Асосий капиталга инвестиция (капитал қўйилма)
–
асосий воситаларни барпо этиш ва такрор ишлаб чиқариш
билан боғлиқ сарфлар.
Асосий фондларга капитал киритиш -
бу асосий
фондларга жорий даврда киритиладиган инвестицияларни
аввалги йилга қараганда ўсишидир. Бу миқдор - асосий
фондлар қийматини йилнинг ҳозирги ва бошидаги фарқи
билан аниқланади.
Асосий фондларнинг эскириши
– асосий фондларнинг
(бинолар, қурилмалар ва бошқа меҳнат воситаларининг) аста-
секинлик билан фойдали хусусиятларини йўқотиши. Асосий
ишлаб чиқариш фондлари эскиришининг жисмоний ва
маънавий турлари мавжуд.
Асосий ходимлар
- қурилиш ташкилотларининг штат
жадвалида белгиланган лавозимларни эгаллаб турган
ходимлар тушунилади. Бундай ходимлар таркибига инженер-
лойиҳачилар, инженер-қурувчилар, прораблар, мастерлар,
механиклар,
электриклар,
слесарлар,
ганчкорлар,
пардозловчилар, тахтага ишлов берувчи ва улардан турли
тайёр мосламалар ясовчи усталар, ғишт терувчилар, омбор
мудирлари, таъминотчилар ва шу каби бошқа ходимлар
киради.
Ассигнациялар
–
қоғоз
пуллар.
Товар
ишлаб
чиқаришнинг ривожланиши, олтин ҳамда бошқа металларни
- 22 -
пул сифатида муомаладан чиқаришнинг иқтисодий мақсадга
мувофиқлиги.
Ассортимент
– бир турдаги маҳсулотнинг турлари,
навлари, маркалари бўйича таркиби. Масалан, товар,
маҳсулот, ичимлик ассортименти ва ҳоказо.
Ассоциация
– уюшма,бирлашма, иттифоқ (лот. -
бирлаштираман). Шартномали битим асосида ташкилотлар,
муассасалар ва шахслар томонидан бир ёки бир неча ишлаб
чиқариш-хўжалик ишларини амалга ошириш учун тузилган
уюшма, иттифоқ. У қатнашчиларига концернлардагига
қараганда унча қаттиқ бўлмаган чекланишлар қўяди, яъни
уюшма аъзолари мазкур уюшманинг бошқа иштирокчилари
билан келишмаган ҳолда турли бирлашмаларнинг шартномали
битимларига иҳтиёрий
равишда
киришлари
мумкин.
Ҳ
амкорликда
ишлаш
ассоциация(уюшма)си-
корхона
ва
ташкилотларнинг айрим мамлакат ёки бир неча мамлакат
гуруҳлари, фирмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни йўлга
қўювчи пай (улуш, ҳисса) асосида ташкил қилинган ташкилот.
Бундай уюшма ҳудудий жойлашишидан, бирор идора ёки
алоҳида тармоқ ва ҳудудга тегишлилигидан қатъий назар
ихтиёрийлик асосида ташкил қилинади. У тўлиқ хўжалик
ҳисоби ўз-ўзини
маблағ билан
таъминлаш ва
ўз
харажатларини қоплаш асосида ишлайди. Уюшманинг
мамлакатлараро, ҳудудлараро ва тармоқлараро каби турлари
мавжуд. Уюшма Уставига (низомига) мувофиқ ўз аъзолари ва
бошқа манфаатдор шахсларга, шунингдек мамлакатимиздаги
ва чет эллардаги ташкилотлари ва фирмаларига улар
манфаатдор бўлган иқтисодий масалаларни ҳал қилишда
амалий ёрдам беришлари зарур. Жумладан, ҳамкор
корхоналар тузиш учун шериклар топиш, савдо-сотиқ
алоқаларини ўрнатишда, бозор муносабатларини ўрганиш ва
фаолиятни ташкил қилишга оид маслаҳатлар бериш ҳам унинг
асосий вазифаси ҳисобланади. Уюшма экспорт жараёнини
амалга оширади. У воситачилик хизматини чет элдаги ўз
аъзоларининг манфаати нуқтаи назаридан амалга оширади.
- 23 -
Do'stlaringiz bilan baham: |