115-модда. Давлат божини қайтариш
Давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим.
Суд ҳужжатида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асос бўладиган
ҳолатлар кўрсатилади.
Давлат божи тўланган, лекин судга келиб тушмаган ёки ушбу суд қайтарган даъво
аризалари (аризалар), апелляция, кассация ёки назорат шикоятлари бўйича ҳамда давлат
божини тўлиқ ёки қисман қайтариш назарда тутиладиган суд ҳужжатлари бўйича давлат
божини қайтариш суд томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 18.04.2008 йилдаги 180-сон
«Иқтисодий судлар томонидан Давлат божи тўғрисидаги Қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида»ги Қарорининг
13-банди
.
116-модда. Суд чиқимлари
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Суд чиқимлари суд хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта
харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни
жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан
иборатдир.
(116-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-
496-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й.,
03/18/496/2043-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларининг суммаси суд
томонидан белгиланади, бироқ бу сумма базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан
ошмаслиги керак ва даъво аризаси (ариза, шикоят) берувчи шахс томонидан суднинг депозит
ҳисобварағига киритилиши лозим.
(116-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-
586-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й.,
03/19/586/4106-сон)
Суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд
харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан
ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг
118-моддасига
мувофиқ
ундирилади.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
112
,
117
,
118-моддалари
.
Do'stlaringiz bilan baham: |