190-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириш
Ҳал қилув қарори ноаниқ бўлган тақдирда, ушбу ҳал қилув қарорини қабул қилган суд
ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, зиммасига суднинг ҳал қилув
қарорини ижро этиш юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра, ҳал қилув қарорини
унинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда тушунтиришга ҳақлидир.
Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи
шахсларни, давлат ижрочисини, суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш зиммасига
юклатилган бошқа органларни ушбу Кодекснинг
127-моддасида
назарда тутилган тартибда
хабардор қилган ҳолда суд томонидан кўрилади. Мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан
йигирма кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Ҳал қилув қарорини тушунтириш ҳақида ёки тушунтиришни рад қилиш тўғрисида
ажрим чиқарилади.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
176 — 179
,
191-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида»ги қарорининг
14-
банди
.
191-модда. Ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисоб-китобдаги
янглишишларни тузатиш
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва
ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда иштирок
этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига
юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир.
Ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги
янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларни, давлат
ижрочисини ёки суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа
органларни ушбу Кодекснинг
127-моддасида
назарда тутилган тартибда хабардор қилган
ҳолда суд томонидан кўрилади. Мазкур шахсларнинг келмаганлиги аризани кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги
янглишишларни тузатиш тўғрисидаги ариза у берилган кундан эътиборан йигирма кунлик
муддатда кўриб чиқилади.
Ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш
тўғрисида ёки тузатишни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади.
Ёзувдаги хатоларни, ҳарфий хатоларни, ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш
тўғрисидаги ёки тузатишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
176 — 179
,
190-моддалари
.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида»ги қарорининг
14-
банди
.
Do'stlaringiz bilan baham: |