174-модда. Далилларни текширишни тиклаш
Агар суд музокаралари вақтида ёки улардан кейин суд қўшимча ҳолатларни аниқлаш
ёки янги далилларни текшириш зарур деб тан олса, у далилларни текширишни тиклайди, бу
ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Далилларни қўшимча текшириш тугаганидан кейин суд музокаралари ушбу Кодексда
белгиланган тартибда ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
12
,
66 — 79
,
80
,
87
,
88
,
165
,
167 — 169
,
170-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди Пленумининг
28.11.2014 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд
мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги
270-сонли
Қарори
.
175-модда. Суд ҳужжатини қабул қилиш учун суднинг алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) кириши
Суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд
ҳужжатини қабул қилиш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
168
,
173-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси олий суди Пленумининг,
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди Пленумининг 20.12.1996 йилдаги «Суд ҳокимияти
тўғрисида»ги 1/60-сонли қарорининг
8-банди
.
21-боб. Суднинг ҳал қилув қарори
1-§. Ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг умумий қоидалари
176-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш
Суд ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилади.
Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади.
Ҳал қилув қарори судьялар маслаҳати сирини сақлаш таъминланадиган шароитларда,
суд мажлисида иштирок этаётган судьялар томонидан қабул қилинади.
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган хонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд
таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин. Ушбу хонага бошқа шахсларнинг кириши,
шунингдек суд таркибига кирмайдиган шахслар билан мулоқотда бўлишнинг бошқа усуллари
тақиқланади.
Судьялар ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғидаги муҳокама мазмуни тўғрисидаги,
суд таркибига кирган айрим судьяларнинг нуқтаи назари ҳақидаги маълумотларни бирор-бир
шахсга хабар қилишга, судьялар маслаҳати сирини бошқа усулда ошкор қилишга ҳақли эмас.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд
мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 11-моддасининг
бешинчи қисми
, 167-моддасининг
бешинчи қисми
,
177
— 179-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли «Суд ҳокимияти
тўғрисида»ги қўшма қарорининг
8-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли «Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд
мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги
қарорининг
12.1-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги 161-сонли «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида»ги қарори 3-бандининг
олтинчи
хатбошиси
,
11-банди
ва 12-бандининг
учинчи хатбошиси
.
Do'stlaringiz bilan baham: |