Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни 
амалга оширишнинг асосий йўналишлари. 
Бу йўналишлар 
қуйидагилардан иборат: а) мулкий муносабатларни ислоҳ 
қилиш; б) аграр ислоҳотлар; в) молия - кредит ва нарх - наво 
ислоҳоти; г) бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор 
инфратузилмасини яратиш; д) ташқи иқтисодий алоқалар 
ислоҳоти; е) ижтимоий ислоҳотлар. 
 Ўзбекистон 
Республикасида 
иқтисодий 
ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини яратиш бўйича амалга 
оширилган ишлар. 
Иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки 
босқичида 
бозор 
муносабатларини 
шакллантиришнинг 
ҳуқуқий негизини яратиш қуйидаги йўналишлар бўйича 
амалга оширилди: 
Биринчи йўналиш
. Ўзбекистоннинг давлат 
ва иқтисодий мустақиллиги ҳуқуқий негизларини яратувчи ва 
давлатни 
бошқариш 
қоидаларини 
тартибга 
солувчи 
«Ўзбекистон 
Республикаси 
Давлат 
Мустақиллигининг 
асослари тўғрисида»ги Қонун, «Ер ости бойликлари 
тўғрисида»ги, 
«Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар қабул қилинди. 
Республика 
ва 
маҳаллий 
даражада 
бошқарув 
структураларининг вазифалари аниқ чегаралаб қўйилди. 
Миллий шароитлар тўла жавоб берадиган жойларда ваколатли 
ҳокимиятнинг бирдан -бир тўла ҳуқуқли органи бўлган 
ҳокимлик институти яратилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариши соҳасида янги механизм тузилдики, унинг илдизи 
халқ анъаналарига ва тарихан таркиб топган жамоа 
муносабатлари – маҳаллага бориб тақалади. 
Иккинчи йўналиш.
Жамият иқтисодий тизимининг асосини ташкил этувчи янги 
мулкчилик муносабатларига асос соладиган “Мулкчилик 
тўғрисидаги”, “Ер тўғрисидаги”, “Давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Ижара 
тўғрисида”ги, “Давлат уй - жой фондини хусусийлаштириш 
тўғрисида”ги қонунлар мажмуи яратилди. Республикада 
хусусий мулкчилик ҳуқуқи эътироф этилди ва мулкчиликнинг 
ҳамма шакллари учун тенг шароит яратилди. Бозор 


- 413 - 
иқтисодиётига ўтиш даврида бозор муносабатларининг зарур 
шарти ва кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш имконини 
берадиган ҳуқуқий негиз вужудга келди. 
Қонунчиликнинг 
ривожланиб бораётган учинчи фаол йўналиши -
хўжалик 
юритиш ва институционал ўзгаришларнинг янги механизмини 
яратиш 
эди. 
Мазкур 
йўналиш 
бозор 
иқтисодиёти 
инфраструктурасини 
шакллантиришнинг 
ҳуқуқий 
жиҳатларини тартибга солувчи қонунлар ва меъёрий 
ҳужжатлар мажмуидан иборат. Энг аввало, хўжалик 
субъектларининг ҳуқуқий ва иқтисодий эркинлиги мақомини 
белгиловчи 
«Корхоналар 
тўғрисида», 
«Кооперация 
тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Хўжалик 
жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» ва шу каби бошқа 
қонунлар қабул қилиниб, уларда янги хўжалик механизмининг 
асосий қоидалари аниқ ва равшан кўрсатиб берилди. Бозор 
инфраструктурасини яратиш ва уни тартибга солиб турувчи 
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Пул тизими 
тўғрисида”, “Тадбиркорлик тўғрисида”, “Суғурта тўғрисида”, 
“Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”, “Аудиторлик 
фаолияти тўғрисида”, “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси 
тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши республикада 
бозор механизмларини ривожлантиришнинг мустаҳкам 
пойдеворини 
яратишга 
хизмат 
қилди. 
Иқтисодий 
ислоҳотларни амалга оширишни давлат томонидан тартибга 
солишда хўжалик субъектлари бўлмиш корхоналар ва 
фуқароларнинг 
давлат 
билан 
ўзаро 
муносабатлари 
механизмини 
тартибга 
солувчи 
солиқлар 
тизими, 
монополистик фаолиятни чеклаш, корхоналарнинг банкрот 
бўлиши, хўжалик процессуал кодекси каби ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Тўртинчи йўналиш.
 
Ўзбекистонни жаҳон хўжалик тизимига 
кириб боришининг ҳуқуқий асосини таъминловчи «Ташқи 
иқтисодий 
фаолият 
тўғрисида», 
«Ўзбекистон 
Республикасининг етакчи халқаро ташкилотларга аъзолиги 
тўғрисида», “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги 


- 414 - 
қонунларнинг қабул қилиниши, асосий халқаро пактлар ва 
битимларнинг 
Ўзбекистон 
Республикаси 
томонидан 
имзоланиши мамлакат ташқи иқтисодий алоқаларининг 
тараққий этишида жуда катта имкониятлар очиб берди. Шу 
билан бирга, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришда 
хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва уларни ҳуқуқий 
жиҳатдан кафолатлашда муҳим роль ўйнайдиган қатор 
қонунлар ҳам қабул қилинди. 
Бешинчи, энг муҳим йўналиш
– 
инсоннинг ишончли конституцион ва юридик ҳуқуқларини, 
ижтимоий кафолатларини ва аҳолини ижтимоий қўллаб-
қувватлашни таъминлайдиган қонунларни ишлаб чиқишдан 
иборат»
1
. Инсон, жамоат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва 
эркинликларини, виждон ва дин эркинлигини тартибга 
солувчи, “Иш билан бандлик тўғрисида”, “Ногиронларни 
ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”, “Фуқароларни давлат пенсия 
таъминоти асослари тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”, 
“Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги 
қонунлар шулар жумласидандир. Мазкур қонунларнинг қабул 
қилиниши одамларнинг маънавий, ижодий қобилиятларини 
намоён қилиш имконини берди. «Мустақил Ўзбекистоннинг 
илк Конституцияси - давлат ва жамият ҳаётининг Асосий 
Қонунининг қабул қилинганлиги биринчи босқичдаги қонун 
чиқариш фаолиятининг гултожиси бўлди»
1
. Конституция 
Ўзбекистонни ҳақиқий мустақилликка эришиши ва янги 
иқтисодий тизимга ўтишининг ҳуқуқий негизини ташкил 
этмоқда. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish