Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Иқтисодий шпионаж
– рақибига зарба бериш, рақобат 
курашида енгиш, хўжалик фаолиятида ўзиб кетиш мақсадида 
тижорат сири ҳисобланган маълумотларни яширинча 
тўплашга қаратилган хуфёна фаолият. 
Иқтисодий қонун
– иқтисодий жараёнларнинг мазмун, 
моҳиятини ҳамда турли томонларини акс эттирувчи, муҳим, 
инсон таъсирисиз доимо такрорланадиган, узвий иқтисодий 
заруриятни тақоза этувчи муносабатлар. 
Иқтисодий қонунлар 
- иқтисодий ҳаётнинг турли томонларини, иқтисодий ҳодиса 
ва жараёнлар ўртасидаги такрорланиб турадиган, барқарор 
сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боқлиқлигини 
ифодалайди. Амал қилиш даврининг давомийлигига қараб 
иқтисодий қонунлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: 1. 


- 185 - 
Умумиқтисодий 
қонунлар 

кишилик 
жамияти 
ривожланишининг барча босқичларида амал қилади. Масалан, 
вақтни тежаш қонуни, эҳтиёжларнинг ўсиб бориш қонуни, 
такрор 
ишлаб 
чиқариш 
қонуни, 
ишлаб 
чиқариш 
муносабатларининг ишлаб чиқарувчи кучлар характери ва 
ривожланиш даражаси мос келиши қонуни ва бошқалар. 2. 
Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар-инсоният жамияти 
тараққиётининг маълум босқичларида амал қилади. Масалан, 
талаб қонуни ва таклиф қонуни, товар-пул муносабатлари 
мавжуд бўлган даврларда мавжуд бўлади. 3. Махсус ўзига хос 
иқтисодий қонунлар – алоҳида олинган иқтисодий тизим 
шароитида амал қилади. Масалан, қўшимча қиймат қонуни.
Иқтисодий 
қонунбузарлик
– 
хўжалик 
юритиш 
амалиётида белгиланган ва қарор топган қонун-қоидалар ва 
мезонларга зид хатти - ҳаракат ёки ҳаракатсизлик. 
 Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 
(ИҲТТ) – 
ташкилот 1961 йилда АҚШ ташаббуси билан 
мамлакатларнинг ягона иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқиш ва 
назорат қилиш мақсадида тузилган. Унинг аъзолари АҚШ, 
Япония, Канада, Австралия, Янги Зеландия, ЕИга кирувчи 15 
мамлакат, шунингдек, Исландия, Норвегия, Швейцария, 
Туркия ҳисобланади. Ташкилот қуйидаги муаммоларни: 
жаҳон иқтисодиётини аҳволи ва келажаги, ривожланиш 
йўллари, халқаро савдони эркинлаштириш ва тартибга солиш 
масалаларини, саноати ривожланган мамлакатлар ҳамдо бозор 
иқтисодиётига ўтаётган янги давлатлар билан бўладиган ўзаро 
муносабатларни ўрганади ва ҳал этади.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish