Вазирлиги тошкент молия институти



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana12.06.2022
Hajmi0,62 Mb.
#659286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
KURS ISHI

1.
 
Таркибий ислохатларнинг моҳияти ва асосий йналишлари. 
Жаҳон амалиёти кўрстишича, ривожланган мамлакатлар таркибий кризисдан 
иқтисодиётнинг 
ривожланишини 
таъминловчи 
тармоқларда 
ресурсларни 
концентрациялаш орқали чиққанлар. Масалан, АҚШда автомобилсозлик, Японияда 
электроника, оғир машинасозлик, Скандинавия мамлакатларида қишлоқ хўжалиги, 
Хитойда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш. Ўтиш 
иқтисодиёти мамлакатларида инвестицион ва инновацион фаолликнинг сусайиши, 
илмий-техник салоҳиятнинг камайиши мамлакат иқтисодий хавфсизлигига жиддий 
хавф солади. Иқтисодиётнинг инқироз ҳолати, биринчи навбатда, инвестицион ва 
инновацион фаолликнинг кескин сусайишида намоён бўлади. Жаҳон амалиёти 
кўрсатишича, мамлакатларнинг ривожланганлик даражаси унинг катта табиий 


бойликлар захирасига эга бўлиши билан эмас, балки уларни қазиб олиш, 
транспортировка қилиш ва қайта ишлашнинг замонавий илғор технологиясига эга 
бўлиши билан белгиланади. Ўтиш даврининг дастлабки йилларидаги инвестицион 
фаолликнинг пасайиши мамлакат ишлаб чиқариш потенциалининг эскириш 
тенденциясини кучайтирди (1.1-жадвал). 
1.1-жадвал
ХХ аср охирида жаҳон мамлакатларида миллий бойлик таркиби 
Мамлакатлар 
Ялпи 
ҳажми, 
трлн. 
долл. 
Жами бойликка нисбатан фоиз ҳисобида 
Инсон 
капитали 
Табиий 
ресурслар 
Такрор 
ишлаб 
чиқариладиган 
асосий капитал 
Жами 
550 
66 
16 
18 
АҚШ 
124 
77 

19 
Япония 
54 
68 

- 31 
Германия 
31 
75 

23 
Франция 
21 
56 

37 
Италия 
17 
73 

26 
Канада 

69 
11 
20 
Австралия 

66 
12 
23 
Хитой 
35 
77 

16 
Ҳиндистон 
12 
58 
20 
22 
Россия 
59 
20 
65 
15 
Ривожланган мамлакатларда саноатга сарфланаётган инвестицияларда 
реконструкция 
ва 
техник 
қайта 
қуроллантириш 
учун 
сарфланадиган 
харажатларнинг улуши 60 — 80%ни ташкил этганда мамлакатда ишлаб чиқаришни 
модернизациялаш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, 
энергия ва материалларни тежайдиган илғор технологияларни қўллаш имконияти 
вужудга келади. Амалиёт кўрсатишича, ишлаб турган корхоналарни реконструкция 
ва техник жиҳатдан қайта қуроллантиришнинг смета қиймати янги қурилаётган 
корхоналарга нисбатан, одатда, 20 - 30% паст бўлади. Жаҳон амалиёти 
кўрсатишича, инвестицияларни такрор ишлаб чиқариш таркибининг шаклланиши 
билан технологик таркиби ўртасида бевосита алоқа мавжуд. Инвестицияларнинг 


такрор ишлаб чиқариш таркибининг яхшиланиши натижасида инвестицияларнинг 
технологик таркибида ускуналар учун ажратиладиган харажатларнинг улуши 
ортади. Одатда, ишлаб турган корхоналарни техник қайта қуроллантириш ва 
реконструкция қилишда қурилиш-монтаж ишлари ҳажми билан ускуналар 
харажатлари ўртасидага нисбат 25% / 57% га тенг бўлади. Янги қурилишда эса 
ушбу нисбат 66% / 25% бўлади. Бундан маълум бўладики, ишлаб турган 
корхоналарда техник қайта қуроллантириш ва реконструкция қилиш асосий ишлаб 
чиқариш фондларининг актив қисмининг янгиланишида устуворликни исботлайди. 
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ўтиш мамлакатлари иқтисодиётида 
таркибий диспропорциялар мавжудлигини кўрсатди ва уни бартараф этиш учун 
иқтисодий сиёсатнинг фискал, пул-кредит, институционал каби дастакларини 
йўналтиришни тақозо этмоқда. Масалан, Россия иқтисодиёти харажатлари 
таркибида иш ҳақининг улуши 15 - 20%ни ташкил этмоқда. Тараққий этган 
мамлакатларда эса ушбу кўрсаткич 60 - 70%ни ташкил этади. 
Ўтиш мамлакатлари иқтисодиёти таркибининг ҳолатини баҳолаш мақсадида 
миллий бойлик таркибини таҳлил қиламиз. Тараққий этган мамлакатлар 
иқтисодиёти таҳлили кўрсатишича, миллий бойлик таркибида етакчи ўринни инсон 
капитали (65%) эгаллайди, асосий капитал (20%) ва табиий ресурс капитали улуши 
эса (15%) кейинги ўринда туради. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари гуруҳига 
кирувчи Россия миллий бойлигининг таркибида қуйидаги ҳолатни кўриш мумкин: 
табиий ресурс капитали — 65%, инсон капитали — 20% ва асосий капитал — 15%. 
Таркибий муаммо шундаки, инсон капитали салоҳиятини ҳаракатга келтириш 
ва унинг миллий бойлик таркибидаги улушини оширган ҳолда инсон капитали 
қийматини ифодаловчи иш ҳақига сарфланаётган харажатлар ҳиссаси мутаносиб 
равишда ошириб борилиши лозим. Инсон капиталига сарфланаётган 
инвестициялар орқали бир бирлик капиталга сарфланган харажатлар 
самарадорлигини ошириш ва иқтисодиётни инновацион ривожлантириш йўлига 
ўтказиш имконияти вужудга келади. 
Таркибий сиёсат дейилганда, одатда, давлатнинг миллий иқтисодиёт 
тизимида самарали соҳалараро ва соҳа ичидаги нисбатларни шакллантиришга


қаратилган узоқ муддатга мўлжалланган чора-тадбирлар тушунилади. Таркибий 
сиёсатнинг мақсади иқтисодиётнинг ривожланиши, барқарорлиги ва турли 
иқтисодий таркибларнинг ривожланишидаги мутаносибликни таъминлашдан 
иборатдир. Ушбу сиёсатнинг узоқ муддатли йўналиши фан-техника тараққиётини 
жадаллаштириш ва инновацияни ривожлантириш асосида миллий иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлигини таъминлаш ҳисобланади. 
Таркибий сиёсат доирасида таркибий ислоҳотлар амалга оширилади. 
Таркибий ислоҳотлар деганда иқтисодиёт секторлари ўртасидаги нисбатларнинг 
ўзгариши, янги соҳа ва тармоқларнинг ривожланиши ҳамда йирик компаниялар 
даражасидаги ташкилий-ҳуқуқий ўзгаришларни амалга ошириш тушунилади. 
Миллий иқтисодиётни модернизациялашда таркибий ислоҳотларнинг аҳамияти 
шундаки, улар миллий компанияларнинг рақобатбардошлигини, шу жумладан, 
қайта ишлаш саноати ва инновациялар соҳасида таъминлайди. 
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни амалга ошириш 
устун даражада мамлакатнинг ишлаб чиқариш, ресурс салоҳиятидан ва ички 
заҳираларидан фойдаланиш самарадорлиги билан белгиланади. Иқтисодиёт 
таркиби унинг яхлитлигини таъминловчи хўжалик тизимининг элементлари 
ўртасидаги нисбат ва муносабатлар йиғиндисидан иборат. Иқтисодиёт таркиби ва 
иқтисодий ўсиш бир-бири билан чамбарчас боғланган икки муҳим муаммо 
ҳисобланади. Бир томондан иқтисодиётнинг юқори суръатларда ривожланиши 
иқтисодиёт консерватив таркибга эга бўлса, унинг самарадорлигини пасайтиради. 
Иккинчи томондан иқтисодиётдаги мавжуд нисбатлардан янги прогрессив 
таркибга ўтишга таркибий ўзгаришларни таъминлайдиган тармоқларни барқарор 
суръатларда ривожлантириш асосида эришилади.
3.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида мамлакат иқтисодиёти таркиби учун 
деформация элементлари, тармоқларда монополизмнинг мавжудлиги ва қайта 
ишлаш тармоқлари рақобатбардошлигининг пастлиги хосдир. Ўзбекистон 
иқтисодиётининг таркиби қуйидаги омиллар таъсирида шакллантирадиган 
ижтимоий меҳнат тақсимоти, илмий-техника тараққиёти, аҳоли эҳтиёжларининг 


ўсиши ва мураккаблашуви, бирламчи ишлаб чиқариш ресурсларини кўлами ва 
чекланганлиги, ташқи иқтисодий омиллар. 
Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши устун даражада қишлоқ хўжалиги, савдо ва 
умумий овқатланиш, транспорт ва алоқа ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларининг 
ривожланиши билан белгиланади. Мавжуд тармоқларда яқин истиқболда
иқтисодий ўсишнинг катта захиралари мавжуд. Тахлиллар кўрсатишича, 
иқтисодий ўсишнинг катта имкониятлари товар ва хизматлар экспортида ўз аксини 
топган. Саноат тармоқлари ичида иқтисодиётнинг барқарор ўсишига химия, 
машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, тиббиёт, нефтни қайта ишлаш, кўмир ва 
енгил саноат тармоқларининг ривожланиши жиддий таъсир кўрсатади. Миллий 
иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлигини 
оширишда 
ЯИМни 
энергия 
сиғимкорлигини пасайтириш, иқтисодий таркибини яхшилаш (қайта ишлаш 
саноатини қазиб чиқаришга нисбатан жадал ривожлантириш муҳим рол ўйнайди). 
Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланиб бормоқда. 
Ўзбекистон миллий иқтисодиётини такрор ишлаб чиқариш, тармоқ, технологик, 
минтақавий, 
ижтимоий-иқтисодий, 
капитални 
концентрациялашув, 
кооперациялашув ва марказлашув жараённи акс эттирувчи таркибини ажратиш 
мумкин. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish