳида аҳа-миятга эга. 
Маълум бир давр ичида қанча буюртма келиб тушганлигини 
билиш ишлаб чиқариш корхоналари учун муҳимдир. Мазкур 
буюртмаларнинг жами йиғиндиси, одатда, “Буюртмачилар 
портфели” деб аталади. “Буюртмачилар портфели”нинг ҳажми 
(сон ва қиймат жиҳатдан) ва мазмуни корхонаиинг ишлаб 
чиқариш ва техник имкониятлари даражасини, ишлаб 
чиқарилган маҳсулотлар миқдори, рақобатга бардош бериш 
қуввати ҳамда мазкур корхона ишлаб чиқараётган 
маҳсулотларга бўлган талаблар даражасини кўрсатади. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish