Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 Биржа 
курси
– биржада муомалада бўладиган 
қимматбаҳо қоғозлар (акция, облигациялар)нинг сотув баҳоси. 
Акцияларнинг биржа курси дивидент миқдорига тўғридан – 
тўғри ва пул бозоридаги ссуда фонди даражасига эса тескари 
боғлиқ бўлади. Акцияларнинг номинал баҳоси унинг курсига 
таъсир қилмайди, чунки акциялар уни чиқарган корхона 
томонидан сотиб олинади. Акциялардан фарқли ўлароқ, 


- 39 - 
облигацияларнинг номинал баҳоси унинг курсига таъсир 
қилади, бинобарин, облигацияларни сотиб олиш муддати 
қанчалик яқин бўлса, унинг таъсири шунча кўп бўлади. 
Акцияларнинг биржа курси облигациялар курсига қараганда 
конъюнктура жиҳатдан кўпроқ ўзгариб туради. 
Биржа чайқовчилиги
– битимни тузиш ва уни бажариш 
пайтидаги курслар орасидаги фарқдан чайқовчилик фойдаси 
олиш мақсадида биржада қимматли қоғозлар билан 
битимларни амалга ошириш. Б.ч.нинг асосий усули қимматли 
қоғозларни муддатга сотиб олиш ва сотишдан иборат, бунда 
битим қимматли қоғозларни котрагентга амалда бериш билан 
эмас, балки фақат нархлардаги фарқни тўлаш билан 
тугалланади. 
Бирламчи ҳужжатлар
- бухгалтерия ҳужжатлари бўлиб, 
хўжалик жараёни содир бўлган вақтда тузилади ва уларнинг 
содир этилганлиги ҳақида бирламчи гувоҳнома ҳисобланади.
Тўлдирилган 
бирламчи 
ҳужжатлар 
хўжалик 
жараёнларининг ҳисобда акс эттиришнинг бошланишидир. 
Бирламчи ҳужжатларга кассанинг кирим ва чиқим ордерлари, 
юк хатлари, қабул қилиш ва топшириш далолатномалари, 
нарядлар, патталар ва бошқалар мисол бўлади.
 
 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) -
1945 йил 
25 апрелда Сан-Францискода ташкил этилган, унда 50 давлат 
вакиллари тўпланган. 25 июнда улар бир овоздан БМТ 
Хартиясининг биргаликда тайёрланган 111 моддасини 
тасдиқлашган. 
1945 
йил 
24 
октябрда 
Хавфсизлик 
Кенгашининг беш доимий аъзоси томонидан ратификация 
қилинди. Бош ассамблеясининг биринчи резолюцияси 1946 
йил 24 январда қабул қилинган бўлиб, атом энергиясидан 
тинчлик мақсадларида фойдаланиш ва атом қуроли ҳамда 
бошқа оммавий қирғин қуролларидан фойдаланмасликка 
тегишли эди. 1948 йил 10 декабрда БМТ инсон ҳуқуқларининг 
умумий декларациясини қабул қилди. БМТ нинг бош мақсади 
- бутун дунёда тинчликни сақлаш, можароларнинг олдини 
олиш ва тартибга солишдан иборат. Ҳозирги пайтда 185 


- 40 - 
давлат унга аъзо. БМТ таркиби олтита бош органдан иборат. 
Бундан ташқари 18 та мухтор, ихтисослашган муассаса 
алоҳида битимлар орқали боғлангандир. Асосий бош орган 
Бош Ассамблея (БА) бўлиб, у маслаҳат органи ҳисобланади. 
БМТ Хартияси доирасидаги барча масалалар унинг 
тасарруфидадир. Унга сиёсий, иқтисодий, ижтимоий 
масалаларни ҳал этиш ваколати берилган. БА ҳар бири бир 
овозга эга бўлган аъзо давлатлардан иборат. У аъзо давлат 
ҳукуматларига нисбатан мажбур этиш ҳуқуқига эга эмас, аммо 
унинг тавсиялари аҳлоқий эътибор нуқтаи назардан 
аҳамиятлидир. БА марказий маслаҳат органи сифатида бошқа 
органлардан маърузалар қабул қилади, ташкилотга янги 
аъзолар қабул қилади ва Бош Котибни тайинлайди. БМТ нинг 
Хавфсизлик Кенгаши (ХК) 15 аъзодан иборат, улардан Буюк 
Британия, Хитой, Россия Федерацияси, АҚШ ва Франция 
доимий, қолган 10 аъзо БА томонидан икки йил муддатга 
сайланади. Қарорлар кўпчилик 9 овоз билан қабул қилинади, 
аммо доимий аъзолардан ҳар бири вето ҳуқуқига эга. 
Ўзбекистон ва БМТ ўзаро муносабатлари расман 1993 
йилнинг январидан бошланган. Келишилган битимга кўра 
Ўзбекистонда БМТ ваколатхонаси очилган ва БМТ нинг 
Доимий 
мувофиқлаштирувчиси 
фаолият 
юритмоқда. 
Мамлакатимизда БМТ тизимидаги қуйидаги агентликлар 
фаолият олиб бормоқда: БМТ Ривожланиш Дастури (БМТРД), 
БМТ Ахборот маркази (БМТАМ), Наркотик ва жиноятчилик 
бўйича БМТ бошқармаси (БМТ НЖБ), Қочоқлар ишлари 
бўйича Олий Комиссар бошқармаси ҚОКБ), БМТ Болалар 
фонди (ЮНИСЕФ), Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 
(БСТ), БМТ Аҳоли фонди (ЮНФПА), Таълим, фан ва 
маданият 
бўйича 
ташкилот(ЮНЕСКО), 
Кўнгиллилар 
дастури(БМТКД). БМТ Ривожлантириш Дастури вакили бир 
вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасидаги БМТ тизими 
Мувофиқлаштирувчи Резиденти ҳисобланади.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish