- 37 -
Бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар
— ўзининг
белгиланган вазифаси, қўлланилиши,
сифат ва техник
хусусиятлари, нархи ҳамда бошқа параметрлари бўйича
таққосланиши мумкин бўлган шундай товарларки, уларни
олувчи истеъмол қилиш чоғида бир товарни бошқасига
ҳақиқатан ҳам алмаштиради ёки алмаштиришга тайёр бўлади.
Биржа
– намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий
товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи
тижорат муассасаларидир. Товар биржаларидан фарқ қилиб,
фонд биржасида қимматбаҳо қоғозлар ва чет эл
валюталарининг
олди-сотдиси амалга ошса, меҳнат биржаси
ишчи кучи эгаси билан уни ёлловчи корхона ўртасида туриб,
унга бўлган талаб ва таклифни бир-бирига боғлайди.
Биржанинг барча шаклларида келишувнинг характерли
белгиси товар, акция ва валюта курсларига, нархнинг
тебраниб туришига чайқов йўли билан таъсир қилишдир.
Биржада унинг қатнашчилари айирбошлаш тўғрисида
битим
тузади, лекин товарни етказиб бериш ва унинг ҳақини тўлаш
биржадан ташқарида юз беради. Бунда товар эгаси ва
харидорлар қатнашиши шарт эмас. Улар номидан ишни
брокерлар (даллоллар) юритади. Биржанинг яна бир хусусияти
шундаки, бу ерда ҳали ишлаб чиқарилмаган, лекин
тайёрланиши аниқ бўлган,
олдин сотиб олиниб, эгаси
ихтиёрига келиб тушмаган товарлар ҳам сотилади. Биржалар
ихтисослашган
ёки
универсал
бўлиши
мумкин.
Ихтисослашган биржаларда айрим турдаги ёки бир гуруҳ
товарлар, универсал биржаларда ҳар хил товарлар сотилади.
Товар биржаси -ў
з-ўзини маблағ билан таъминлаш асосида: 1)
савдо битимларини тузищ учун воситачилик хизматини
бажарувчи; 2) савдо жара-ёнларини тартибга солувчи,
товарлар савдосини ташкил қилувчи ва савдо мунозараларини
ҳал
қилувчи;
3)нарх
ўзгаришига
таъсир
қилувчи
маълумотларни йиғиш,
уларни чоп этиш, ишлаб чиқариш ва
бошқа омилларни ўрганувчи ташкилот.
Товар биржаси
да
тозар ва уни етказиб бериш шартномаси битим предмети
- 38 -
ҳисобланади.
Меҳнат биржаси -
ишчилар ва тадбиркорлар
ўртасида ишчи кучини сотиш ва
сотиб олиш битимларини
тузишни амалга оширувчи воситачи муассаса.
Меҳнат
биржаси
- ишсизларни ҳамда бошқа ишга ўтмоқчи бўлган
шахсларни ишга жойлаштиришда воситачилик қилади, ишчи
кучига
бўлган
эҳтиёжни
ва
мавжуд
ишчи
кучи
имкониятларини ўрганади, бўш иш ўринлари ҳақида
маълумотлар бериб туради. Шунингдек, м
еҳнат биржаси
ишсизлар сонини ҳисобга олиб боради ва уларга ишсизлиги
учун нафақалар тўлайди.
Фонд биржаси -
қимматбаҳо
қоғозлар (акциялар, облигациялар) савдо-сотиғини доимий
амалга оширадиган ва бошқариладиган бозор. Қимматбаҳо
қоғозлар курси талаб ва таклифларга бевосита боғлиқдир. Бу
эса ўз навбатида қимматбақо қоғозлар
учун олинадиган
даромад (дивиденд ёки фоиз) миқдорининг ўзгаришига олиб
келади.
Хусусий биржалар-
ҳиссадор компаниялари шаклида
ташкил этилади, лекин ўз аъзоларига дивиденд тўламайди.
Фьючерли биржа -
савдо-сотиқни фьючерли битимлар асосида
юритадиган товар биржаларининг замонавий шакли.
Фьючерли биржа
да савдо битимлари сохта характерга эга
бўлади (фақатгина битимнинг бир-икки фоизи товар етказиб
бериш
билан тугалланади, қолган қисми эса баҳолар
ўртасидаги фарқни тулащ билан банд бўлади); асосан бозор
билаи ҳақиқий товарлар бўйича хежирлаш орқали эгри
алоқада бўлади (қ. Хежирлаш); баҳолардан тащқари
битимнинг барча шартларини тўлиқ бирхиллаштиради;
битимлар ўз моҳиятини йўкотади, чунки харидор ва сотувчи
ўртасида ҳисоб-китоб юритадиган палата туради.
Do'stlaringiz bilan baham: