188-модда. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаларини юбориш
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаларини суд топширилганлиги маълум
қилинадиган буюртма хат орқали ишда иштирок этувчи шахсларга ҳал қилув қарори эълон
қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмасдан юборади ёки тилхат олиб топширади,
ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ҳал қилув қарори
электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, суд ҳал қилув қарорининг кўчирма
нусхаларини бошқа шахсларга ҳам юборади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
176— 179-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2015 йил 19 июндаги 283-сонли «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 21.2-бандининг
иккинчи — тўртинчи
хатбошилари
.
189-модда. Қўшимча ҳал қилув қарори
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳал қилув
қарорини қабул қилади, агар:
1) ишда иштирок этувчи шахслар далиллар тақдим этган бирор-бир талаб бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилинмаган бўлса;
2) суд ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, ундириладиган сумма миқдорини,
топширилиши лозим бўлган мол-мулкни ёки жавобгар амалга ошириши шарт бўлган
ҳаракатларни кўрсатмаган бўлса;
3) суд харажатлари тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса.
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргунига қадар қўйилиши мумкин.
Қўшимча ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига ёки суднинг
ташаббусига кўра қабул қилиниши мумкин.
Суд томонидан қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала мазкур
бобда белгиланган қоидалар бўйича суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи
шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг
127-моддасида
назарда
тутилган тартибда хабардор қилинади. Тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг
келмаганлиги қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масалани кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Қўшимча ҳал қилув қарори асосий ҳал қилув қарори билан бирга қонуний кучга
киради.
Қўшимча ҳал қилув қарори устидан асосий ҳал қилув қарори билан бирга шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш рад этилган тақдирда, ажрим чиқарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
176 — 179-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида»ги қарорининг
13-
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 283-сонли
«Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида»ги қарори
22-банди
.
Do'stlaringiz bilan baham: |