Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Тайёр маҳсулот
- қишлоқ хўжалик субъектларида ишлаб 
чиқарилиб, 
сотишга, 
айирбошлашга 
мўлжаллаган 
маҳсулотлар. 
Тайлешит
- юкни ортиш ва тушириш давомида кеманинг 
қанча вақт турганлигини ҳисобга олиб борувчи ахборотнома 
ҳужжат. Тайлешит икки томонлама ҳужжат бўлиб, денгиз 
орқали юк ташиш шартномасига асосан тушириш-ортиш 
ишлари учун кетадиган вақтдан энг самарали фойдаланишни 
кўзда тутади. 


- 328 - 
Таклиф 
- ишлаб чиқарувчи маълум вақтда ишлаб 
чиқаришга қодир бўлган нархнинг ҳар бир даражасида бозорга 
сотишга чиқарадиган товарлар миқдоридир. 
 Таклиф (талаб) нинг эгилувчанлиги 
- нарх 1% 
ўзгарганда талаб неча фоиз ўзгаришини кўрсатади. Бу 
талабнинг нарх бўйича ўзгарувчанлиги (таклиф қилинган 
маҳсулот миқдорининг фоизли ўзгариши ) ҳам дейилади. 
Таклиф қонуни
- нарх билан сотишга чиқариладиган 
товарлар миқдори ўртасидаги бевосита ёки тўғридан - тўғри 
боғлиқликни ифодалайди. 
Таклиф ҳажмига нархдан ташқари таъсир қилувчи 
омиллар
. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилар: 1) 
ресурсларнинг нархи; 2) ишлаб чиқариш технологияси; 3) 
солиқ ва дотациялар; 4) бошқа товарларнинг нархи; 5) нарх 
ўзгаришининг кутилиши; 6) бозордаги сотувчилар сони. 
Таклифнинг шу омиллардан бир ёки бир нечтасининг 
ўзгариши таклиф ҳажмининг ўзгаришини тақозо қилади. 
Таклиф эгри чизиғи 
– нарх ва таклифнинг ҳажми 
ўртасидаги тўғридан - тўғри боғлиқликнинг графикдаги 
тасвиридир. 
Талаб 
– истеъмолчи маълум вақтда нархларнинг ҳар бир 
даражасида сотиб олишга қодир бўлган товарлар ва 
хизматлар миқдоридир.
Расмий талаб 
- товарларни сотиб 
олишга қизиққан томонларнинг сотувчига илтимоси баён 
қилинган ҳужжат. Расмий талабда одатда, зарур бўлган 
товарларнинг аниқ номлари, сифат кўрсаткичлари, етказиб 
бериш вақти ва шу кабилар кўрсатилган бўлади. Р. т. бир 
вақтнинг ўзида бир неча сотувчига жўнатилиши мумкин. 
Бундан кўзда тутилган асосий мақсад харидорнинг ўзи учун 
қулай бўлган шароитни танлашдир. Агар расмий талаб 
сотувчи томонидан қабул қилинса, у битим ёки шартнома 
билан тенг кучга эга бўлади. 
Қарши талабларни ҳисобга олиш
- икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқий ва жисмонпй шахсларнинг 
ўзаро тўлов мажбуриятларидаги суммалари тенг бўлган вақтда 
уларнинг бир-бири билан қопланиши. Қ, т. ҳ о.нинг асосий 


- 329 - 
мақсади, ўзаро қарзларни қисқартириш; ҳисоб-китоб 
жараёнини тезлаштириш ва тўлов маблағларини иқтисод 
қилишни таъминлашдан иборатдир. 
Талабнома
- маълум бир 
товарни олиш ёки хизматдан фойдаланиш истаги борлигини 
билдириш. Қуйидагилар талабнома предмети бўлиши мумкин: 
эҳтиёт қисмларни етказиб бериш; жихозларни таъмирлаш; 
товар белгиларини қайд қилиш ва шу кабилар. Одатда 
талабнома ёзма равишда расмийлаштирилади ва тегишли 
ташкилотга юборилади. Харидор белгиланган вақтда ўзига 
керакли бўлган товарлар ва хизматларни кўрсатиб талабнома 
ёзиб, сотувчига юборади. Сотувчи уни олганидан кейин 
белгиланган муддат ичида унда кўрсатилган товарларни 
етказиб бериш бўйича шартнома тузишга розилиги борлиги 
ёки йўқлигини харидорга билдириши шарт. 
Талаб қонуни 
- товарлар нархи билан унинг сотиб 
олинадиган миқдори ўртасидаги тескари ёки қарама - қарши 
боғлиқликни ифодалайди. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish