Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Иш ҳақининг шакллари ва тизимлари –



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Иш ҳақининг шакллари ва тизимлари – 
бу, меҳнатнинг 
миқдор натижалари ва сифатига (унинг мураккаблиги, 
интенсивлиги, шарт-шароитларига) боғлиқ равишда иш 
ҳақини белгилаш механизмидир. 
Ишбилармонлик жадвали -
бу корхонанинг яратилиши 
ва келгуси фаолиятидаги энг муҳим ҳодисалар белгиланган 
жадвалдир. Унда маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш 
жараёни, бозорни баҳолаш, сотув дастурини тайёрлаш ва 
бошқаларнинг вақт бўйича графигини белгилаш тавсия 
қилинади. Шунингдек, бизнес-режанинг муваффақиятга 
эришишини 
таъминловчи 
энг 
муҳим 
топшириқлар: 
дизайннинг 
якунланиши, 
маҳсулотнинг 
кўргазмаларда 
намойиш этилиши, хом-ашё, материал ва бутловчи қисмларга 
зарур миқдорда буюртма бериш, ишлаб чиқаришнинг 
бошланиши, биринчи буюртманинг олиниши, биринчи 
тўловларни амалга оширишни кўрсатиш тавсия этилади. 
Ишбилармонлик жадвали бутун ишнинг асосий ҳолатларини 
назорат қилиш, пайдо бўлувчи муаммоларни бартараф қилиш 
ва етказилувчи зарарни камайтиришга имкон беради. 
Ишлаб чиқариш имконияти
- бу мавжуд иқтисодий 
ресурслардан тўлароқ фойдаланиш эвазига энг кўп маҳсулот 
ишлаб чиқаришни англатади. У ишлаб чиқариш имконияти 
чегарасини ифодалайди. Ҳар бир хўжалик, оила, корхона, 
фирма, тармоқ, мамлакат ўзининг ана шундай имконият 
чегарасига эга. Ресурслардан фойдаланиш даражаси турлича 
бўлгани учун барча товарлар бўйича ишлаб чиқариш 
имконияти чегарасини кўрсатиш қийин. 
Ишлаб чиқариш қуввати
– 
асосий ишлаб чиқариш ва 
айланма фондлар, шунингдек, молиявий ресурслардан иложи 
борича тўлиқ ва оқилона фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш 
мумкин бўлган маҳсулотнинг максимал ҳажми. 


- 163 - 
Ишлаб чиқариш рентабеллиги
– умумий (баланс) 
фойданинг 
асосий 
ишлаб 
чиқариш 
фондлари 
ва 
нормалаштирилувчи айланма маблағларнинг ўртача йиллик 
қийматига нисбати сифатида аниқланувчи ишлаб чиқариш 
самарадорлиги кўрсаткичи. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish