Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet325/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Ўзбекистонда 
демократик 
ўзгаришларни 
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини 
шаклантиришнинг асосий устувор йўналишлари 
. Бу 
йўналишлар сифатида қуйидагиларни қайд қилиб ўтиш мумкин: 
Биринчи устувор йўналиш
 
– мустақилликни асраб-авайлаш, ҳимоя 
қилиш ва мустаҳкамлаб бориш. 
Иккинчи устувор йўналиш
– 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995, 41-
бет. 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Т.: Ўзбекистон, 1995, 41-
бет. 


- 415 - 
мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни, давлатнинг ҳуқуқий 
яҳличли-гини, тинчлик ва осойишталигини таъминлаш. 
Учинчи устувор йўналиш
– 
бозор ислоҳатларини янада 
чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш ва 
эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиб бориш. 
Тўртинчи 
устувор 
йўналиш 

инсон
 
ҳуқуқлари 
ва 
эркинликларини, шунингдек, ошкораликни амалий ҳаётга 
жорий қилиш.
Бешинчи устувор йўналиш
– 
нодавлат ва 
жамоат ташкилотларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва 
ақамиятини кескин кучайтириш. 
Олтинчи устувор йўналиш
 – 
суд - ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш. 
Еттинчи устувор йўналиш
 
– кучли ижтимоий сиёсат олиб 
бориш. 
Ўзбекистонда 
институционал 
(маъмурий) 
ислоҳотларнинг асосий йўналишлари
қуйидагиларда ўз 
ифодасини топади: 
Биринчидан,
 
иқтисодиётни бошқаришда 
давлатнинг ролини кескин чеклаш, давлатнинг бошқарув 
тузилмалари ва уларнинг вазифаларини қисқартириш, давлат 
бошқарув органларини сақлаб туришга сарфланаётган 
харажатларни камайтириш зарур. Давлат вазифалари ва 
ваколатларини 
тобора 
кўпроқ 
жамоат, 
нодавлат 
ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш 
органларига 
ўтказиш. 
Иккинчидан,
бошқарувни 
номарказлаштириш, айрим вазифаларни эса ҳудудий 
бошқарув бўғинларига кенг кўламда топшириш, ортиқча 
маъмурий вертикал тузилмаларни тугатиш. Барча даражадаги 
ҳокимликларнинг ислоҳотларни амалга ошириш, жойлардаги 
ишларнинг аҳволи, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал 
этиш, бандлик муаммоларини ечиш ҳамда аҳоли турмушини 
фаровонлаштириш борасидаги масъулиятини кучайтириш. 
Учинчидан
, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан 
ҳолда, айрим тармоқ ва ҳудудий бошқарув тузилмаларини 
қайта тузиш, бирлаштириш, қисқартириш ва тугатиш асосида 
иқтисодиётни бошқариш тузилмаларининг самарадорлигини 
таъминлаш. 
Тўртинчидан

бошқарув 
тизимининг 


- 416 - 
самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш. 
Қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш сифатини сезиларли 
даражада ошириш, уларнинг ижроси устидан таъсирчан 
назорат механизмини жорий этиш. Вазирлик ва хўжалик 
бирлашмаларининг мавжуд бошқарув шакли, усул ва 
методларини маъмурий - буйруқбозликдан халос қилиш, 
уларнинг корхоналар хўжалик фаолиятига аралашиб, хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг 
иқтисодий 
мустақиллигини 
чеклашига йўл қўймаслик учун тегишли чора - тадбирларини 
амалга ошириш. 
Бешинчидан
, замонавий ахборот ва 
коммуникация технологияларини жорий этиш, кераксиз 
ҳисоботларни ва қоғозбозликни қисқартириш асосида давлат 
бошқаруви тизимини босқичма-босқич модернизация қилиш 
ҳисобидан унинг самарадорлигини ошириш. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish